Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:31

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

ORYX: Россия урушда Украинага қараганда қарийб 5 баравар кўп танкидан жудо бўлди

Россия Украинада 500 дан зиёд танкидан айрилди – бу жанговар машиналар ё йўқ қилинган, ё украиналиклар томонидан олиб қўйилган. Бу ҳақда очиқ манбалардаги фотосуратлар асосида ҳарбий техника сонидаги ўзгаришларни ҳисоблаб борадиган ORYX мониторинг лойиҳаси маълумот тарқатди.

Уруш пайтида Россиянинг 257 танки йўқ қилинган, 9 тасига шикаст етказилган, 40 таси ташлаб кетилган, 200 таси эса украиналик ҳарбийлар томонидан олиб қўйилган. Россия Украинага босқин чоғида Т-64, Т-72, Т-80 ва Т-90А русумли танклардан фойдаланмоқда. Яна 62 та танк моделини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Украина урушда 110 та танкидан айрилган. Булар асосан Т-64БВ русумидаги жанговар машиналардир. Россия армияси Украина ҳудудидаги жангларда Киев кучларига қарашли 57 та танкни олиб қўйишга муваффақ бўлган.

Киев Чернобиль АЭСда асир тушган ҳарбийларини қайтариш бўйича Москва билан музокара ўтказмоқда

Украина расмийлари Россия томони билан асирга тушган Миллий гвардия ходимларини алмаштириш тўғрисида музокара олиб боряпти. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский маълум қилди.

Украина ИИВ маълумотига кўра, уларнинг бир қисми ҳозир Беларусь ҳудудида, бошқа қисми эса Россия ҳудудида сақланмоқда.

“Шуни афсус билан қайд этишимиз керакки, у ерда (Чернобиль АЭСида демоқчи) Миллий гвардиянинг 169 нафар ҳарбийси асир олинган. Биз улар сақланган жойда бўлдик. У жой чироқсиз, нормал мулоқот қилишга имконсиз ертўла эди. Ўша ерда бўлганларида улардан барча алоқа воситалари олиб қўйилган. Кейин эса улар олиб кетилган. Уларнинг тақдири нима бўлгани ҳақида, афсуски, бир нарса деёлмайман”, деган вазир Монастирский.

Львов суди Путиннинг «биродари» Медведчукнинг 154 мулкини ҳибсга олди

Львов суди Россия президенти Владимир Путиннинг “яқин биродари” сифатида эътироф этиладиган россияпараст “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун!” партияси раҳбари Виктор Медведчук ва унинг рафиқаси Оксана Марченконинг 154 та кўчмас ва кўчувчи мулкини ҳибсга олди. Бу ҳақда Украина ҳукумати хабар берди.

Ҳибсга олинган мулк орасида 26 автомашина, 30 та ер участкаси, 23 та ҳовли жой, 32 квартира,17 та автомобил тўхтатиш жойи ва бир моторли яхта бор. Бундан ташқари, сиёсатчининг 25 та ширкатдаги акциялари ҳам ҳибс қилинган.

12 апрель оқшомида Украина Хавфсизлик хизмати россияпараст “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун!” партияси раҳбари Виктор Медведчукни махсус амалиёт чоғида қўлга олгани ҳақида маълумот ёйинланган. Медведчук февраль ойи охирларида уй қамоғидан қочиб кетган эди.

Виктор Медведчук Россия президенти Владимир Путин билан қалин шахсий алоқаларга эга украиналик сиёсатчидир. У давлатга хиёнат ва террорчилик фаолиятига кўмаклашишда гумон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғига олинган эди. 26 февраль куни полиция Медведчук уй ҳибсида бўлган манзилга келиб, уни топа олмаган.

Украина президенти Владимир Зеленский “Путиннинг биродари” Виктор Медведчукни асир олинган украинларга алмаштиришни таклиф қилди.

Россиянинг Қора денгиздаги "Москва" крейсери ишдан чиқди

Пайшанба куни Россия Қора денгиз флотидаги кемаси жиддий шикастланганини ва кема экипажи эвакуация қилинганини хабар қилди. Украина томони буни берилган ракета зарбаси натижаси эканлигини айтди.

Россия мудофаа вазирлиги “Москва” ракета крейсерида содир бўлган ёнғин оқибатида ўқ-дорилар портлагани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. Ёнғинга нима сабаб бўлгани айтилмаган. Қора денгиздаги Одесса порти мери Максим Марченконинг айтишича, “Москва” крейзери Украинада ишлаб чиқарилган иккита Нептун кемага қарши қанотли ракетаси билан урилган.

“Қора денгиз мудофаасидаги Нептун ракеталари жиддий талофат келтирди”, дея пост қолдирган у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Украина мудофаа вазирлиги изоҳ бериш сўровига жавоб бермади. Реутерс иккала томоннинг даъволарини тасдиқлай олмади.
"Москва" уруш бошланганидан бери жиддий зарар кўрган иккинчи йирик кемадир. Ўтган ой Украина Азов денгизида "Орск" таъминот кемасини йўқ қилганини айтган эди.
Россия ҳарбий-денгиз кучлари Украинага қанотли ракеталарни учирар экан, унинг Қора денгиздаги фаолияти Мариупол портини тўлиқ қўлга олиш учун бўлаётган қуруқликдаги операцияларни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим.

Россия ахборот агентликларининг хабар беришича, 1983 йилда фойдаланишга топширилган “Москва” кемаси камида 700 км (440 мил) масофага учадиган 16 та кемага қарши “Вулкан” қанотли ракеталари билан қуролланган.12:20

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG