Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:49

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Сариқ ва кўк ранглар Россияда тақиқ остидами?

Россияда кўк ва сариқ рангларнинг биргаликда ишлатилиши норасмий тақиққа учраган, кўринади.

Псковда Крести маҳалласида яшовчи аёлникига уйи ёнидаги панжарани сариқ ва кўк рангга бўягани учун полиция ташриф буюрди. Улар келиб кетганидан кейин аёл панжарани қайта кўкка бўяди. Бу ҳақда телеграм-каналлари хабар берди. Бу аёл устидан полицияга унинг қўшнилари шикоят қилган экан.

Аввалроқ Бутирский туман суди кўк-сариқ рангли кроссовкада Москва марказида қўлга олинган 40 ёшли москваликни 10 минг рубл миқдорида жаримага тортган эди. Суд уни «митинг тартибини бузганликда» айблади.

Тармоқларда эса Якутск стадионида эса сариқ ва кўк рангларда бўлган ўриндиқларнинг фақат сариқларини қолдиришиб, кўкларини олиб ташлашаётгани фотосурати пайдо бўлди.

Туркия Россия учоқлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия Сурияга учаётган Россия ҳарбий ва фуқаролик самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда шанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.

Сурияда Россия ҳарбий контингенти, жумладан, жанговар самолётлар ҳам бор.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, рухсат уч ойга берилган,унинг муддати апрелда тугаган ва Туркия уни узайтирмаган. У бу қадам сабабларини тушунтирмади, лекин ҳарбий кемаларнинг Босфор бўғози орқали ўтишига жорий тақиқни эслатди – Туркия буни Украинадаги уруш муносабати билан жорий қилган.

Россиядан Сурияга энг қисқа йўл Туркия ҳаво ҳудуди орқали ўтади. Унинг ёпилиши русларнинг Эрон ва Ироқ устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга ундашини билдиради.

Қирғизистонда Россиянинг Донбассдаги урушга оид пропагандистик фильмлари намойиши тақиқланди

Қирғизистонда “Ҳақиқат вақти” (“Время правды”) фестивали доирасида Донбассдаги уруш ҳамда Қрим аннексияси тўғрисидаги Россияда суратга олинган фильмларни намойиш қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов маълум қилди.

Вазирга кўра, “Қирғизтасмаси” давлат муассасаси фильмлар прокатига берилган гувоҳномани қайтариб олган ва уларнинг Қирғизистонда намойиш қилинишини ман этган. Мазкур қарорни мулозим “ҳозирги халқаро вазият” ва Қирғизистон нейтралитет позициясида экани билан изоҳлаган.

Фестиваль “Гармония” рус маданий маркази томонидан уюштирилган. Улар Бишкек ва Ўшда “Қрим”, “Донбасс. Окраина”, “Ополченочка” ва бошқа фильмларни кўрсатишни режаланган эдилар. Аввалроқ кинофестиваль ўтказиш уриниши муваффақиятсизлик билан якунланган. Фильм маҳаллий фаоллар томонидан танқидга учраган, фильмлар намойиш этилиши лозим бўлган Бишкекдаги савдо марказларидан бири эса лойиҳада иштирок этишдан бош тортган.

Бельгия портида Россияга йўлланган 8 минг чоғли қимматбаҳо автомобиль тутиб қолинди

Бельгиянинг Зебрюгге портида Россияга жўнатилиши керак бўлган 8 мингга яқин қимматбаҳо автомобиль Европа Иттифоқи санкциялари туфайли ушлаб турилибди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар қилди.

Орасида Lexus, Cadillac ва Mercedes кабилар бўлган автомобиллар апрель ойи бошида Осиё ўлкаларидан келган, деб ёзган нашр. Уларни Россия портларига йўллаш кўзда тутилган эди. Бироқ март ойида Европа Иттифоқи бу мамлакатга ҳашамат ашёлари, шу жумладан қиймати 50 минг евродан ошган автомашиналар экспортини тақиқлаб қўйган.

ЕИ Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши ортидан бир неча санкциялар пакетини жорий қилган. Автомобиллар ва заргарлик буюмлари дохил ҳашамат ашёлари экспортига тақиқ санкцияларнинг тўртинчи пакетига киритилган эди.

Автомобиллардан ташқари Россияга кетаётган бошқа товарлар, шу жумладан учоқлар учун эҳтиёт қисмлари, химикатлар ва ярим ўтказгичлар ҳам ушлаб қолинган. Портда жами мингдан зиёд контейнер текширувдан ўтказиш учун блокировка қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG