Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:01

Қозоғистон Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан қуруқликдаги чегараларини очмоқда


Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Aк - Тилек " чегара пости. Март, 2022.
Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Aк - Тилек " чегара пости. Март, 2022.

Мазкур қарор Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг 6 апрель куни бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов раислигида ўтган йиғилишида қабул қилинди.

Қарор “эпидемиологик вазият барқарорлашган”лиги билан изоҳланди.

“11 апрелдан бошлаб Қозоғистон фуқаролари, фуқаролиги йўқ шахслар ва чет элликларнинг Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари билан қуруқлик чегараларидаги ўтиш масканларида Қозоғистоннинг давлат чегараларини кесиб ўтишига доир чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади расмий хабарномада.

Шунингдек, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво йўли орқали кесиб ўтишга тааллуқли барча чекловлар ҳам олиб ташланмоқда. Аммо COVID-19 тести манфий чиққанини тасдиқловчи маълумотнома ёки эмлов паспортини тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

Аввалроқ Қирғизистон бир неча бор Қозоғистон ҳукуматини қирғизистонликлар учун ерусти ўтиш масканларини очишга чақирган эди. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара 2020 йилнинг баҳорида коронавирус пандемияси туфайли ёпилган. Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонга фақат авиарейслар орқали бориши мумкин эди.

Россия 30 мартдан фуқароларининг Қозоғистон Республикаси қуруқлик чегаралари орқали ҳаракатланишига доир чекловларни бекор қилди. Ерусти транспортида давлат чегарасини кесиб ўтиш чекловлари улар жорий этилган 2020 йил 30 март санасидан роппа-роса икки йил ўтиб бекор бўлди.

XS
SM
MD
LG