Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:30

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:56 27.11.2023

Украина компанияси Россияга авиация учун эҳтиёт қисмлар етказиб берган

Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан бери “Авиа ФЭД Сервис” компанияси Россия самолётсозлик саноатини камида 650 миллион рубллик эҳтиёт қисмлар билан таъминлади. Бундан ташқари, уларнинг аксарияти - 370 миллиони - "Муҳим ҳикоялар" ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси (ОCCРП) ўз терговларида таъкидлаганидек, Украинадан келган.

Журналистлар аниқладиларки, “Авиа ФЭД сервис” 2022 йил февралидан 2023 йил июлигача божхона декларациясига кўра, Харков ФЭД машинасозлик заводи томонидан ишлаб чиқарилган Ан-124 самолётларини таъмирлаш учун қарийб 120 миллион рублга эҳтиёт қисмлар, жойлашув станциялари учун эҳтиёт қисмлар импорт қилган. Ка-32 вертолётлари Киевнинг "Радар" заводида 67 миллиондан ортиқ, Ан-24 ва Ан-12 двигателларини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, "Мотор Сич" томонидан ишлаб чиқарилган, Киевдаги "Артем" заводи ва Украинанинг бошқа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 170 миллион рублга тенг маҳсулотни импорт қилган.

“Авиа ФЭД сервис” Украина қисмларидан ташқари Франция, АҚШ ва Буюк Британиядан ҳам эҳтиёт қисмларни олиб келган.

“Авиа ФЭД сервис” асосчилари Linker компаниясини Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) рўйхатдан ўтказишди. Ушбу компаниянинг менежери, терговчилар аниқлаганидек, Черниговда туғилган Андрей Курта. Эгаси эса Украинанинг яна бир фуқароси Алексей Палчик.

“Авиа ФЭД сервис” 2023 йил апрел ойида рўйхатдан ўтган Қирғизистоннинг “Бакайторг1” компанияси орқали Россия авиацияси учун бутловчи қисмларни етказиб берди.

Қирғизистонлик “Бакайторг1” компанияси вакили журналистлар сўровларига жавоб бермади.

18:50 27.11.2023

Босиб олинган Қримда кучли бўрон

Қора денгизда давом этаётган кучли бўрон туфайли аннексия қилинган Қримда 500 мингга яқин одам электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда 26-ноябр, якшанба куни Россия томонидан тайинланган Қрим “раҳбари”нинг маслаҳатчиси Олег Крючков ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, энг кўп яриморолнинг Қора денгиз, Саки, Белогор, Симферопол, Октябр, Бахчисарой ва Ленин туманлари жабрланган. Посейдон мониторинг тизими маълумотларига кўра, Қримнинг жанубий ва жануби-шарқий қирғоқларидаги тўлқинлар 8-9 метрга этади.

Маҳаллий Телеграм каналларида шамол томларни йиртиб ташлаётгани, дарахтлар ва электр устунларини қулатаётгани, шунингдек, денгиз суви босган уйлар ва йўлларнинг видеолари чоп этилмоқда. Россия ва Украина оммавий ахборот воситалари Қора денгиздаги бўронни сўнгги юз йилликдаги энг кучлиси деб атамоқда.

Ярим оролнинг Россия томонидан тайинланган “ҳокимият”ига кўра, ёмон об-ҳаво туфайли Саки-Евпатория автомобил йўли бутунлай тўсиб қўйилган ва сув босган уйларнинг 150 нафар аҳолиси Евпаториядан эвакуация қилинишига тўғри келган. Аннексия қилинган Қримнинг "раҳбари" Сергей Аксенов 27 ноябрни дам олиш куни деб эълон қилди. Аввалроқ худди шундай қарор Севастополнинг "ҳокимияти" томонидан қабул қилинган эди.

18:48 27.11.2023

Херсон ва Харков яна ўққа тутилди

Охирги 24 соат ичида Россия армияси Херсон вилоятига 236 та снаряд узиб, 56 марта ўққа тутди, деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Прокудин.

"Душман Херсон шаҳрига 16 та снаряд отди. Россия ҳарбийлари минтақадаги аҳоли пунктлари турар-жойлари, Херсондаги маъмурий бино, тиббиёт муассасаси ва дўконга зарба берди", деди Прокудин.

Александр Прокудиннинг сўзларига кўра, отишма натижасида бир киши жароҳатланган.

Сўнгги 24 соат ичида Россия қўшинлари Харков вилоятидаги камида тўққизта аҳоли пунктини ўққа тутди, деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов.

18:46 27.11.2023

Россия ва Украина ҳарбийлари баёнотлари

Россия Мудофаа вазирлиги якшанба кунги брифингда уларнинг кучлари Украина шарқидаги Купянск, Красний Лиман ва Донецк йўналишларида Украина ҳужумларини қайтарганини маълум қилди.

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари, шунингдек, учта украиналик қирувчи самолётни уриб туширди ва 17 та ҲАЙМАРС ракетаси ва 53 та учувчисиз аппаратни тутиб олганини даво қилди.

Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлиги якшанба куни соат 11:00 атрофида унинг қўшинлари Азов денгизи сувлари устида Украинанинг иккита С-200 зенит-ракеталарини аниқлаган ва йўқ қилганини маълум қилди.

Украина томони бу даъвога ҳозирча жавоб бермади.

Шу куни Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Украина кучлари фронтда Россия қўшинлари билан 46 та жангда қатнашганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Россия қўшинлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техника тўпланган ҳудудларга учта зарба берганини билдирди.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG