Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:16

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Зеленский: Дунё Россиянинг ядро қуролини қўллаши эҳтимолига тайёр туриши керак

Дунё Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиши эҳтимолига тайёр бўлиши керак, деди Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида.

Бу ҳақда у CNN мухбирининг Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернснинг Россия Украинага бостириб кириши чоғида тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан хавотирдами ёки йўқми, деган саволига жавоб бераётиб таъкидлади.

“Нафақат мен, балки бутун дунё, барча давлатлар хавотирда бўлиши керак. Бу аниқ маълумот бўлмаслиги мумкин, лекин ҳақиқат бўлиб чиқиши ҳам мумкин”, — деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уильям Бернс Россиянинг Украинада тактик ядро қуролини қўллаши хавфи ҳақида гапирганди.

Унинг фикрича, агар Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши урушда ғалаба умидлари чиппакка чиқса, бу содир бўлиши мумкин.

Украинада уруш бошланганидан бери 200 нафар бола ҳалок бўлди

Украинада уруш бошланганидан бери 200 нафар бола ҳалок бўлди, 360 дан ортиқ бола жароҳат олди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура идораси.

Украинадаги энг кўп болалар Донецк ва Киев вилоятларида жабрланган. Шунингдек, прокуратура, 1018 та таълим муассасаси бомбардимон ва ўқ тутилиши оқибатида зарар кўргани, улардан 95 таси бутунлай вайрон бўлгани ҳақда хабар қилган.

Аввалроқ БМТ Россия қуролли босқини бошланганидан бери беш миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этгани ҳақида хабар берган эди.

Украиналик болаларнинг учдан икки қисми уйларини тарк этган.

Украин кучлари қўмондони Залужный АҚШ генерали Марк Милли билан музокара ўтказди

Украин кучлари қўмондони Валерий Залужный.
Украин кучлари қўмондони Валерий Залужный.

Украина Қуролли кучлари қўмондони генерал Валерий Залужный АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли билан музокаралар ўтказди.

Залужныйнинг сўзларига кўра, улар Украинадаги жанговар ҳаракатларнинг бориши ва “мудофаа салоҳиятимизни мустаҳкамлаш учун Украина қуролли кучларининг қурол-яроғ ва ўқ-дориларга бўлган ҳозирги эҳтиёжлари”ни муҳокама қилган.

Кеча кечқурун АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Вашингтонни Украинани қўллаб-қувватлашидан воз кечишга "ҳеч нарса мажбур қила олмайди", дея баёнот берганди.

Россия АҚШ ва НАТОни Украинага қурол етказиб бериш оқибатлари ҳақида огоҳлантирган.

Шу ҳафта Кремль АҚШ ва НАТОнинг Украинага қурол сотиши можарони кучайтираётгани ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида расмий дипломатик нота юборганди.

Украиналик йигит рус аскарлари ўғирлаган Air Pods қулоқчинининг жойини аниқлади

Украиналик Виталий Семене қурилмаларнинг жойлашувини аниқлаш имконини берувчи янги технологиялар туфайли у Гостомелни Россия кучлари босиб олган пайтда ўғирланган Apple Air Pods қулоқчинининг жойлашган жойини аниқлади:

Ҳозир қулоқчин Россия Федерациясининг Белгород вилоятининг Украина билан чегараси яқинидаги аҳоли пунктларидан бирида. Апрель ойи бошида Украина шимолидан олиб чиқиб кетилган рус бўлинмалари қайта тўпланиш учун ушбу ҳудудларга кўчирилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG