Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 22:11
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

21:37 8.11.2022

Мариуполдаги қабристонда уруш сабаб 1500 қабр пайдо бўлди

Сунъий йўлдош тасвирлари Мариуполь яқинидаги Старокрим қабристони 2021 йил июнидан жорий йилнинг октябригача кенгайтирилганини кўрсатди.

BBC таҳлилига кўра, қабристонда уруш бошланганидан бери 4 600 дан ортиқ қабр қазилган. Улардан 1500 таси жорий йил 12 октябрига қадар пайдо бўлган.

Мариуполь Украинанинг Азов денгизи соҳилидаги энг йирик шаҳри бўлиб, шарқий Украина саноати ва қишлоқ хўжалиги учун хизмат кўрсатадиган асосий порт шаҳардир.

Шаҳар бир вақтлар гавжум бўлган ва унда 430 минг одам яшаган. Мариуполь учун кураш давомида шаҳар кўчалари вайрон қилинди, аҳолиси эса бир неча ўн мингга тушиб қолди.

21:40 8.11.2022

Путин: Мобилизация қилинганлардан 80 минги Украинага жойлаштирилди

21 сентябрдан буён сафарбарликка жалб қилинган аскарлардан 80 мингга яқини Украинага жойлаштирилган. Бироқ ҳозирда уларнинг фақат 50 минг нафари “жанговар қисмларда”дея маълум қилди Владимир Путин:

"Ҳозирда 50 мингга яқин ҳарбийларимиз жанговар бўлинмаларда. Қолганлар ҳали жанговар ҳаракатларда иштирок этмаяпти. Бироқ махсус ҳарбий операция зонасида 80 мингга яқин аскарларимиз мавжуд. Қолган барча машғулот полигонларида. Лекин қайерда бўлишидан қатъий назар ҳаммага бирдек эътибор берилмоқда".

Владимир Путин шанба куни кўнгиллилар Россия қуролли кучлари сафига қўшилишда давом этаётгани ва 318 минг киши сафарбар қилинганини айтганди.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган расмий маълумотларни мустақил манбалардан тезкор текшириш имконига эга эмас.

21:43 8.11.2022

Шимолий Корея: Россияга қурол бермаганмиз

Шимолий Корея Россия билан ҳарбий келишувга эга эмаслигини ва буни режалаштирмаганини маълум қилди, дея хабар берди мамлакат давлат матбуоти.

Ўтган ҳафта Оқ уй Миллий хавфсизлик матбуот котиби Жон Кирби Шимолий Корея Россияга яширинча артиллерия ўқ-дорилари етказиб бераётгани тўғрисида маълумот борлигини билдирган эди.

Кирби Шимолий Корея ҳарбий жўнатмаларни Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари орқали ўтказишга уринаётганини, Вашингтон мазкур вазиятни диққат билан назорат қилаётганини айтган.

Шимолий Корея мудофаа вазирлиги расмийси бу иддаоларни миш-миш деб атади ҳамда Пхенян Россия билан ўртада ҳеч қачон “ҳарбий келишув” бўлмагани ва “келажакда ҳам бундай режа йўқлигини” таъкидлади.

21:45 8.11.2022

ISW: Путин - Рамзан Қодиров ва Евгений Пригожинга қарамдир

Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари фикрича, Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати асосчиси Евгений Пригожинга қарамдир.

Бу – Россия армияси Украинада жанг олиб бориш салоҳиятига эга эмаслиги ҳамда вазият “вагнер”чилар ва қодировчиларга боғлиқ бўлиб қолаётгани билан изоҳланади.

Бироқ бу қарамлик Путин учун ҳалокатли деб баҳоланмоқда. Негаки, Пригожин аллақачон жамоатчилик орасида ҳокимиятга келиши мумкинлиги ҳақида тасаввур уйғотиб улгурган.

Бундай муҳокамалар эса Путинни ўн йиллар давомида Россиянинг ягона етакчиси сифатида тамсил этиш уринишларини чиппакка чиқаради.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG