Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:35

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Суми вилоятидаги аҳоли пункти миномётлар воситасида ўққа тутилган

Россия қўшинлари Украинанинг Суми вилоятидаги “Эсманская громада” деб номланган аҳоли пунктини миномётлардан ўққа тутган. Бу ҳақда вилоятнинг муваққат ҳарбий маъмурияти раҳбари Дмитрий Живицкий маълум қилган.

Ярим соат ичида аҳоли пунктига камида 50 та снаряд учиб келганини қайд этган мулозим ҳужум оқибатида жабрланганлар сонига аниқлик киритилаётганини қўшимча қилган.

Россия президент Украинага ёрдам бераётганларга “яшин тезлигидаги зарбалар” билан пўписа қилди

Россия президенти Владимир Путин “четдан” кимдир Украинадаги вазиятга аралашгудек ва Россия учун номақбул стратегик таҳдид туғдиргудек бўлса, Москва унга “яшин тезлигида зарба” йўллашини қайд этди.

27 апрель куни Қонун чиқарувчилар кенгаши аъзолари ҳузурида чиқиш қиларкан, Путин стратегик таҳдидлар пайдо бўлган тақдирда қўлланажак “яшиндек шиддатли зарбалар”га доир барча қарорлар аллақачон қабул қилинганини таъкидлаган.

Путин бу зарбаларни “жавоб-муқобала зарбалари” деб атаган. Мазкур термин ҳарбий доктриналарда душман ҳужуми тасдиқланган факт бўлиб, ҳимояланувчи томонга ҳали жиддий талафот етказмаган шароитда ядро қуроли билан қарши зарба йўллашни билдиради.

Россия президенти айнан қайси нишонларга ва қандай қурол билан “яшин тезлигида зарбалар” берилишини очиқлаган эмас. У айнан ядро қуролини тилга олмаган, бироқ Россиянинг потенциал душманларида йўқ қандайдир қуролга ишора қилган ва хорижий ўлкалар Украинадаги вазиятга аралашгудек бўлса, тарихда кўрилмаган оқибатларга дуч келишларини айтган.

Украинадаги уруш ҳақида “фейк” тарқатганликда гумонланган журналист аёл 2 ой ҳибсда сақланадиган бўлди

Мария Пономаренко эҳтиёт чорасига оид суд мажлиси олдидан
Мария Пономаренко эҳтиёт чорасига оид суд мажлиси олдидан

Петербург суди Россия армияси ҳақида “фейк” тарқатганликда гумонланган барнауллик журналист Мария Пономаренкони икки ойга ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.

Тергов таъвилига кўра, Пономаренко ўз телеграм-каналида “Россия Ҳаво-космик кучлари томонидан Мариуполь шаҳридаги драма театрига авиазарба берилгани ҳақида ёлғон ахборот”ни жойлаштирган, “ваҳоланки, Россия Мудофаа вазирлиги дохил расмий манбалар томонидан бу маълумот рад этилган ва бундан исми юқорида зикр этилган фуқаро аёл хабардор бўлган”.

Озодликнинг Север.Реалии лойиҳаси Пономаренко ўз постини “Цензуры нет” телеграм-канали орқали ёйинлаганига эътибор қаратган. Унда Мариуполь театрида яшириниб ўтирган ва Россия зарбаларидан нобуд бўлган одамлар ҳақида айтилган.

Мазкур модда бўйича Пономаренко 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Суд мажлиси чоғида терговчилар унинг икки нафар вояга етмаган қизини сўроқ қилишгани маълум бўлган.

Сибирдаги RusNews журналисти бўлган Мария Пономаренко Петербургга норозилик акцияларини ёритиш учун 25 март куни узоқ муддатли командировкага келган. У ўзи яшаган меҳмонхона олдида қўлга олинган.

Украинадан ажратилган сепаратистик ҳудудлар референдумга ҳозирланмоқда

Ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган “Луганск халқ республикаси” ва “Донецк халқ республикаси”да май ойи ўрталарида Россияга қўшилиш тўғрисидаги референдумлар бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Медуза” нашри манбалари маълум қилишган.

Манбалар иддаосига кўра, кейинги ой ўртасида, шунингдек, Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон вилоятида Украинадан мустақиллигини эълон қилишга оид референдум ўтказилиши мумкин. Улар мазкур референдумлар 14 ва 15 май кунларига мўлжалланаётганини қўшимча қилишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG