Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:22

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Зеленский Кореядан қурол сўради

Украина президенти Владимир Зеленский айнан қандай қуролни назарда тутаётганига аниқлик киритмади, бироқ Жанубий Кореяда оддий украиналиклар ҳаётини сақлаб қола оладиган ва Россиянинг бошқа давлатларга ҳужум қилишига йўл қўймайдиган кўплаб қуроллар борлигини айтди:

"Биз учун нима муҳим бўлиши мумкин. Сизда зирҳли машиналар бор. Ҳаво ҳужумига , танкка қарши, кемага қарши қуроллар бор. Бир миллатни бутунлай бўйсундиришга қаратилган урушда омон қолиш масаласи турганда, принтсипиал жавоблар керак. Қурол етказиб беришнинг одатий қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва тезроқ ҳаракат қилиш керак. Ёрдам бериш керак ".

Ericsson Россиядаги бизнесини тўхтатди

Швециянинг телекоммуникация жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Ericsson ширкати Россиядаги бизнесини номуайян муддатга тўхтатиб туради, ходимлар ҳақ тўланадиган таътилга чиқарилади.

Ширкат пресс-релизида Украинадаги уруш тилга олинмаган.

Ericsson Россияда етакчи уяли алоқа операторлари, жумладан, МТС ва Tele2 билан ҳамкорлик қилади.

Франция россиялик олти дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади

Россиянинг Париждаги элчихонаси
Россиянинг Париждаги элчихонаси

Франция Ташқи ишлар вазирлиги россиялик олти дипломатни “исталмаган шахс” дея эълон қилди. Улар мамлакатдан чиқариб юборилади.

“Узоқ давом этган текширув натижасида Ички хавфсизлик бош дирекцияси (DGSI) 10 апрель куни Россия махсус хизматлари томонидан бизнинг ҳудудимизда амалга оширилган махфий амалиётни фош қилди”, дейилган Франция ТИВ хабарномасида.

Аввалроқ Хорватия россиялик 18 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган эди.

Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан буён эса Европа, Америка ва Осиё қитъаларидаги қатор мамлакатлар 400 дан зиёд россиялик дипломатни юртига бадарға қилиш қарорини олган.

Москвада мухолифатчи Владимир Кара‑Мурза қўлга олинди

Россия пойтахти Москвада мухолифатдаги сиёсатчи Владимир Кара‑Мурза қўлга олинган. Бу ҳақда унинг сафдоши - мухолифатчи Илья Яшин Твиттердаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Кара‑Мурза қўлга олинишига нима сабаб бўлгани ҳали маълум эмас. Яшинга кўра, мухолифатчи “Хамовники” ИИБга олиб кетилган.

Россия қўшинлари Украинага бостириб кириши ортидан 2022 йил мартида Кара-Мурза бошқа мухолифатчи ва жамоат арбоблари билан биргаликда Россия аксилуруш қўмитасини тузган эди. Қўмита аъзолари жаҳон ҳамжамиятини, хусусан, Украинада жанговар ҳаракатларни бошлашга буйруқ берган Россия сиёсий раҳбариятини “ҳарбий жиноятчилар” деб эълон қилишга чақирган эди.

Мухолифатчи Владимир Кара‑Мурзани икки марта заҳарлашга уриниш бўлган. Халқаро суриштирув муаллифлари тахминига кўра, Кара‑Мурза айнан мухолифатчи Алексей Навальнийни заҳарлаган Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари томонидан кузатиб юрилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG