Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:20

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Хитой Россия ва Украинага дрон сотмайдиган бўлди

Хитойнинг дронлар ҳамда видеожиҳозлар ишлаб чиқарувчи DJI ширкати Россия ва Украинадаги фаолиятини тўхтатиб туради.

Бу ҳақда хабар қилган ширкат турли юрисдикциялардаги унга қўйилган талаблар ҳам қайта баҳоланишини билдирди.

Ширкат DJI маҳсулотлари Украидаги ҳарбий ҳаракатларда қўлланган бўлиши эҳтимоли туфайли танқидга учрагани ортидан шундай қарорга келди.

Россия “Википедия”га 5 млн рубль жарима солди

Москва суди “Википедия”га Буча ва Киевдаги вазият, порох тайёрлаш ва “9 март куни Мариуполда содир бўлган воқеалар” ҳақидаги мақолалар ҳаволаларини ўчирмагани учун 5 млн рубль жарима солди.

Айни моддага кўра Meta ширкатига ҳам 4 млн рубль жарима тайинланган.

Шунингдек, суд “ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиб қилинган видео” учун TikTok тармоғини 2 млн рубль жаримага тортди.

Суд Meta ширкатини “экстремистик ташкилот” деб топиб, унга тегишли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларини блоклашни бошлаш тўғрисида қарор чиқарган. Экспертлар мазкур қарор Россия 24 февраль куни Украинага қарши бошлаган уруш билан бевосита боғлиқ, деб ҳисобламоқда.

Кремль ҳозирча ижтимоий тармоқларнинг блокланишини тўхтатиб туришга уринмоқда.

Аввалроқ Роскомнадзор Google ширкатини “қонунбузар” сифатида маркалаб, унга Россия ҳудудида реклама қилишни тақиқлаган эди.

Киевда Россия-Украина дўстлиги рамзи бўлган ҳайкал бузиб ташланди

“Россия Украинага бостириб кирди... у бизнинг энг ашаддий душманимиз, шунинг учун ҳам Россия-Украина дўстлиги ёдгорлигидан энди маъно йўқ”, деди ёдгорлик муаллифларидан бири Сергей Миргородский.

Қўлида ўроқ ва болға ҳамда совет гербини ушлаб турган 8 метрли икки эркакнинг бронза ҳайкали 1982 йилда Совет ҳукумати томонидан Украинага совға қилинган.

Европа Иттифоқи Украинага божсиз тартиб тақдим этмоқчи

Европа комиссияси Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши манзарасида Европа Иттифоқи олиб кирилаётган Украина товарларига тўланажак барча бож ва квоталарни вақтинча бекор қилиш қарорини маъқуллади.

“Бу чоралар савдо-сотиққа стимул бериб, Украина иқтисодиётининг ишлаб туришига имконият яратади. Бу урушда ғалаба қозониш ҳамда урушдан кейинги тикланиш ишлари учун ҳаётий аҳамиятга эга. Бу Европа Иттифоқининг Украина учун оғир бўлган пайтда унга ёрдам бериш аҳдида собит эканини кўрсатади”, деган Еврокомиссия раҳбарининг ўринбосари Валдис Домбровскис.

Украина президенти Владимир Зеленский мазкур қарор тафсилотлари ҳақида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан сўзлашиб олганини маълум қилиб, бу қарор учун Украинанинг европалик ҳамкорларига миннатдорлик билдирган.

Еврокомиссиянинг бу қарори кучга кириши учун эндиликда Европа парламенти ҳамда ЕИга аъзо 27 давлат ҳукуматлари томонидан маъқулланиши керак.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG