Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:37

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Америкалик депутатлар Украинага қурол-аслаҳа етказиб беришни жўнлаштирувчи қонун лойиҳасини маъқуллашди

АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси 28 апрель куни Украина учун ленд-лизга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат учун овоз берган депутатларнинг 417 нафари Украинага жўнлаштирилган тартибда қурол-аслаҳа етказиб берилиши ёқлаган, 10 нафари эса бунга қарши чиққан.

Эндиликда ленд-лиз тўғрисидаги қонун кучга кириши учун президент Байден томонидан имзоланиши лозим.

Қонун кучга кирган тақдирда Украинага замонавий Abrams танклари, зирҳли ҳарбий машиналар, ўзиюрар тўплар, Patriot зенит-ракета мажмуалари ва тўртинчи авлод F-16 қирувчи учоқлари имтиёзли шартлар асосида (пулини кейин тўлаш шарти билан) етказиб берилади.

Америкалик таҳлилчилар ленд-лиз тўғрисидаги қонун улкан тарихий аҳамиятга эга бўлиши мумкин, деган фикрдалар, чунки 1941 йили бу каби ташаббус Иккинчи жаҳон урушида иттифоқчиларнинг нацистлар устидан ғалаба қозонишида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилган эди.

Киевга қарши уюштирилган ракета ҳужумида камида уч киши яраланди

Киев мэри Виталий Кличко
Киев мэри Виталий Кличко

Украина пойтахти Киевга берилган зарба оқибатида уч киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маълум қилган Киев мэри Виталий Кличко ярадорлар касалхонага етказилганини қайд этди.

Ракеталардан бири кўп қаватли уйнинг пастки қаватига теккан. Бунда зарба нишони авиация ракеталарини ишлаб чиқарувчи “Артем” мудофаа заводи бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченкога кўра, кечаги ҳужумда Украина пойтахтида олти киши яраланган.

Мелитополь шаҳри яқинида темир йўл кўприги портлатилди

Украинанинг Россия қўшинлари ишғол қилинган Мелитополь туманида россияликларга қурол-аслаҳа ва ёқилғи етказиб берилаётгани тахмин қилинаётган темир йўл кўприги портлатилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, портлаш 28 апрель куни эрталаб Мелитополь туманининг Акимовка шаҳарчасида содир бўлган.

Одесса вилоят маъмурияти матбуот котиби Сергей Братчук ўз телеграм-каналида кўприк вайрон қилинганини билдирган. Унга кўра, мазкур кўприкдан россиялик ҳарбийларга Қримдан ёқилғи ва қурол-аслаҳа етказиб беришда фойдаланилаётган эди.

Киевдаги ҳужумда Озодлик мухбири қурбон бўлди

Киевда, рус қўшинларининг 28 апрел кунги даҳшатли икки ҳужумидан қолган вайроналар остида Озодлик радиоси Украин хизмати мухбири Вера Гирихнинг жасади топилди.

Украина пойтахтига - 28 аперль куни - шаҳарга БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш бориб, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашаётган бир пайтда ракета ташланди.

Таҳлилчилар, бу зарбаларни бир кун аввал Москвада, Владимир Путин билан учрашган БМТ Бош котибига махсус йўлланган мужда, деб баҳоламоқда. Гуттериш Путинни, Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ертўлаларида қолаётган тинч аҳолини эвакуация қилиш учун рухсат беришга кўндиришга уринганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG