Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:43

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:42 18.9.2022

Жо Байден Россияни Украинага қарши ядро қуролини қўллашдан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден CBS телеканалининг “60 дақиқа” дастурига берган интервьюсида Россия Украинадаги уруш важидан оммавий қирғин қуролини қўллаши эҳтимоли бўйича изоҳ берди.

“Жанг майдонида Украина армиясининг қўли баланд келгани сари Владимир Путин ўзини бурчакка тақалиб қолгандек сезиши мумкин. Шу нуқтаи назардан мени бир нарсани қизиқтиради: кимёвий ёки тактик ядровий қуролни қўллаш масаласида унга нима деган бўлардингиз?” дея савол берди Байденга журналист Скотт Пелли.

- Бу ишни қилманг, қилманг, қилманг. Иккинчи жаҳон уруши давридан бери урушнинг қиёфасини тубдан ўзгартириши мумкин, деди АҚШ президенти.

Акс ҳолда Жо Байден "Улардан дунё бадтар юз ўгиради. Муҳтамал жавоб уларнинг қилмиши қандай бўлишига боғлиқ” дея қўшимча қилди.

Россия президентининг ушбу чегарани кесиб ўтиши оқибатлари ҳақидаги саволга жавобан Оқ уй раҳбари “оқибатлар бўлади, аммо айнан қанақа бўлишини айта олмайман”, деди.

Кейинроқ Россия ОАВлари Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг изоҳини эълон қилди. РИА Новости агентлигининг Россия шунақа турдаги қуролни ишга солиши мумкинми ёки йўқми, деган саволига жавобан Песков мамлакатнинг ҳарбий доктринасини ўқишни таклиф қилди.

Владимир Путин Украинага қарши кенг кўламли қуролли босқин ибтидосида Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини шай ҳолатга келтиришга буйруқ берган эди. Ушбу қарорга НАТО юқори мансабдор шахсларининг Россияга қаратилган “тажовузкор баёнотлари” сабаб бўлгани айтилган.

19:45 19.9.2022

Россия. Инсон ҳуқуқлари кенгаши6 аъзоси прокурорга мурожаат қилди

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгашининг олти аъзоси жазо муддатини ўтаб бўлмаган маҳкумлар қандай асосларга кўра “махсус ҳарбий амалиёт”да иштирок этиш учун Украинага жўнатилаётганига аниқлик киритишни сўраб Россия бош прокурори Игорь Красновга мурожаат қилди.

Сўровда маҳкумлар урушга жўнатилаётгани ҳақида жумладан “Россия-1” телеканалида ҳам хабар берилгани, қамоқхонани тарк этган маҳкумлар орасида оғир жиноятлар учун судланган одамлар ҳам борлиги айтилади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқ муддатини ўтаб бўлмаган маҳкум президентнинг афв этиш ҳақидаги фармони, ёки Давлат думаси эълон қиладиган умумий афв ёхуд суднинг муддатидан олдин шартли озод этиш тўғрисидаги қарори билангина озодликка чиқиши мумкинлигини урғулаганлар.

Сўровга “Сова” ахборот-таҳлил маркази директори Александр Верховский, петербурглик ҳуқуқбон Наталия Евдокимова, “Қийноқларга қарши қўмита” асосчиси Игорь Каляпин, ҳуқуқбонлар Ева Меркачёва ҳамда Владимир Ряховский, журналист Николай Сванидзе имзо чекканлар. Мурожаат матни Санкт-Петербург Ҳуқуқ ҳимояси кенгаши сайтида эълон қилинди.

“Вагнер хусусий ҳарбий ширкати (ХҲШ)” расман мавжуд эмас. ХҲШ билан боғлиқ ҳамма нарса халқаро ҳуқуққа кўра “ноқонуний ҳудуд” саналади. Россия қонунчилигида ҳам ХҲШ тушунчаси йўқ.

Россия ҳукумати Украина урушига қадар ХҲШ мавжудлигини инкор этиб келди. 2022 йилнинг майида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Вагнер ХҲШ” Россия ҳукумати билан боғлиқ эмаслигини ва у Украинадаги жангларда иштирок этмаётганини иддао қилган эди.

Июль ойида эса “Комсомольская правда” газетасида ўша “машҳур” “Вагнер ХҲШ”нинг Украина урушидаги иштирокига бағишланган репортаж чоп этилди.

19:46 19.9.2022

Россиядаги украиналик қочқинлар сони айтилганидан кескин кам бўлиб чиқди

“Фуқаролик кўмаги” ташкилоти фаоллари Россия ИИВнинг 2022 йилнинг биринчи ярмига оид миграция статистикасини ўрганиб чиққач шундай хулосага келишди.

ИИВ маълумотига кўра, сўнгги олти ойда Россия атиги 300 қочқинни расман қабул қилган бўлиб, бу рекорд даражадапаст кўрсаткичдир.

“Олти ой давомида атиги икки нафар чет элликка “қочқин” мақоми берилган, вақтинчалик бошпана олганлар сони 2021 йилнинг биринчи ярмига қиёсан кескин ошган, РФ фуқаролигини олганлар сони эса ўтган йилнинг биринчи ярмига қиёсан 40 фоизга камайган”, дейилади хайрия ташкилоти ҳисоботида.

2022 йилнинг дастлабки олти ойида жами 70 751 киши вақтинчалик бошпана олган. Шундан 97,3 фоизи – украинлар, бироқ фуқароликка қабул қилиш ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 20 фоизга ва ўтган йилнинг биринчи ярмида Россия фуқаролигига кирган украиналиклар сонига қиёсан 43 фоизга камайиб кетган. Украинанинг босиб олинган ҳудудларида одамларга Россия паспорти тарқатилаётганига қарамай шундай паст кўрсаткич қайд этилган.

Ҳолбуки 13 сентябрь куни ТАСС давлат ахборот агентлиги кучишлатар тизимларидаги ўз манбасига таянган ҳолда уруш бошланганидан бери Россияда украиналик қочқинлар сони 4,1 млн кишига етгани ҳақида хабар берган эди.

19:48 19.9.2022

Алла Пугачёванинг “хорижий агент” бўлмоқчи

Кремль Алла Пугачёванинг уни “хорижий агент” деб топиш ҳақидаги илтимосига изоҳ беришдан бош тортди.

“Мен ушбу мавзуга ҳеч бир тариқа изоҳ бермайман. Бу Кремлга дахлдор масала деб ўйламайман”, деди президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков (ТАСС келтирган иқтибос).

Бир неча кун олдин хонанда Алла Пугачёва эри Максим Галкин ортидан уни ҳам “хорижий агентлар” қаторига қўшишни сўраган эди.

Ижтимоий тармоқда қолдирган постида у Россияга осуда ҳаёт ва сўз эркинлигини тилади, шунингдек “Россиядан барча юз ўгиришига ва унинг фуқаролари ҳаёти оғирлашишига олиб келадиган хомхаёлларни деб ёш йигитларни ўлимга йўллаш”ни тўхтатишга чақирди.

Алла Пугачёванинг ушбу пости бир кеча-кундузда 650 мингдан ортиқ “лайк” ва 80 мингдан зиёд изоҳ йиғди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG