Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинишини билдирди. Бу ҳақда у 21 сентябрь куни эрталаб россияликларга мурожаатида маълум қилди. Путиннинг сўзларига кўра, мобилизация фақат захирадагилар ва ҳарбий хизмат ўтаганларга тааллуқли.