Песков: “Украинани демилитаризация қилиш” асосий мақсад
Дмитрий Песков Украинада ҳарбий амалиёт бошланганига изоҳ берди. У яна бир бор амалиётдан мақсад “Украинани демилитаризация қилиш” эканини такрорлади.
“Мақсадлар президент томонидан айтилганди – Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш. (Қуролсизлантириш ва нацизм ғояларини йўқ қилиш, демоқчи – Таҳр). Униси ҳам, буниси ҳам бизнинг давлатимизга ва халқимизга рахна солади”, деди Песков.
У “Украинани демилитаризация қилиш” унинг ҳарбий салоҳиятини зарарсизлантиришни англатишини, кейинги пайтларда мамлакат чет мамлакатлар томонидан фаол қуроллантирилганини айтди.
Айни чоғда Песков юз бераётган воқеаларни оккупация (босиб олиш) деб атаб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. “Айни ҳолатда бу сўз бу ерда ноўрин қўллашяпти”, деди Кремль воизи.
Украина Мудофааси: Россия Украинага қарши урушга янги аскарларни ҳам жўнатмоқда
Украина ҳарбийлари, Россиянинг амалиёти пайтида чегарага муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар ташланган, деб маълум қилди.
Бу маълумотни Аскар оналари қўмитаси ҳам тасдиқлади. Қўмита бошқаруви раиси Ольга Ларкинога кўра, унга бир неча кундан бери оналар қўнғироқ қилишиб, ўғиллари Украина билан чегарага жўнатилганини айтишмоқда.
Ёш аскарлар шартнома имзолашга мажбур қилинмоқда, бош тортганларнинг ҳарбий гувоҳномаси олиб қўйиляпти ёки имзолари сохталаштириляпти. Оналар ҳатто 2021 йил декабрда хизматга чақирилган, яъни ҳали ҳарбий тайёргарликдан ўтиб улгурмаган аскарлар ҳам Украина билан чегарага жўнатилганини билдиришган.
Аскар оналари қўмитаси маълумотига кўра, Белгород вилоятига 34670 (752-мотоўқчилар полки), 306616 (ўқув ҳарбий қисми) ва 54046 сонли ҳарбий қисмлардан (3-мотоўқчилар дивизияси) ҳамда Наро-Фомин ҳарбий қисми (танкчилар гвардия полки) ва Таман дивизиясидан аскарлар йўлланган.
Украина ҳарбий транспорт самолёти қулади
Киев вилоятида Украинага қарашли ҳарбий транспорт самолёти қулаб тушди. Самолёт Жуково ва Триполте қишлоқлари оралиғидаги ҳудудга қулаган. Расмийлар самолёт бортида 14 киши бўлганини, улардан беш нафари ҳалок бўлганини билдирди.
Одессада ракета ҳужумига учраган ҳарбий омбор