Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:31

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мариуполда 4-оммавий қабр топилди

Махаr Тechnologies Мариупол яқинидан топилган янги оммавий қабр суратини эълон қилди.

Сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлардаги оммавий қабрлар Виноград деб аталувчи қабристон яқинида жойлашгани кўринади.

Бу кейинги бир неча кунда Мариуполдан топилган тўртинчи оммавий қабрдир. Қабрларга минглаб одам кўмилгани тахмин қилинмоқда.

Кеча “Схемы” лойиҳаси журналистлари эълон қилган сунъий йўлдош тасвирларида 200 метрлик узунликдаги оммавий қабрлар акс этган. Мариуполь мэри Вадим Бойченко иддаосига кўра, россиялик ҳарбийлар жасадларни кўмиш ишига маҳаллий аҳолини жалб қилмоқда - уларга бу иш эвазига озиқ-овқат ваъда қилиняпти.

Аввалроқ журналистлар Мариуполь яқинида – Виноградное ва Мангуш қишлоқларида топилган икки оммавий қабр тасвирларини эълон қилишган эди. Маълумотларга кўра, бу қабрларда мингдан зиёд одам дафн этилган бўлиши мумкин.

Мариуполь расмийлари иддаосича, Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан бери шаҳарда 20 мингдан зиёд тинч аҳоли вакили нобуд бўлган. Мариуполдаги биноларнинг 90 фоизга яқини бутунлай вайрон бўлган.

АҚШ Украинага М113 зирҳли ташувчиларни жўнатяпти

Кеча АҚШ Миллий гвардияси Украинага юбориш учун ҳарбий техникаларни ҳозирлади.

Индиана штати миллий гвардияси чоршанба куни эълон қилган видеода М113 зирҳли ташувчилари тайёрланаётгани акс этган.

М113 эски зирҳли ташувчи бўлиб, 1960 йилларда Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги Совуқ уруш авжига чиққан даврларда ишлаб чиқарилган. Аммо, кадрлардан зирҳли ташувчилар ҳали ҳам жангга яроқли эканлигини кўриш мумкин.

Ҳарбийлар Украинага жўнатишдан олдин машиналарнинг протекторлари, двигательлари ва бошқа жиҳозларини кўздан кечирган.

Бир қанча Ғарб давлатлари февраль ойидаги босқиндан кейин Россия қўшинларига қарши курашда ёрдам бериш учун Украинага ҳарбий техникалар жўнатмоқда.

Швейцария Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Швейцария Россияга қарши санкцияларни кенгайтириб, қўнғир кўмир ва тошкўмир импортини тақиқлади. Шунингдек, ёғоч, цемент, денгиз маҳсулотлари ва увилдириқ импорти ҳам ман этилди – ушбу моллар Россия учун муҳим даромад манбалари ўлароқ қайд этилган.

Шунингдек, Россиянинг саноат қувватларини мустаҳкамловчи товарлар экспорти тўхтатилди. Бунда саноат роботлари ва кимёвий маҳсулотлар назарда тутилмоқда.

Янги санкциялар Россия давлат ташкилотларини қўллаб-қувватлашни ва россиялик жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ширкатларни қайддан ўтказишни тақиқлайди.

Гап ЕИ томонидан 2022 йил 8 апрель куни қабул қилинган бешинчи туркум санкциялар ҳақида бормоқда. Мазкур санкциялар 2022 йилнинг августидан эътиборан Россия кўмирини сотиб олиш, импорт қилиш ёки учинчи шахсга беришни ман этади. Шунингдек, Евроиттифоқ Россия кемаларининг Европа портларига киришини ҳам тақиқлаган.

Германия Украинага оғир қуроллар етказиб берадиган бўлди

Германия бундестаги Украинага оғир қуроллар етказиб бериш тўғрисидаги баёнотни қабул қилди.

Баёнотни овоз бериш жараёнида иштирок этган 693 нафар депутатдан 586 нафари қўллаб-қувватлади, дея маълум қилди бундестаг сайти. 100 киши қарши овоз берган бўлса, 7 депутат бетараф қолган.

Германия Украинага қурол-аслаҳа етказиб беришда “айланма схема”ни таклиф қилмоқда. Яъни, Шарқий Европа мамлакатлари ўзларидаги қуролларни Украинага беради, уларда юзага келган дефицитни эса кейинроқ Германия тўлдиради. Баёнотда оғир қуролларни етказиб бериш жараёнини тезлаштириш зарурлиги урғуланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG