Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:34

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Россия мактабларида Украинадаги уруш тарғиботи авж олмоқда

Россияда мактаб ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар босқинни қўллаб-қувватловчи оммавий намойишларга жалб қилинган.

Россия босқинининг норасмий рамзига айланган ва уруш танқидчилари томонидан "звастика" деб қораланган лотинча Z ҳарфи мактаб эшиклари ва деразаларида пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг Украинадаги рус аскарларига ёзган мактублари суратлари тарқалди.

Украинада совет танки ҳайкали бузиб ташланди

Украинада эса Россияга қарши нафрат кучайиб бораётгани кузатилмоқда. Карпаторти вилоятининг Мукачёво шаҳрида 1969 йилда ўрнатилган совет танки ҳайкали қўпориб олинди.

7 апрель куни эса шаҳарда Пушкин бюсти ва хотира лавҳаси олиб ташланган эди.

Украин деҳқонлари урушга қарамай, экин мавсумини бошлади

Запорожье вилоятининг жанг майдонидан атиги 30 чақирим масофада жойлашган Камишев ҳудудий жамоасида экин мавсуми бошланди.

Фермерлар ясмиқ ва кунгабоқар экишмоқда.

“Ер уруш тугашини кутиб ётмайди, экин экиш ва тупроқни ўғитлаш вақти аллақачон етган”, дейди Запорожье вилоят кенгаши депутати Виталий Лупинос.

Агрофирма ходимларига аскарий анжомлар тарқатилган, экин экишдан олдин сапёрлар далаларни текшириб чиқишмоқда.

Societe Generale Россия бозорини тарк этди

Франциянинг Societe Generale молиявий конгломерати Россия бозорини тарк этмоқда.

Societe Generale’га тегишли “Росбанк” ва унинг шуъба корхоналари Владимир Потаниннинг “Интеррос” ширкатига сотилди.

Олди-сотди бир ҳафта ичида якунланиши кутилмоқда.

Шартнома қиймати очиқламаяпти, уни ҳали аксилмонополия хизмати тасдиқлаб бериши керак.

“Росбанк” илгари “Интеррос”га тегишли эди, Societe Generale банк акцияларининг назорат пакетини 2006-2011 йилларда харид қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG