Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:55 17.9.2022

Кирби Изюмдаги вахшийлик манзараларидан дахшатга тушганини айтди

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби Изюмдаги вахшийлик манзараларидан дахшатга тушганини айтди.

"Бу даҳшатли. Бу жирканч. Ва афсуски, бу рус кучлари Украина ва украин халқига қарши урушни таъқиб қилаётган бузуқлик ва шафқацизликка мос келади", деди Кирби.

Украина расмийлари Изюм шаҳри яқинидаги ўрмонда 440 нафар жасад топганини маълум қилди. Уларнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари бўлиб, уруш жиноятларини бир неча ойдан бери ҳудудни босиб олган рус босқинчилари содир этганини исботлаган.

Минглаб рус аскарлари қурол ва ўқ-дориларни ташлаб, ҳудуддан қочиб кетганидан сўнг Украина кучлари Изюмни қайтариб олди.

19:59 17.9.2022

Путин Самарқанддаги саммитда энергетика инқирози ҳақида нималар деди?

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Европадаги энергетика инқирозига алоқаси борлигини инкор этди. Москва раҳбари агар Европа Иттифоқи кўпроқ газ истаса, “Шимолий оқим 2” қувури очилишига тўсқинлик қилувчи санкцияларни бекор қилиши кераклигини айтди.

Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити якунланганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда Путин энергетика инқирозида Ғарбни айблади ва Россия энергия бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини таъкидлади.

“Хулоса шуки, агар хоҳиш бўлса, бу сиз учун жуда қийин бўлмаса, йилига 55 миллиард куб метр газ оқиши мумкин бўлган “Шимолий оқим 2” бўйича санкцияларни бекор қилинг, шунчаки тугмани босинг ва ҳаммаси жойида бўлади”.

“Шимолий оқим 1”га деярли параллел равишда Болтиқ денгизи тубидан ўтувчи “Шимолий оқим 2” бир йил аввал ётқизилган, бироқ Германия 24 февраль куни Россия Украинага ўз қўшинларини киритишига бир неча кун қолганида уни давом эттирмасликка қарор қилган.

Европада газ нархлари йил бошидан бери икки бараварга ошди. Бу Россиядан газ қисқариши фонида кузатиляпти.

Европа Россияни Ғарбнинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” учун Москвага қўйган санкцияларига жавоб тариқасида энергия таъминотидан қурол сифатида фойдаланаётганликда айблайди. Россия иддаосича, Ғарб иқтисодий уруш бошлаган ва санкциялар “Шимолий оқим 1” қувури фаолиятига тўсқинлик қилган.

Россия бир қанча давлатларга, жумладан Болгария ва Полшага газ етказиб беришни тўхтатди, чунки улар шартнома валютасида эмас, балки рублда тўлашдан бош тортганлар

Россиянинг газ гиганти Газпром ҳам шу ой бошида Европанинг асосий таъминот йўналиши бўлган "Шимолий оқим 1" қувури ёпилишини билдирди, бу газнинг улгуржи нархининг ошишига олиб келди.

20:02 17.9.2022

Галкин Россияда "хорижий агент" деб эълон қилинди

Russian comic and TV host Maksim Galkin
Russian comic and TV host Maksim Galkin

Украинадаги урушга қарши чиққан россиялик пародист ва телебошловчи Максим Галкин ўз мамлакатида чет эл агенти сифатида фаолият юритувчи шахслар реестрига киритилди. Галкин Россиядан ташқарида фаолиятини давом эттирмоқда.

Феврал ойи охирида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин у Исроилда қолмоқда, ўз консертларида урушни кескин танқид қилди. Санъаткор бу йил Латвия, Полша ва Австралияда ҳам консерт берди.

Ижтимоий тармоқларида Галкин, хусусан, Бучадаги қирғинларга изоҳ бериб, урушни оқлаб бўлмаслигини айтди.

Шундан сўнг, ҳажвчи Россия телевидениеси эфирдан маҳрум бўлди. Оммавий ахборот воситаларида ҳажвчининг урушга қарши баёнотлари бунга сабаб бўлгани, урушнинг дастлабки кунларидаёқ у реклама шартномаларидан маҳрум бўлганини таъкидлади.

Август ойи охирида Галкиннинг рафиқаси Алла Пугачева Россияга қайтгани маълум бўлди. У уруш ҳақида оммавий баёнотлар бермади, лекин ижтимоий тармоқларда адоват сепаётганларни танқид қилди.

3 сентабр куни қўшиқчи СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёвнинг дафн маросимида пайдо бўлди.

19:15 18.9.2022

Рада депутати Изюмда ўлиб кетган оила ҳақида сўзлади

Украина расмийлари Изюм шаҳри яқинидаги ўрмонда 440 нафар жасад топганини маълум қилди. Уларнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари бўлиб, уруш жиноятларини бир неча ойдан бери ҳудудни босиб олган рус босқинчилари содир этгани исбот далларни тақдим этган. Харков ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов зўравон ўлим белгилари Изюмда эксгумация қилинган жасадларнинг 99 фоизида аниқланганини билдирди.

Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец Изюмдаги оммавий қабрлар орасидан топилган Столпаковлар оиласининг қабрларини кўрсатди. Улар 9 март куни ўлдирилгани аниқланган. Снаряд келиб урилганда Лена ва Дима Столпаковлар, уларнинг икки қизи, Ленанинг ота-онаси, синглиси ва бувиси кўп қаватли уйнинг ертўласида бўлган. Бу оила аъзоларининг барчасини қулаб тушган уй босиб қолган.

Тинимсиз бомбардимонлар туфайли қутқарувчилар жасадларни уй қулаб тушганидан бир ҳафталарча ўтиб чиқариб олган ва дафн этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG