Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:23

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Россия молия вазирининг чиқиши чоғида ғарб давлатлари вазирлари G20 мажлисини тарк этишди

Россия молия вазири Антон Силуанов
Россия молия вазири Антон Силуанов

Россия молия вазири Антон Силуановнинг “Катта йигирмалик” мажлисида қилган чиқиши чоғида ғарб мамлакатлари ҳукумат вакиллари ҳамда молия вазирлари зални тарк этишган. Бу ҳақда The Washington Post газетаси хабар қилди.

Нашр қайдича, зални тарк этганлар орасида АҚШ молия вазири Жанет Йеллен, Федерал захира тизими (FED) раиси Жером Пауэлл, Европа Марказий банки раиси Кристин Лагард, Канада бош вазири муовини Христя Фриланд ва бошқалар бўлган. Улар билан биргаликда Украина делегацияси ҳам залдан чиқиб кетган.

Россия армияси Украинанинг Луганск вилоятидаги шаҳарларни эгаллаб олишга уринмоқда

Россиялик ҳарбийлар Луганск вилоятидаги шаҳарларга ҳужумларни давом эттиряпти, айни пайтда Рубежное ва Попасная шаҳарларида жанг бормоқда. Бу ҳақда Луганск вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай маълум қилган.

“Душман Рубежноенинг ғарбий ҳамда шимоли-ғарбий қисмларида ўрнашиб олишга уринди, бироқ бунга муваффақ бўлолгани йўқ. Новотошковское йўналиши бўйлаб муваффақиятсиз ҳужум ҳаракатларини амалга оширди, Попаснаяга ҳужум эса давом этмоқда”, деб ёзган Гайдай.

Рубежное шаҳарчаси Луганск вилояти маъмурий маркази бўлмиш Северодонецк шаҳрининг ёнгинасида жойлашган.

Россия ядровий қувватга эга янги баллистик ракетани синовдан ўтказди

Украинага ҳужум бошланганидан қарйиб икки ой ўтаётган бир паллада Россия ядровий қувватга эга янги қитъалараро “Сармат” баллистик ракетани синовдан ўтказди.

Синов Путинга телевидение орқали намойиш қилинган. Унда ҳарбийлар узоқ кутилган Сармат ракетаси биринчи марта Россия шимоли-ғарбидаги Плесетск шаҳридан учирилгани ва Камчатка яриморолидаги нишонларга, салкам 6000 км (3,700 миля) узоқликдаги нишонларни ургани кўрсатилган.

Кўп йиллар давомида ишлаб чиқилган “Сармат” ракетасининг синови Ғарбни ҳайратда қолдирмади, синов ўта геосиёсий кескинлик даврида амалга оширилди.

Саккиз ҳафта олдин Путин Украинага уруш бошларкан, Россиянинг ядро кучларини юқори шай ҳолатга келтиришни буюрган эди.

“Бир пайтлар тасаввур қилиб бўлмайдиган ядровий можаро истиқболи энди эҳтимолликка қайтди”, деган эди ўтган ой Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш.

Россия “Азовстал”ни бомбаламайдиган бўлди

Украинанинг Мариуполдаги сўнгги мудофаа ўчоғи бўлмиш “Азовстал” заводини руслар бомбаламайдиган бўлди.

21 апрель куни Владимир Путин россиялик ҳарбийларга “Азовстал” заводига ҳужумни бекор қилишни буюрди:

"Мен саноат зонасига таклиф қилинаётган ҳужумни кераксиз деб биламан. Уни бекор қилишни буюраман. Доимо мушоҳада билан йўл тутишимиз керак, аммо бу ҳолатда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Айниқса гап аскарларимиз, офицерларимиз ҳаёти ва соғлиғини сақлаш ҳақида кетаётганда. Заводнинг ер ости йўлакларидан судралиб ўтишга ҳожат йўқ. Шунчаки, бу саноат ҳудудини тўсиб қўйинг, шунда пашша ҳам учиб ўтмайди.”

Россия Азовстал заводига қамалиб қолган украиналик ҳимоячиларга таслим бўлиш талаби билан бир неча бор ультиматум қўйди. Аммо ултиматум қўйилганидан кейин бирор украин аскари таслим бўлгани тўғрисида маълумот йўқ.

Расмийларга кўра, ушбу заводнинг ерости иншоотларида 2 мингдан зиёд ҳарбийлар билан бирга бир неча юз нафар тинч аҳоли ҳам яширинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG