Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:29

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мариуполдаги вазият

Украинанинг урушдан энг кўп жабр кўрган шаҳарларидан бири Мариуполда шиддатли жанглар давом этмоқда. Маҳаллий мэриянинг дастлабки маълумотларига кўра, феврал ойи охиридан бери шаҳарда 20 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, шаҳар инфратузилмасининг 95 фоизи вайрон қилинган. Мариуполь ҳозирда тўлиқ рус қўшинлари томонидан қамал қилинган, аммо ҳали ҳам ишғол қилинмаган: шаҳарнинг бир қисми, асосан, "Азовстал" заводи Украина кучлари томонидан ушлаб турилибди.

"Азов" полки командирларидан бири Максим Жорин "Настояшчее время" телеканалига Мариуполдаги сўнгги вазият ҳақида гапириб берди:

- Руслар аллақачон шаҳарга кириш ва чиқишни тўсиб қўйган. Бундан ташқари, улар маҳаллий аҳоли ўртасида тозалаш деб аталадиган ишларни аллақачон бошлашган. Уларнинг фикрича, Украина ҳарбийлари билан ҳеч қачон алоқаси бўлмаган баъзи эркаклар сафарбар қилинмоқда. Баъзи аёллар тўғридан-тўғри таъмирлаш ишлари учун шаҳарда қолдирилади. Қолганларнинг ҳаммасини шаҳардан олиб кетишади. Украиналикларнинг озиқ-овқат ва суви тугаяпти, лекин улар курашни давом эттирмоқда ва улар ёрдам етиб келишига ишонишмоқда.

Мариуполь шаҳри мэри Вадим Бойченко Украина разведкаси маълумотларига таяниб, кўчма крематориялар шаҳарга юк машиналарида етиб келганини таъкидлади. Шаҳар ҳокимига кўра, рус қўшинлари шу тариқа ўликларни ёқиб, ўз жиноятларини яширмоқчи.

Мариуполдаги украин ҳарбийлари таслим бўлишдан бош тортди

Бу ҳақда ABC телеканалига интервьюда Украина бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди. 17 апрель куни Россия томони Мариуполда қолаётган украин ҳарбийларига таслим бўлишни таклиф қилган эди. Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, "Азовсталь" корхонаси ҳудудида тақрибан 2,5 минг украин аскарлари қолмоқда. Шмигалнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг айрим қисмлари ҳануз украинлар назоратида.

Айни пайтда президент Владимир Зеленский Мариуполдаги украиналик ҳарбийларнинг ўлдирилиши Россия билан музокараларга нуқта қўйишини айтди. Унга кўра, украиналик ҳарбий хизматчилар қамалда, уларда сув ва дори-дармон тугаган, лекин улар жанг қилмоқда.

Украина ҳарбий қўмондонлиги Мариуполь томон ҳаракатланиш ва шаҳарни қамалдан чиқариш учун бошқа вилоятлардан «Азов» бўлинмаларини Украина шарқига жойлаштиришни бошлаганини билдирди.

Президент Владимир Зеленский
Президент Владимир Зеленский

Харьковда совет саркардаси Георгий Жуков ҳайкали олиб ташланди

Харьковдаги Жуков ҳайкали (архив сурати)
Харьковдаги Жуков ҳайкали (архив сурати)

Украинанинг Харьков шаҳрида 17 апрель куни маршал Жуков ҳайкали олиб ташланди. Бу ҳақда “Суспільне” нашри хабар қилди. Немишлянск туман маъмурияти раҳбари журналистларга ҳайкал ҳарбийлар томонидан демонтаж қилинганини айтган.

Айни пайтда ҳайкални олиб ташлаш қарори кимга тегишли бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Узоқ вақтдан бери Жуков ҳайкалининг олиб ташланишига қаршилик қилиб келган Харьков шаҳар кенгаши матбуот хизмати ҳали бу борада бирор изоҳ берганича йўқ.

Ҳайкалнинг олиб ташланиши учун масъулиятни “Азов” полкининг Kraken бўлинмаси ўз зиммасига олган. Ҳайкал қўпорилганидан кейин унинг тагсупасида “Слава Украина” (“Украинага шон-шарафлар”) ёзуви ҳамда миллий герб тасвири пайдо бўлган.

Харьковдаги Жуков ҳайкали илк бор 2019 йили россияпараст партия қурултойига қарши ўтказилган норозилик акцияси чоғида қулатилган эди. Лекин ўшанда шаҳар расмийлари бюстни қайта ўрнига тиклаб қўйишган.

Бородянкада қидирув бошланганидан бери вайронлардан остидан 41 жасад чиқариб олинди

Киев вилоятининг Бородянка қишлоғида қидирув-қутқарув амалиёти бошланганидан буён қулаган деворлар остидан 41 кишининг жасади олиб чиқилган. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълумот тарқатди.

Хизмат қайдича, 16 апрель куни Россия ҳарбийлари зарбаларига нишон бўлган иккита кўп қаватли уй вайроналари остидан яна бир жасад чиқариб олинган.

Бородянкада кўп қаватли уйлар вайроналари остида ҳалок бўлганларни қидириш ишлари 6 апрель куни бошланган эди. Қутқарувчиларга кўра, ўтган вақт мобайнида улар еттита уйдан бештасини кўздан кечиришни тамомлашга муваффақ бўлганлар.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG