Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:27

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Зеленский: Тарихни яшириш имконсиз!

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан дипломатик алоқалар узилгани тўғрисида баёнот берди, деб хабар қилди УНИАН.

Зеленский, шунингдек, Россия фуқароларини норозилик намойишларига чиқишга чақирди.

“Украина ўзини ҳимоя қилади. Ҳозир Украин армияси сизнинг қўлловингизга муҳтож. Биз ҳозирданоқ юртимизни ҳимоя қилишни истаган кўнгиллиларга қурол тарқатяпмиз. Ҳали виждонини йўқотмаган барча одамлар кўчага чиқиб, бу урушга қарши норозилик билдирадиган пайт етиб келди. Украина билан урушга қарши". "Россия, фашист Германияси каби, номардларча тонгда ҳужум қилди", деди Зеленский.

Ўз чиқишида у Россия фуқарлари ва Украинадаги рус тилида сўзлашувчи фуқароларга ҳам мурожаат қилди:

"Мен биламан, бу маълумотларни сизнинг юртингиздаги телеканаллардаги кўрсатишмайди. Ижтимоий тармоқлар блокланади. Лекин бу жаҳолат ва бир миллатни йўқ қилиш истаги ҳақида ҳақиқатни блоклаш имконсиз. Тарихни яшириш имконсиз", деди Зеленский.

Мирзиёев ҳукумати ҳануз Украинадаги вазиятга муносабат билдирмади

Шу кунда 3 кунлик сафар билан Қорақалпоғистонда юрган президент Шавкат Мирзиёев, у ердаги муаммолар ҳақида гапира туриб, дунёдаги таҳликали вазиятга бирров тўхталди.

"Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак", деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг бу сўзлари, расмий манбаларда берилгани йўқ. Бу иқтибосни унинг сафарини ёритаётган блогер Азиза Қурбонова ўз Телеграм каналида эълон қилди.

Расмий Тошкент, шу кунга қадар Украина ва Россия чегарасида кескинлашиб келган вазият ва 24 февраль тонгидан бошланган уруш ҳаракатлари ҳақида бирор баёнот бермади.

Фақатгина, Киевдаги ўзбек элчихонаси, 24 февраль куни фуқаролар эвакуацияси учун тайёргарлик бошланганини маълум қилди.

Путин Украинага уруш эълон қилди. Зеленский ёрдам сўрамоқда

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг расмий баёноти:

  • “Бугун биз ўзга оламда уйғондик. Ойлаб давом этган ҳозирлик, ёлғон ва пропагандадан сўнг президент Путин ўз таҳдидларини мудҳиш ҳаракатлар билан кучлантиришга қарор қилди. Россия ҳукумати Украинага ҳужум қилиш билан дунё кўз ўнггида халқаро тартибнинг энг оддий қоидаларини бузаётир. Россия бу йўлни ўзи танлади. Сўнгги бир неча ойда биз мазкур инқирозга дипломатия йўли билан ечим топиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Аммо Россия бизнинг музокара таклифларимизга жавоб бермади.
  • Украинлар ушбу хунрезликни оқлаши мумкин бўлган ҳеч нима қилишгани йўқ. Мазкур уруш энг аввало бир нарсага – Украина халқининг ўнлаб йиллар эрксизликдан сўнг демократия ва тинчликда яшаш, зулмлардан холи эзгу келажакка етишиш ҳуқуқига зарба беришга қаратилган.
  • Президент Путин, сиз бу орзуни асло йўқ қила олмайсиз. У Украинада тирик, бизнинг мамлакатимизда ҳам барҳаёт. Россияда кўп одамларнинг уятдан бошлари хам бўлганига ва улар Россия номи Украинадаги қардошларини ҳеч бир сабабсиз ўлдиргани учун узоқ йилларга булғанганидан дарғазаб эканига ишончим комил.
  • Азиз ватандошлар, бугун эрталаб биз ҳаммамиз эсанкираб қолдик, аммо биз ожиз эмасмиз.
  • Биз бу воқеаларга ҳозирлик кўрдик ва эндиликда иттифоқчи ва ҳамкорларимиз билан бирга ҳаракатга ўтамиз, ҳар бир қадамимизни Украинадаги дўстларимиз билан келишамиз. Бугун ЕИ даражасида ва НАТО доирасида, шунингдек “катта еттилик” доирасида қатор учрашувлар ўтказамиз. Биз Россияга қарши энг кўламли санкциялар жорий этамиз. Ўз хавфсизлигимизни, иттифоқчиларимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаймиз. Бироқ ҳозир гап фақат Европа ҳақида эмас.
  • Бировнинг суверенитети нисбатан кучли бўлган қўшниси хоҳиши билан поймол этилишини дунёнинг ҳеч бир мамлакати ҳазм қила олмайди. Биз бутун дунёдаги дипломатик тармоғимиз ёрдамида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомига ишончи бор жамики давлатларни ушбу агрессияга қарши биргаликда кураш олиб боришга чақирамиз”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG