Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:33

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Украинада гуманитар йўлаклар бугун ҳам ишламади

19 апрелда гуманитар йўлаклар яна ишламайди, дея маълум қилди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук.

Донбассда шиддатли жанглар давом этмоқда, Россия қўшинлари эса Мариуполдан Бердянск йўналишида яшил йўлак очишга рози бўлмаяпти.

Херсоншчина ҳамда Харьков вилоятидан гуманитар йўлаклар очиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

"Азовсталь"даги 2,5 минг украин аскари 3 кундирки, таслим бўлишдан бош тортмоқда

"Азовсталь" корхонасининг дрондан олинган сурати
"Азовсталь" корхонасининг дрондан олинган сурати

Россиянинг таслим бўлиш ҳақидаги ультиматумига қарамай, "Азовсталь" корхонаси ҳудудидаги 2,5 минг украин аскари 3 кундирки, таслим бўлишдан бош тортмоқда. Россия томони таслим бўлган барча ҳарбийларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ва ҳарбий асирлар билан муомалада Женева конвенциясининг барча меъёрларига риоя қилишга кафолат бераётганини иддао қилмоқда.

Россия агар украин ҳарбийлари таслим бўлмаса, бугун завод ўққа тутилишини билдирди. Президент Владимир Зеленский Мариуполдаги украиналик ҳарбийларнинг ўлдирилиши Россия билан музокараларга нуқта қўйишидан огоҳлантирган.

“Яндекс” Facebook ва Instagram'ни қидирув функциясидан ўчирди

“Яндекс” ва “Поиск Mail.ru” Facebook ҳамда Instagram’ни ўз қидирув натижалари аксланмасидан ўчирди.

Россияда Facebook шу йил 4 мартидан тўсиб қўйилган, ижтимоий тармоқ Россия давлат ва кремлпараст оммавий ахборот воситаларини цензура қилаётганликда айбланган. 14 мартдан бошлаб эса Россиянинг барча ҳудудларида Instagram тармоғи блокировка қилина бошлаган.

21 мартда Москванинг Тверь тумани суди улар фаолиятини “экстремистик” деб топган эди.

Жорий йилнинг 24 февралида Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кириши ортидан Россияда қатор маҳаллий ва хорижий нашрлар сайтлари блокланган эди.

Henkel ширкати уруш туфайли Россияни тарк этмоқда

Германиянинг маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Henkel ширкати Россиядаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ширкат баёнотида маълум қилинди.

Henkel Россиядаги 2500 нафар ходим ҳозирча ишни давом эттиришига ва уларга иш ҳақи тўланишига ваъда берди, мамлакат бозорини тарк этиш режаси эса энди тайёрланмоқда.

“Россиядан кетишнинг Henkel учун кутилаётган молиявий оқибатларини айни пайтда аниқ баҳолаш қийин”, дейилади баёнотда.

Henkel Россиянинг Украинага қарши урушини ва айбсиз тинч аҳолига нисбатан зўравонликни қоралашини қўшимча қилган.

Бунгача Россияни жаҳонга донғи кетган кўплаб брендлар тарк этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG