Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:29

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Россиянинг Су-35 учоқлари Львовга ҳужум қилган

16 апрель куни эрталаб Россиянинг Су-35 учоқлари Львов вилоятига ракета ҳужумларини амалга оширган.

Бу ҳақда Львов вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Максим Козицкий маълум қилди.


Козицкийнинг маълум қилишича, рус учоқлари Беларуснинг Брест вилоятидаги Баранович аэродромидан ҳавога кўтарилган. Украина зенит-ракета кучлари бўлинмалари тўртта қанотли ракетани йўқ қилган.

Уруш шароитида урушаётган томонлар баёнотлари тўғрилигини текшириш имконсиз.

БМТ: Украинада 1900 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

БМТ маълумотларига кўра, 24 февралда Россия агрессияси бошланганидан буён Украинада тинч аҳоли орасидан 1900 дан ортиқ кишининг ўлими расман қайд этилган.

Ўлганларнинг ҳақиқий сони анча юқори бўлиши мумкин, дейилади БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси маълумотида.

24 февралдан 14 апрелгача бўлган даврда ҳалок бўлганларнинг 162 нафари ёш болалардир.

Уруш даврида тинч аҳоли орасида жароҳатланганлар сони эса 2651 нафарни ташкил этади, шулардан 256 нафари болалардир.

БМТ маълумотларига кўра, ўлим ва жароҳатларнинг аксарияти ракета ва артиллерия ҳужумлари билан боғлиқ.

Верешчук: 700га яқин украин аскари ва минглаб тинч аҳоли Россия қўлида асирда қолмоқда

700 га яқин украиналик аскар ва ярмига яқини аёллар бўлган минглаб тинч аҳоли Россия асирлигида қолмоқда.

Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук миллий телемарафон эфирида журналистларга маълум қилди.

Аввалроқ Россия томони мингдан ортиқ украин аскарини асирликда ушлаб турганини даъво қилган эди.

Верешчук Россияни Женева конвенцияси доирасида тинч аҳолини озод қилишга ва ҳарбий асирларни алмашишга чақирди.

Верешчукнинг сўзларига кўра, Украинада асирликда бўлган 700 га яқин рус аскари ҳам бор, Украина уларни алмашишга тайёр.

Томонлар мунтазам равишда бир-бирларини алмашишни бузишда ва ҳарбий асирларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлишда айблашади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонларни тинч аҳоли ва ҳарбий асирлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради.

Уруш шароитида ҳар икки томоннинг асирлар ҳақидаги маълумотларини мустақил манбалардан тасдиқлаш имконсиз.

Россия кучлари Киев вилоятидаги Бровари шаҳрини ўққа тутди

Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Сапожко хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ракеталар зарби натижасида шаҳар инфратузилмасига шикаст етган. Талафотлар кўлами ҳозирча маълум эмас. Электр ва сув таъминотида узилишлар кутилади.

Бровари шаҳри Киевдан 20 километр жануби-шарқда жойлашган. У Украинанинг энг йирик йўлдош шаҳри ҳисобланади. Урушга қадар Броварида 150 минг аҳоли яшаган.

17 апрель куни эрта тонгда Украина пойтахтида ҳам портлаш овозлари эшитилди. Шаҳар расмийларининг тахминига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаган.

Россия Киев бомбардимонини Қора денгизда украинлар томонидан «Москва» крейсерининг чўктирилганига жавобан бошлаганини айтганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG