Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:22

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:32 22.9.2022

Россияда захирадаги ҳарбийларга яшаш жойини тарк этиш тақиқланиши мумкин

“Агора” инсон ҳақлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков “Телеграм”даги саҳифасида Самара вилояти, Татаристон ҳамда Доғистон ҳарбий комиссарларининг буйруқлари фотосуратларини эълон қилди. Унда сафарбарлик бўйича чақирув қоғозини ҳозирча олмаган захирадаги аскар ва офицерларга ўзлари яшаб турган шаҳар ва туманни ҳарбий комиссариат рухсатисиз вақтинча тарк этиш тақиқланган. “Секунда” нашри ёзишича, Курск вилоятида ҳам шунақа буйруқ бор.

Буйруқлар матни бир хил эканига қараганда бунақа тақиқлар Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши мумкин. Буйруқда, шунингдек, транспорт воситаларига эга ташкилотлар ва фуқаролар зарурат туғилганда ҳарбий комиссариат талабига биноан уларни тақдим этишлари қайд этилган.

18:33 22.9.2022
povestka
povestka

Москвада бўлиб ўтган урушга қарши митингда ушланганларга чақирув қоғози берилмоқда

Москвада сафарбарликка қарши 21 сентябрь куни бўлиб ўтган норозилик акцияларининг айрим иштирокчиларига полиция бўлимларида ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари топширилди. Бу ҳақда маҳбусларнинг ўзи “ОВД-Инфо” нашрига маълум қилишган.

Қўлга олинганлардан бирига Соколиная гора тумани ИИБда чақирув қоғозини туман ҳарбий комиссари шахсан топширган ва бу видеога олинган. Видеода у чақирув қоғозини олмасликка ҳақли эмаслиги, чунки Россия Федерацияси фуқароси саналиши ва эртага ҳарбий комиссариатга келиши шартлиги айтилган.

Ҳуқуқбонлар акцияларда ушланган фуқаролардан камида бир нафарига чақирув қоғозига имзо чекишдан бош тортгани сабабли жиноят иши қўзғатиш билан таҳдид қилинганини билдирмоқдалар.

Воронеждаги полиция бўлими урушга қарши норозилик чиқишлари иштирокчиларидан бир нечасига 23 сентябрь куни ҳарбий комиссарликка чақирилгани тўғрисида хабарнома тутқазилган. “ОВД-Инфо” чақирув қоғози суратини эълон қилди.

18:39 22.9.2022

Россияда урушга қарши акцияларда мингдан зиёд киши ушланди

21 сентябрь куни Россиянинг 38 шаҳрида сафарбарликка қарши ўтказилган норозилик акцияларида 1400 дан ортиқ киши қўлга олинди. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” ҳуқуқбонлик лойиҳаси хабар қилди.

Энг кўп норозилар Санкт-Петербургда (565 киши), Москвада (536 киши) ва Екатеринбургда (48 киши) ушланган. Улардан айримларига Россия армиясини обрўсизлантиришга доир модда бўйича баённомалар тузилгани айтилмоқда.
Москвада норозилар Эски Арбат кўчасига чиқишди. Йиғилганлар орасида аёллар кўп эди. Улар “Фарзандларимиз яшаши керак!” ва “Йўқолсин уруш!” каби шиорларни хитоб қилишди.

Акция иштирокчиларининг аниқ сони келтирилмаган, аммо, ижтимоий тармоқларда ёйинланган видеолардан улар бир неча юз киши бўлганини тахмин қилиш мумкин. Акция иштирокчилари бир-бирлари билан қўл ушлашган ҳолда узун занжир ҳосил қилганлар. Полициячи уларни биттадан занжирдан узиб олиб, автозакларга олиб кетган.

Санкт-Петербургда сафарбарликка қарши аксари аёллардан иборат фуқаролар Исаакиевский собори олдида тўпланди. Шундан сўнг уларни полиция қуршаб олган. Кучишлатар ходимлар қўлга олиш чоғида митингчиларни резина таёқлар билан уришгани айтилмоқда.

Москва ҳамда Санкт-Петербургда полиция ходимлари айниқса шафқатсиз ҳаракат қилганлар.
Екатеринбургда акция иштирокчиси бўлмиш бир аёлга ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шаҳарда норозилик чиқишларида камида 40 киши ушланган.

Челябинскда 30 га яқин, Пермь ва Уфада эса 20 нафардан одам қўлга олинган.

Шунингдек, Красноярск, Тверь, Воронеж, Краснодар, Саратов, Калининград, Петрозаводск, Рязань, Иркутск ва бошқа шаҳарларда ҳам одамлар ушлангани ҳақида хабарлар бор.
Россия ИИВ мамлакатнинг қатор ҳудудларида “рухсат этилмаган акциялар ўтказилишининг олди олинган”лиги ҳақида маълумот берди. Хабарномада акциялар иштирокчилари ушлангани билдирилган, аммо улар сони очиқланмаган.

18:42 22.9.2022

Россияда захирадаги ҳарбийлар уйларидан олиб кетиляпти

Бурятияда захирадаги ҳарбийларга кечаси чақирув қоғозлари топширилиб, улар ҳарбий комиссариатларга олиб кетилди. Бу ҳақда Север.Реалии хабар берди.

Байкалортининг Приаргунск туманида яшовчи аёллардан бири исми сир қолиши шарти билан “Север.Реалии”га ҳарбий комиссариат ходимлари полиция ҳамроҳлигида 21 сентябрда кечаси сафарбарликка тортиладиган эркакларни олиб кетиш учун қишлоқлардан бирига борганини маълум қилган.

“Свободная Бурятия” канали обуначиси Курумкан посёлкасида ҳам захирадаги ҳарбийлар тунда уйларидан олиб кетилганини билдирган. Айтилишича, 5,5 минг киши яшайдиган ушбу аҳоли масканидан тахминан 700 чоғли эркак сафарбар қилиниши керак бўлган. Гувоҳларга кўра, чақирув қоғозлари захирадагиларга кечаси топширилган, сўнгра улар автобусларда Улан-Удэга олиб кетилган.

Кеча Россия президентининг қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармони кучга кирди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий хизматга захирадан 300 минг киши олинишини айтди. Бироқ фармонда сафарбар қилиш режаланганлар сонига оид маълумотлар махфийлаштирилган.

Ушбу манзарада кўпчилик ҳарбий комиссариат чақирувидан қутулиб қолишнинг энг ишончли чораси сифатида мамлакатни тарк этиш ҳаракатига тушмоқда. Москвада кечанинг ўзида авиачипталар нархлари икки бараварга ошди, визасиз бориш мумкин бўлган Истанбул, Ереван ҳамда Боку шаҳарларига яқин кунларда бўладиган тўғридан-тўғри рейсларга чипталар эса аллақачон тугаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG