Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:40

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

12:28 4.11.2022

Киев Россия Херсон ва бошқа ҳудудлардан Украина фуқароларини депортация қилаётганини қоралади

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

“Россия оккупацион маъмурияти Херсон вилоятининг Днепр дарёси чап соҳилида яшовчи аҳолини оммавий равишда мажбуран…вақтинча босиб олинган Қрим ёки Россия Федерацияси ҳудудига кўчира бошлади”, дейилади вазирлик 3 ноябрда эълон қилган баёнотда.

Россия бу каби кўчиришларни Запорожье, Луганск, Донецк вилоятлари ва Қримда амалга оширмоқда, деб таъкидланади баёнотда.

Херсон вилоятига Россия томонидан тайинланган раҳбар Владимир Сальдо 31 октябрда Москва эвакуация деб атаётган жараён фаоллашганини айтган эди. Унга кўра, “кенг кўламли ракета ҳужуми” таҳдиди мавжудлиги ортидан аҳоли бошқа ҳудудларга ёки Россияга кўчирилмоқда.

Россия расмийлари уч кун ичида Херсондаги “эвакуация жараёни якунлангани”ни билдирди.

Украина тарқатган баёнотда Россия Янги Каховка ГЭСини миналаштиргани тўғрисида маълумотлар мавжудлиги айтилади.

Президент Владимир Зеленский ҳам Россия ГЭСни миналаштирган бўлишини таҳмин қилаётганини, ГЭС тўғони портлатилса Херсондаги 80 дан кўпроқ аҳоли пункти сув остида қолишини айтган эди.

Украина ТИВ тарқатган баёнотда, шунингдек, Россия аскарлари саноат, маданият, таълим, тиббиёт муассасаларида, хусусий уйлар ва квартираларда талончиликларни амалга оширгани ҳам қайд этилади.

Баёнотда халқаро ҳамжамият Россиянинг мажбурий депортациясини қоралашга ва Украинага бериладиган ёрдамни кучайтиришга чақирилган.

07:59 4.11.2022

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада “ифлос бомба” изи топилмаганини билдирди

ХАЭА раҳбари Рафаэль Гросси
ХАЭА раҳбари Рафаэль Гросси

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

“Украинадаги учта объектда ҳеч қандай декларация қилинмаган ядровий фаоллик аломатлари топилмади”, деб таъкидланади ХАЭА баёнотида. Ташкилот экспертлари Киевдаги Ядровий тадқиқотлар институтини, Жёлтие Водидаги Шарқий тоғ-кон комбинатини ва Днепрдаги Макаров номидаги Жанубий машинасозлик заводини инспекция қилган.

Октябрнинг ўрталарида Россия Украинани “ифлос бомба” тайёрлаётганликда айблаган эди. Россия ҳукумати фикрича, Киев ифлос бомбани қўллаб, бу ишни Москва зиммасига юқламоқчи бўлган. Шундан сўнг Киев ХАЭАга мурожаат қилиб, Украина ҳудудида текширув ўтказишни илтимос қилган эди.

Киев ва Ғарб давлатлари Москванинг “ифлос бомба” тўғрисидаги иддаоларини ёлғон ва асосиз деб билади. Ғарб ва Украина фикрича, Москва бу каби ёлғон баёнотларни тарқатиб, ўзи бошқа “байроқ остида” “ифлос бомба”ни қўллашга тайёрланаётган бўлиши мумкин.

Ифлос бомба контейнерли радиоактив изотоп ва портловчи модда зарядидан иборат мосламадир. Заряд портлатилиши оқибатида изотопли контейнер парчаланади ва радиоактив модда зарб тўлқини таъсирида катта майдонга тарқалади. Унинг портлаши кичик қувватли ядро зарядининг портлаши эффектини беради, ҳолбуки ифлос бомба ядровий қурол ҳисобланмайди. Ҳозиргача ифлос бомба ёки шунга ўхшаш мослама портлатилгани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

07:30 4.11.2022

Москва ва Киев асирлар билан алмашди

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермакнинг айтишича, озод қилинган украин асирларининг 74 нафари “Азовсталь” ҳимоячиларидир. Асирликдан озод қилинган украинларнинг 6 нафари зобит, 101 нафари сержант ва оддий аскар.

“Биз жангларда ярадор бўлганларнинг кўпларини қайтаришга муваффақ бўлдик. Жумладан, биз Мариуполни ҳимоя қилишда оғир яраланганларни, “Азовсталь” ҳимоячиларини озод қилинишига эришдик. Қайтарилган асирлар орасида оёқ-қўли ампутация қилинганлар ҳам бор”, деди Ермак.

Сўнгги марта Россия ва Украина 29 октябрда асирлар билан алмашган эди. Ўшанда Киев 52 украин аскари озод қилинганини билдирган. Москва эса Киев 50 асирни ватанига қайтарганини маълум қилган.

20:48 3.11.2022

Разведка: Рус ҳарбийлари “консерва банкалари”да жанг қилмоқда

Британия ҳарбий разведкаси Украина урушига доир янги кундалик ҳисоботини Россия армиясининг ҳарбий техника талафотларига бағишлади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Октябрь ойи ўрталарида – Украина ҚК фаол қарши ҳужумга ўтган паллада Россия армияси кунига 40 тадан ортиқ зирҳли техникасидан айрилди. Бу ҳар куни биттадан батальон йўқотилди, деганидир.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги экспертларига кўра, сўнгги ҳафталарда Россия камида 100 та танк ва БТРларга эга бўлган. Уларни Россияга Беларусь армияси берган.

Россиянинг уруш стратегиясида зирҳли техника-танк қисмлари ва артиллерия марказий ўринни эгаллайди. Бироқ ҳозирда Россиянинг Украинадаги қўшинлари артиллерия снарядлари ва соз ҳолатдаги зирҳли техника етишмовчилиги билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG