Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:34

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Зеленский Донбасс учун жанглар бошланганини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг 18 апрелдаги видеомурожаатида Россия анчадан бери ҳозирлик кўрган Донбасс учун жанглар бошланганини қайд этиб, юртдошлари Украинага тегишли бўлган бирор қарични ҳам душман қўлига топширмаслиги, мудофааланиши ва жанг қилишини урғулаган.

У Донбассда босқинчиларни тўхтатиб турган украиналик жангчилардан миннатдор эканини айтган.

“Россия қўшинлари узоқ вақтдан буён ҳозирланишган Донбасс учун жангни бошлашди. Россия қўшинларининг сезиларли қисми ҳужум учун ўша ерга жамланган. У ерга қанча ҳарбийни ҳайдаб боришмасин, биз ўзимизни ҳимоя қиламиз. Биз курашамиз. Украинага тегишли ҳеч нарсани бермаймиз”, деган президент Зеленский.

ТИВ: 16 та давлатнинг элчихонаси Киевга қайтди

Киевдаги Украина Ташқи ишлар вазирлиги биноси
Киевдаги Украина Ташқи ишлар вазирлиги биноси

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Киевда 16 та давлатнинг элчихонаси қайта иш бошлаганини маълум қилди.

Булар Франция, Италия, Латвия, Литва, Эстония, Польша, Туркия, Чехия, Словения, Ватикан, Молдавия, Грузия, Эрон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон элчихоналаридир.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи дипломатлари ҳам ишлаш учун Киевга қайтишган.

Аввалроқ кўплаб давлатлар Киевдаги элчихоналарини вақтинча Украинанинг Львов шаҳрига кўчиришган эди.

Россия Донбассни Пасхагача олишни режаламоқда

Россия кучлари сешанба куни эрта тонгдан Украина шарқига кутилган ҳужумни бошлаб, деярли бутун фронт чизиғи бўйлаб Украина мудофаа тизимини ёриб ўтишга уринмоқда.

Ҳарбий экспертларга кўра, Россия армияси Донецк ва Луганск вилоятларини православларнинг Пасха байрамига қадар тўлиқ ишғол этишни режалаштирган. Пасха бу йил 24 апрель куни нишонланади.

19 апрель куни Украина қуролли кучлари матбуот котиби Москва Украина шарқига юриш бошлагандан сўнг, Украина армияси тушгача Россиянинг Донецк ва Луганск вилоятидаги еттита ҳужумини қайтарганини маълум қилди.

"Донецк ва Луганск вилоятларида Украина ҳимоячилари душманнинг еттита ҳужумини қайтарди, ўнта танк, ўн саккизта зирҳли мажмуа ва саккизта техника, битта артиллерия тизими ҳамда бир душман миномётини аскарлари билан йўқ қилди. Украина ҳарбий ҳаво кучлари бир кун олдин душманнинг еттита ҳаво нишонларини, жумладан, бир самолёт, тўртта учувчисиз учиш аппарати ва икки қанотли ракетасини уриб туширган”, деди Қуролли кучлар Бош штаби матбуот котиби Олександр Штупун.

Яна 4та телеканал Россиядаги эфирини тўхтатди

Nickelodeon, Paramount Channel, Paramount Comedy ва MTV Russia телеканаллари 20 апрелдан Россиядаги ёйинларини тўхтатади.

Путин Украинага уруш бошлагач, ўнлаб телеканаллар Россиядаги эфирини тўхтатди ёки Кремль томонидан улар фаолияти тақиқланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG