Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:31

"Ақлдан озган". Ғарб Украинага уруш очган Путиннинг руҳий ҳолатидан хавотирда


Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларининг уруш бошламаслик ҳақидаги чақириқларини жавобсиз қолдирган ва 24 февраль тонгида Украинада "махсус ҳарбий амалиёт" ўтказишга буйруқ берган.
Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларининг уруш бошламаслик ҳақидаги чақириқларини жавобсиз қолдирган ва 24 февраль тонгида Украинада "махсус ҳарбий амалиёт" ўтказишга буйруқ берган.

24 февраль куни эрта тонгда Россия армияси президент Владимир Путин кўрсатмасига биноан Украинага ҳужум бошлади.

Айрим ғарб давлатлари расмийлари Путиннинг «мустабидларга хос фикрлаш» йўсини ҳамда руҳий саломатлигидан хавотир изҳор қилмоқда. Таҳлилчилар 69 яшар Путин сўнгги пайтларда ўзини ихоталаб олгани ҳамда кўп вақтини оз сонли итоаткор ёрдамчилари билан ўтказаётганини айтишади.

Британиянинг The Guardian нашри Путин «тарихга чуқур кириб боришни ва буюкликка интилишни афзал кўриб, замонавий дунёдан тобора узоқлашиб бораётган кўринади», деб ёзди.

Путин билан бир неча марта соатлаб вақт ўтказган Франция президенти Эммануэль Макрон жорий ойда Россия президенти билан учрашганидан кейин, Путин «янада кескин, янада кўпроқ изоляцияланиб қолгани» ҳамда унинг диққат марказида «мафкуравий ва хавфсизлик» масалалари турганини таъкидлади.

Европа парламенти аъзоси Бернард Гетта Путин пайшанба куни эрталаб сўзлаган нутқи ҳақида шундай деди:

«Ўйлайманки, бу одам, юмшоқ қилиб айтганда, реалликни ҳис қила олмай қоляпти».

Россия ҳужуми: Украина шаҳарлари ракеталардан ҳужумга тутилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:30 0:00

Гетта France Inter радиоси мухбирининг бу билан Путин ақлдан озган, демоқчи эканлиги ёки йўқлиги ҳақидаги саволига «ҳа», деб жавоб берди.

Узоқ йиллар давомида Путинни қўллаб келган Чехия президенти Милош Земан эса, ҳужум ортидан Путинни «девона» дея таърифлади.

Британия мудофаа вазири Бен Уоллас ҳам Путин бутунлай ақлдан озганини айтган. Бу ҳақда The London Economic нашри хабар берди.

Аввалроқ The Daily Mail нашри Британия бош вазири Борис Жонсон Путин «мантиқсиз ва иррационал фикрлаётганини» таъкидлагани ҳақида ёзганди.

Жонсон Путин Украинага бостириб киргани учун Россия дучор бўладиган «жуда жиддий» иқтисодий санкцияларга «парво қилмаслигини», чунки Россия президенти равшан фикрламаётганини айтган.

Хусусан, жорий ҳафта бошида Жонсон шундай деганди:

«Биз Путинга жуда катта иқтисодий қийинчиликларни туғдириш имкониятига эгамиз. Савол шундаки, у бу ҳақда етарлича қайғурадими ёки йўқ, чунки у иррационал ва мантиқсиз фикрламоқда».

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг эса, Россия Украинага «ақлсизларча ва ҳеч бир провокация бўлмаган ҳолда ҳужум қилган»ини айтди.

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг яқин ёрдамчиси, қувғинда яшаётган Владимир Ашурков Россия президенти душанба куни Украина ҳақидаги сўзлаган нутқини «жуда ғалати» дея таърифлади.

«Бу нафақат дунё етакчилари риторикасида, балки Россия учун ҳам мисли кўрилмаган ҳолат. Жуда ғалати», деди Ашурков.

«XXI асрда яшаётганимизда ўтмишга назар ташлаб, кўп вақт сарфлашдан не наф? Келажакка қараш керак».

«Менимча, у ўзининг хаёлий воқелигида яшамоқда. Бу реваншист концепция бўлиб, унинг замирида ўтмиш ва Совет Иттифоқи парчалангани билан боғлиқ аламзадалик ётибди. Очиғини айтганда, йирик ядровий давлат раҳбари ўз дунёсида яшаётган кунларга қолдик», дея сўзини якунлади у.

XS
SM
MD
LG