Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:30

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

11:24 21.9.2022

Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинишини билдирди

Бу ҳақда у 21 сентябрь куни эрталаб россияликларга мурожаатида маълум қилди.

"Ватанимиз ҳимояси ва ҳудудий бутунлиги йўлида қисман мобилизация зарур деб ҳисоблайман", деди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, мобилизация фақат захирадагилар ва ҳарбий хизмат ўтаганларга тааллуқли. Ҳарбийга юборилишидан аввал улар қўшимча тайёргарликдан ўтади.

Мобилизация чоралари бугун, 21 сентябрдан бошланади.

Воқеанинг ривожланиш жараёнини Озодлик билан бирга кузатинг.

Телеграм каналимиз: https://t.me/bugunuz

Youtube: https://www.youtube.com/c/ozodlikradiosi

12:17 21.9.2022

Шойгу захирадаги 300 минг аскар мобилизация қилинишини билдирди

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу мобилизация доирасида захирадаги 300 минг аскар армияга чақирилишини билдирди. Қисман мобилизация тўғрисидаги фармонни президент Путин 21 сентябрь куни имзолади.

Сергей Шойгу бир неча ой ичида биринчи марта Украинадаги урушда ҳалок бўлган рус аскарлари сонини очиқлади. Унга кўра, февраль ойи охиридан то шу кунгача Украинада 5937 рус ҳарбийси ҳалок бўлган. Бу рақам ғарб давлатлари разведкаси берган маълумотлардан ва урушдаги талафотларни ўрганган мустақил тадқиқотчилар айтган рақамлардан ҳам озроқдир.

Воқеанинг ривожланиш жараёнини Озодлик билан бирга кузатинг.

Телеграм каналимиз: https://t.me/bugunuz

Youtube: https://www.youtube.com/c/ozodlikradiosi

12:24 21.9.2022

Шойгу: 300 минг заҳирачи сафарбар қилинади

“Уч юз минг заҳирадаги аскар сафарбар қилинади”, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Унга кўра, чақирув бир марталик акция доирасида амалга оширилмайди.

Чоршанба кунидан бошлаб қисман сафарбарлик ҳақида аввалроқ Россия президенти Владимир Путин эълон қилган эди.

12:43 21.9.2022

"Дождь": муддатли ҳарбий хизматчилар Украина билан чегарага кўчирилмоқда

Ленинград вилоятидан ҳарбий хизматга чақирилганларнинг оналари ўғилларини Украина билан "чегарани мустаҳкамлаш" учун Белгород вилоятининг чегара ҳудудларига жўнатишганини айтишди. Бу ҳақда “Дождь” телеканали хабар бермоқда.

Оналарнинг сўзларига кўра, Луга шаҳридаги 25-мотоўқчи бригадасида хизмат қилаётган камида беш нафар чақирилувчи Белгород вилоятига жўнаб кетишга тайёргарлик кўриш учун Каменка яқинидаги ҳарбий қисмга ўтказилган.

Аскарларнинг аксарияти, қариндошларига кўра, чоршанба ёки пайшанба куни Валуйки ҳудудига жўнатилади. Чегара ҳудудларига 200 дан 400 нафаргача муддатли ҳарбий хизматчиларни юбориш режалаштирилган. Уларнинг барчаси 2022 йил июль ойида хизматга чақирилган ва уч ойлик машғулотларни якунлашга улгурмаган. Улардан баъзиларига аллақачон шартнома имзолаб, Украинага жангга боришни таклиф қилишган, деди телеканалга чақирилувчилардан бирининг онаси.

Россия расмийлари махсус операцияда фақат офицерлар ва пудратчилар иштирок этиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Мудофаа вазирлиги эса жангларда чақирилувчилар ҳам қатнашганини тан олган. Қурбонларнинг яқинлари эса муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий хизматга чақирилганидан сўнг қисқа вақт ичида шартнома имзолаш ҳолатлари ҳақида ҳам хабар беришган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG