Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:04

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Германия Украинага Gepard ва Leopard танкларини беряпти

Германия Украинага Gepard ўзиюрар зенит қурилмаларини етказиб беришини маълум қилди. Gepard ер усти ва ҳаводаги нишонларни уришда қўлланиши мумкин.

Шунингдек, Германия Киевга 88 та Leopard 1A5 русумли танкларни етказиб беради. Die Welt газетаси ёзишича, танклардан дастлабки 22 таси яқин ҳафталарда Украинага етказилади.

Германия канцлери Олаф Шольц бир неча кун аввал Украинага оғир қуроллар етказиб беришнинг муҳтамал оқибатларидан хавфсираб гапирган, чунончи, Россия буни НАТОнинг можарога бевосита аралашуви ўлароқ баҳолаши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Канцлернинг ушбу позицияси Германияда кескин танқидга учради.

Германия февраль ойи охирида Россия Украинага кенг кўламли ҳужум бошлаганидан сўнг Киевга қурол-аслаҳа етказиб бера бошлаган.

Днестрбўйида 3та “террорчилик ҳужуми” бўлгани хабар қилинди

Тан олинмаган Днестрбўйи Молдова республикасида террористик таҳдиднинг “қизил” даражаси эълон қилинди.
РИА Новости ёзишича, “Днестрбўйи ҳукумати” учта “террорчилик хуружи” содир этилганини маълум қилган. Хабарга кўра, Тирасполдаги давлат хавфсизлиги вазирлиги биноси, Паркандаги ҳарбий қисм ва Маяк қишлоғи яқинидаги радиотелемарказ миноралари зарар кўрган.

Ҳозирча бу портлашлар мустақил равишда тасдиқланмади.

Бу воқеа Украинанинг жануби-ғарбий чегараси билан чегарадош бўлган, тан олинмаган ва Москва дастаклайдиган ҳудудда кескинликни кучайтириши мумкин. У ерда Россия қўшинлари совет Иттифоқи парчаланганидан бери у мавжуддир.

Херсон ҳокимиятига Россия байроғи илинди

Россия ҳарбийлари Херсон шаҳар кенгашини босиб олгач, бино пештоқидан Украина байроғини олиб ташлашди ва ходимларни тарқатиб юборишди. Ҳаммага, жумладан шаҳар мэри Игорь Колихаевга ҳам кетишга рухсат берилган.

ISU россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақалардан четлатди

Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақалардан четлатди ва Москвада фигурали учиш бўйича Гран-при ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Шунингдек, ISU Россия ва Беларусь спорт мулозимларига ташкилот фаолиятида иштирок этишни тақиқлаш масаласини аъзо мамлакатлар ўртасида овозга қўйди.

Халқаро конькичилар иттифоқи фигурали учиш, конькида югуриш ва шорт-трек каби спорт турларини бошқаради.

Иттифоқ биринчи чемпионатни 1896 йилда Санкт-Петербургда ўтказган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG