Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:27

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Санкциялар туфайли “Урал” мотоциклини ишлаб чиқариш Россиядан Қозоғистонга кўчирилади

“Урал” мотоциклларини ишлаб чиқарувчи Ural Motorcycles ширкати санкциялар туфайли ишлаб чиқаришни Россиядан Қозоғистонга кўчирмоқда.

Мазкур қарор бутловчи қисмлар етишмаётгани ва Россиядан техника сотиб олишга қўйилган тақиқ туфайли қабул қилинган.

Кажавали оғир мотоцикл бўлган “Урал” мотоциклларини сўнгги йилларда кўпроқ АҚШ дохил ғарб мамлакатларида яшовчи харидорлар сотиб олган.

Ишлаб чиқаришни қўшни давлатга кўчираётган Ural Motorcycles Россиянинг Свердловск вилоятидаги аввалги корхона штатини қисқартириб, Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳридаги янги завод учун ходим ёллашни бошлаган. Айни пайтда завод бошқарувчилари таркиби тўлалигича Россиядан кўчиб келиши кутилмоқда.

Лавров “ядровий уруш хавфи реал” эканидан огоҳлантирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш билан НАТО Россияга қарши прокси-урушга киришмоқда, дея билдирди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия бош дипломати бу каби қурол-аслаҳа “Россия Қуролли кучлари учун машруъ ҳадаф” бўлиши айтган. Бунга ўхшаш баёнот аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳам берилган эди.

“Ядровий уруш хавфи реалдир, бу хатарни етарлича баҳоламаслик тўғри эмас. Ядровий урушга йўл қўйиб бўлмайди, бу Москванинг принципиал позициясидир”, деган С. Лавров.

Медиазона: Украинага бостириб кириш чоғида Россия 100 дан зиёд олимақом зобитидан айрилган

Украинадаги урушда ўлган бурятиялик офицернинг дафн маросимидан лавҳа, 2022 йил 9 марти
Украинадаги урушда ўлган бурятиялик офицернинг дафн маросимидан лавҳа, 2022 йил 9 марти

Украинага қарши уруш бошлаганидан бери ўтган икки ой ичида Россия камида 317 нафар офицеридан айрилган, уларнинг учдан бирини майордан генерал-майоргача ҳарбий унвон бўлган катта ва олий қўмондонлик таркибига кирувчи зобитлар ташкил этади. Бу ҳақда “Медиазона” нашрининг россиялик мақтул ҳарбийлар тўғрисидаги суриштирувида айтилган.

Россия сўнгги пайтларда Украина урушида кўрилган талафот кўламини очиқлаётган йўқ, охирги марта бу ҳафда расмий хабарнома бир ой муқаддам пайдо бўлган эди. Ўшанда Мудофаа вазирлиги 1351 нафар ҳарбий ўлганини билдирган.

Украина томони эса ўз талафотини очиқламаган ҳолда, Россия урушда 20 мингдан зиёд аскар йўқотганини билдирган.

“Медиазона” урушда 1700 дан зиёд россиялик ўлгани тўғрисида очиқ манбаларда пайдо бўлган хабарларни ўрганиб чиқишга муваффақ бўлган. Тадқиқотга мувофиқ, Россия армияси энг кўп қурбонни урушнинг илк кунларида берган. Ҳалок бўлганларнинг аксариятини Россиянинг бой бўлмаган ҳудудларидан келган ҳарбийлар ташкил этган. Қурбонлар орасида энг кўпи доғистонлик ва бурятияликлардир.

“ДХР”да “Мариуполь озод этилгани учун” медали таъсис қилинди

“ДХР” бўлгинчи республикаси раҳбари Денис Пушилин “Мариуполь озод этилгани учун” медалини таъсис этиш ҳақида фармонни имзолади. У ўз баёнотида украин аскарларини ҳарбий жиноятларда айблаб, уларни “неонацистлар” деб атади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG