Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:51

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Федорук: Киев вилоятида ҳалок бўлган ҳар учинчи одам бучаликдир

Буча, 2 апрель 2022 йил.
Буча, 2 апрель 2022 йил.

Киев яқинидаги Буча шаҳрида ҳалок бўлганларнинг жасадларини йиғиш ва эксгумация қилиш давом этмоқда, дея билдирди шаҳар мери Анатолий Федорук.

“Бугунги кунда бизда бўлган рақам 412 тани ташкил этади. Ҳафтасига етти кун ишлаяпмиз. Киев вилоятида ҳалок бўлган ҳар учинчи одам бучаликдир”, деб ёзди Федорук ижтимоий тармоқларда.

Алоҳида жиноий иш бўйича авлиё Андрей Первозванный черкови ёнидаги оммавий қабрдан жами 117 жасад топилган, шу жумладан 30 аёл ва икки бола.

Мернинг айтишича, тинч аҳолининг куйган ҳам жасадлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳам жасадлари топилган.

Гайдай: Луганскнинг Украина назоратидаги барча шаҳарлари ўққа тутилмоқда

Сурат баъзи кишиларнинг таъбини хира қилиши мумкин.

Луганск вилояти шарқидаги Украина назоратидаги барча шаҳарлар Россия кучлари томонидан ўққа тутилмоқда, отишмалар эса кучаймоқда, дея билдирди вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.

Украина кучлари қайта йиғилиш учун баъзи аҳоли пунктларини тарк этмоқда, бироқ бу ҳаракат жиддий муваффақияцизлик эмас, дея губернаторнинг сўзларидан иқтибос келтирган Рейтер агентлиги.

Аввалроқ Гайдай ўзининг Телеграм-каналида жума куни Попасна шаҳридаги ўққа тутилиш чоғида икки киши ҳалок бўлганини ёзган эди.

Унинг сўзларига кўра, шаҳарда кўча жанглари бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда.

Запорожье вилояти ҳарбий раҳбари Александр Старух "Current time" каналига интервью берди

Запорожье вилояти ҳарбий раҳбари Старух ҳозирда аҳоли пунктларининг 60 фоиздан ортиғи Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган минтақадаги вазият ҳақида гапирди.

Донецк ва Луганск вилоятларининг қисмати Запорожье аҳли бошига тушиши мумкинми, деган саволга вилоят раҳбари қисқача: "Чучварани хом санашибди" дея жавоб берди.

Вилоятнинг босиб олинган ҳудудида “референдум” ўтказилиши мумкинлиги ҳақида сўралганда, эса Старух: “Адолатли рақобатли сайловлар ёки референдумлар ўтказишни олдин ўргансинлар, кейин бу мавзу ҳақида гапиришсин”, деб таъкидлади.

Bloomberg: АҚШ ва ЕИ Россиядан нефть импортини чеклаш имкониятларини муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари ЕИнинг Россиядан нефт импортини чеклаш ва Москванинг хомашё сотишдан оладиган даромадини камайтириш бўйича мумкин бўлган чораларни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg ЕИдаги аноним манбаларига таяниб хабар берди.

Муҳокама қилинаётган вариантлар орасида Россиядан нефт олишни тўлиқ тақиқлаш, нархларни чеклаш ва Россиянинг Украинадаги уруш бошланганидан бери олган даромадларини ушлаб турадиган ҳисоб-китоб механизмларини йўлга қўйиш киради.

Bloomberg манбаларидан бирига кўра, музокаралардан мақсад Россия президенти Владимир Путинга қандай “энг кучли зарба” берилиши мумкинлигини аниқлашдан иборат.

Европа Иттифоқининг нефт импортини тақиқлаши хом ашё нархининг кескин ошишига олиб келади ва Кремлга янада кўпроқ даромад келтириши мумкин. Будан эса АҚШ хавотир билдирган.

Bloomberg манбаларига кўра, Европа Иттифоқи кейинги ҳафтадаёқ Иттифоққа аъзо мамлакатлар муҳокамасига таклифлар киритиши мумкин.

Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг фикрича, Европа Иттифоқи мамлакатлари дизел ёқилғиси ва бошқа маҳсулотларга эмбарго қўйишдан кўра, нефть импортини чеклаш бўйича консенсусга эришиш осонроқ бўлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG