OzodNazar: Истеъфоси талаб қилинаётган Танзила Норбаева ва иссиқсиз қолган иссиқхоналар
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг россиялик ҳамкасби Валентина Матвиенко қўлидан Россия Федерациясининг “Дўстлик” орденини қабул қилаётиб, бу мукофотни “албатта оқлаш”га (аслиятда “обязательно отработаем”) ваъда бергани ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида норозилик уйғотди.