Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:37

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

21:03 21.9.2022

Қирғизистон Россиядаги фуқароларини урушга ёлланиш жиноят экани ҳақида огоҳлантирди

Қирғизистон элчихонаси баёнотида бу мурожаат Россия Давлат Думаси урушда қатнашадиган меҳнат муҳожирлари учун Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда қабул қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига муносабат эканлиги тўғридан-тўғри айтилади.

Элчихона Қирғизистон фуқароси Россия-Украина урушида қатнашган бўлса, ўз ватанида уни 10 йилгача қамоқ жазоси кутишини билдирди.

Агар Россиядаги Қирғизистон фуқаросига урушга бориш таклиф қилинса, у дарҳол элчихонага мурожаат қилиши керак, дейилган баёнотда.

Қирғизистон расмийларига кўра, 2022 йилда Россияга ишлаш учун деярли 225 минг киши кетган.

21:40 21.9.2022

Москва ва Санкт-Петербургда сафарбарликка қарши намойиш қатнашчилари ҳибсга олинди

Путин эълон қилган ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик акцияси Москванинг "Эски Арбат" ва "Арбат" майдонида бўлиб ўтди.

Намойишчилар "Йўқолсин уруш", "Йўқолсин мобилизация", деган ёзувлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.

Бунинг ортидан хавфсизлик кучлари етиб келишган ва ҳибсга олишлар бошланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, "Арбат" майдони ўраб олинган. Москванинг Пушкин майдонида ҳам ҳибсга олишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар бор.

Россиянинг шимоий пойтахти Санкт- Петербургда ҳам юзлаб одам мобилизацияга қарши норозилик акциясида қатнашган.

22:15 21.9.2022

Урушга қарши намойишларда юзлаб одам ҳибсга олинган

Россия шаҳарларида урушга қарши намойишларнинг юзлаб иштирокчиси ҳибсга олинган. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” хабар берди.

“ОВД-Инфо” маълумотига кўра, Санкт-Петербургда 96, Москвада 89, Екатеринбургдаги намойишларда 45 киши ҳибсга олинган.

“ОВД-Инфо”нинг ёзишича, полиция ҳибсга олиш вақтида куч ишлатган. Норозилик акциялари ҳали ҳам давом этмоқда, ҳибслар сони ортиши мумкин.

06:57 22.9.2022

Россияда сафарбарликка қарши намойишларда 1,5 мингга яқин одам қўлга олинди

ОВД-инфонинг хабар беришича:

▪️38 шаҳарда 1386 кишши ушланди;

▪️камида бир кишига нисбатан жиноят иши очилди (Екатеринбургда);

▪️тинч намойишчиларга куч қўлланди, Петербургда норозиларни тўқмоқлар билан калтаклашган;

▪️айрим қўлга олинганларга полиция бўлинмаларида эртаси куни военкоматга келиш тўғрисидаги повесткалар берилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG