Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:42

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Медведев: Финландия ва Швеция НАТОга қўшилса, Россия Болтиқбўйига ядровий қурол жойлаштириши мумкин

Финландия ва Швеция НАТОга аъзо бўлган тақдирда Болтиқбўйининг ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд бўлиши шубҳа остида қолади. 14 апрель куни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз телеграм каналида мана шундай муносабат билдирди.

Россия расмийлари бу икки давлатнинг НАТОга қўшилиш эҳтимолига салбий муносабат билдириб келаётган эди. Медведев эса Финландия ва Швеция НАТОга қўшилган тақдирда Москва қўллайдиган чоралар тўғрисида маълум қилган биринчи расмий бўлди.

Медведевга кўра, икки давлат НАТОга қўшилса, “Россиянинг расмий душманлари сони яна иккитага кўпаяди”. Бунинг ортидан Москва “Фин кўрфазидаги пиёда қўшинларни, ҳаводан мудофаа тизимини, ҳарбий денгиз кучларини кучайтиришга мажбур бўлади”.

Медведев бу ҳолатда мазкур ҳудудга ядровий кучлар ҳам жалб қилинишини эҳтимолдан соқит қилмади.

Швеция ва Финландия Кремль Украинага уруш очгани ортидан НАТОга қўшилиш масаласини жиддий муҳокама этмоқда. Бунга қадар бу давлатлар бетараф ва қўшилмаслик мақомига эга эди.

Швеция ва Финландия НАТОга қўшилиш учун жорий йилнинг ёз ида ариза киритиши кутилмоқда.

Киев: Украина ва Россия асирлар билан алмашди

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Россия билан асирлар алмашингани тўғрисида 14 апрель куни баёнот берди.

Унга кўра, Россия Киевга 30 кишини қайтарган. Улардан 5 нафари офицер, 17 нафари аскар ва 8 нафари тинч фуқаро вакилидир.

Ирина Верешчук Россияга қанча асир қайтарилгани тўғрисида гапирмади.

Австралия 14 россияликка санкция жорий қилди

Австралия ҳукумати Украинада уруш бошлагани ортидан Россиянинг қатор ширкатларига қарши жорий этилган санкцияларни кенгайтирди.

Ҳукумат сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, рўйхатга россиялик яна 14 нафар жисмоний шахс киритилган.

ЕХҲТ "Рус ҳарбийларининг ғайриинсоний жиноятлари каталоги"ни ҳужжатлаштиради

​Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) экспертлари Украинада Россия кучлари томонидан халқаро гуманитар қонунчилик бузилишининг “аниқ намуналари”ни топганини хабар қилди.

Ташкилот 13 апрель куни эълон қилган ҳисоботининг дастлабки хулосалари "Россия ҳарбийларининг Украинада амалга оширган ғайриинсоний жиноятлари каталоги"ни ҳужжатлаштиради, деди АҚШнинг ЕХҲТдаги элчиси Майкл Карпентер.

“Бу ерда тинч аҳолини тўғридан-тўғри нишонга олиш, тиббиёт муассасаларига ҳужум қилиш, зўрлаш, қатл қилиш, талон-тарож қилиш ва тинч аҳолини Россияга мажбуран депортация қилиш ҳолатлари бор”, - деди у.

Ҳисобот ЕХҲТ томонидан вазиятни ўрганиш учун танланган Австрия, Швейцария ва Чехиялик уч нафар ҳуқуқшунос томонидан ёзилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG