Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:11

Матбуот эркинлиги индекси: Ўзбекистон 133-ўринда


Дунёда матбуот эркинлиги даражасини кузатувчи “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Қароргоҳи Парижда жойлашган мазкур ташкилотнинг 3 май куни эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда сўз эркинлиги ўтган йилгига қараганда 24 позицияга яхшиланиб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакилларини табриклади.


Бироқ матбуот эркинлиги нишонланаётган айни кунда Ўзбекистонда 10 дан ортиқ блогер панжара ортида қолмоқда. Мамлакатда кўплаб интернет нашрлари ҳамда медиа платформалар, жумладан, Озодлик радиоси веб саҳифаси ҳам блокланган.

RSF тадқиқотларига кўра, умумийла, Марказий Осиё мамлакатларининг сўз эркинлиги даражаси ёмонлашган. Жумладан, Қирғизистон 8 ўринга пастлаб, 83-поғонадан ўрин олган. Туркманистон эса 180 мамлакатнинг 177-ўрнини банд қилибди.

Постсовет ҳудудида Болтиқбўйи мамлакатларида сўз эркинлиги даражаси сезиларли равишда кўтарилган.

Тадқиқотчилар Россия, Беларусь сингари мамлакатларда сўз эркинлиги даражаси кескин пасаяётгани, коронавирус шароитида Шарқий Европанинг айрим мамлакатлари ҳам сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани таъкидланади.

Дунёнинг энг эркин мамлакати сифатида пешқадамликни қўлга киритган Норвегия, Дания ва Швеция ҳар йили ҳам олдинги ўринларни эгаллаб келади.

RSF тадқиқотчилари сўз эркинлиги рейтингини баҳолашда журналистларни таъқибга олиш, матбуот нашрлари эркинлиги сингари ўндан ортиқ мезонларни инобатга олган.

XS
SM
MD
LG