Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:47
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Зеленский Европа Иттифоқига телемурожаат билан чиқди

“Биз Европа Иттифоқига Украинани янги махсус процедурага асосан зудликда ЕИга қабул қилиш масаласида мурожаат қилмоқдамиз. Биз ҳамкорларимиз елкама-елка тургани учун миннатдормиз. Аммо бизнинг мақсадимиз - барча европаликлар билан бирга бўлиш ва асосийси – тенг ҳуқуқли бўлишдир. Ишонаманки, бунинг имкони бор”,-деди Зеленский.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Москванинг Украинага бостириб кириши масаласида фавқулодда йиғилиш ўтказади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши 27 февраль куни фавқулодда йиғилиш ўтказиб, Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши резолюцияни Бош Ассамблея муҳокамасига киритиш масаласини овозга қўйиши керак эди.

25 февраль куни Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида овоз беришга вето қўйиш орқали бу ҳаракатга тўсқинлик қилди.

Доимий аъзолар Россия, АҚШ, Буюк Британия,Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқига эга.

Аммо овоз бериш процессуал тартибда бўлади, яъни 15 аъзодан камида тўққизтаси ёқлаб овоз бериши керак. Бунда вето қўйиш мумкин эмас. Бу эса масала Бош Ассамблеяга ўтиши мумкинлигини англатади.

25 февралдаги муваффақиятсиз овоз бериш жараёнида Россия вето қўйди, Хитой, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари бетараф қолди. Қолган 11 аъзо ёқлаб овоз берди.

Мазкур фавқулодда йиғилиш Хавфсизлик Кенгашининг Украинага бўлган тажовуз юзасидан сўнгги ҳафтанинг ўзида ўтказилаётган тўртинчи мажлис бўлади.

Украина ТИВ: Путинга қарши коалицияга 84 давлат қўшилди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Киев ташаббуси билан ташкил этилган Путинга қарши коалицияга 84 давлат қўшилгани тўғрисида маълумот берди.

“Украина дипломатияси Россия босқинига қарши Халқ урушида Украинани қўллаб-қувватлаш учун мисли кўрилмаган даражадаги антипутин коалициясини жалб қила олди. Бугунги кунда бу коалицияга 84 давлат ва 13 та халқаро ташкилот қўшилди. Россия катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Бу фақат бошланиши холос”,- деб иқтибос келтирди вазирлик матбуот хизмати Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба сўзларидан.

Россия рублининг қиймати кескин тушиб кетди

28 февралда Россия банкларида 1 АҚШ доллари 100-110 рублдан, 1 евро 115-120 рублдан сотила бошланди. Россия Украинага уруш очгунига қадар 1 доллар 80 рубль, 1 евро 90 рубль атрофида эди.

Россия нашрлари қатор банкларда хориж валютасини сотиб олиш имконсиз бўлаётганини, кўп жойларда нақд рубль ҳам танқис бўлаётганини ёзмоқда. Айрим банклар олдида эса узундан узоқ навбатлар пайдо бўлди.

Валюта бозоридаги инқирознинг олдини олиш учун Россия Марказий банки устама ставкаси 9 фоиздан 20 фоизга кўтарди. Марказий банк фоиз ставкасининг оширилиши рубль қадри тушишининг олдини олади, деб ҳисобламоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG