Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:30

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:11 21.1.2024

Россияда 7 нафар ҳарбий Украинага қарши жанг қилишдан бош тортгани учун озодликдан маҳрум этилди

Петропавловск-Камчаткада 35-гарнизон суди шартнома бўйича хизмат қилган 7 нафар ҳарбийни Украинага қарши урушда иштирок этишдан бош тортгани учун озодликдан маҳрум этди.

Улар ҳарбий можаро даврида буйруқни бажармаслик ҳақидаги моддага кўра айбдор деб топилган. Бу ҳақда суд ахборотномасига таяниб “Медиазона” хабар қилмоқда.

Ҳукмлар 27 декабрдан 12 январгача бўлган даврда чиқарилган.

Суд Александр Агафонов, Артём Миркин, Иван Моршчаков, Михаил Филиппов, Александр Биков, Артём Нештун ва Александр Максимовлар 2 йилу 1 ойдан 2 йилу 6 ойгача жазо муддати белгилаган.

“Медиазона” ҳисоблашича, 2023 йилдаРоссия судларига буйруқни бажармаслик билан боғлиқ 421 та иш келиб тушган.

Шунингдек, Россияда дезертирлар ҳам ёппасига жазоланмоқда – улар сафарбарлик ёки ҳарбий ҳолат даврида ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этишда (ЖКнинг 337-моддаси) айбдор деб топиляпти.

2023 йилда Россия ҳарбий судларига айни мазмундаги 5 024 та иш келиб тушган ва бу рақамлар мутлақ тарихий рекорд бўлди. Қиёслаш учун, Россия Украина тўлақонли босқин бошлаган 2022 йилда судлар 1 001 та, 2021 йилда эса 615 та ҳарбий жиноятларга оид ишларни кўрган.

01:15 21.1.2024

Ермак: Украина Россия билан урушда стратегик мудофаага ўтиш ҳақидаги ғояни рад этади

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Украинанинг Россия билан урушда стратегик мудофаага ўтиши ҳақидаги ғояни рад этди.

Бу ҳақда у Францияда чиқадиган Le Figaro нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Ермакнинг сўзларига кўра, Украина мудофаа урушини олиб бора олмайди, чунки бу "можаронинг музлашига" олиб келиши мумкин. "Биз ҳеч қачон Путин билан музлатилган можарога рози бўлмаймиз", деди Ермак.

Украина президенти Владимир Зеленский бир неча бор Украина расмийлари ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб можарони музлатиш деб аталмиш нарсага рози эмаслигини, шу жумладан, улар буни Россия учун фойдали деб билганлари учун – “музлатиш” унга қайта тўпланиш, қурол ғамлашга имкон беришини бир неча бор таъкидлади.

Шу билан бирга, Ермак фронтдаги ҳозирги вазият оғир эканини тан олди - унинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар етарли аскар ва ресурсларга эга эмас ва улар "энди олдинга силжий олмасликлари" ҳақида шикоят қилмоқдалар. 2023 йил ёзида Украинанинг ҳужуми фақат чекланган муваффақиятга эришди ва сўнгги ҳафталарда фронтни асосан рус қўшинлари бошқармоқда, гарчи уларнинг ютуқлари ҳам кичик бўлса да.

Ермакнинг сўзларига кўра, Украина ҳозир "ўтиш даври"да - янги сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси, шунингдек, янги ҳарбий стратегия муҳокама қилинмоқда.

Украина раҳбарияти Ғарб давлатларини Киевни қўллаб-қувватлашни, хусусан, қурол-яроғ етказиб беришни кучайтиришга чақирмоқда. Киев ҳамон қўшинлар зарур жиҳозлар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминланса, Россияни мағлуб этишлари мумкинлигини таъкидламоқда.

01:04 21.1.2024

ЕИ Украина учун кўпроқ артиллерия снарядлари ишлаб чиқармоқчи

Европа Иттифоқи бош ижрочи органи барча 27 аъзо давлат биргаликда Украинага кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олишига ишонч билдирди.

Венгрия ёрдам пакети бўйича келишувга қаршилик кўрсатиб, қолган 26 давлат Киев билан алоҳида икки томонлама битимлар доирасида Украинага маблағ бериш имкониятини оширди.

Аммо Европа Иттифоқи парламентидаги мунозаралар чоғида Ёврокомиссия ижрочи раҳбари Урсула фон дер Лейен қонунчиларга қарата: “Ишончим комилки, биз 27 йилгача ечим топамиз”, деди.

Шундан сўнг кўплаб қонунчилар сўзга чиқиб, Европа Иттифоқи етакчиларини ўтган декабрдаги саммитда Украинага 2027 йилгача 50 миллиард евро (54 миллиард доллар) ёрдам беришга вето қўйган Венгрияга нисбатан қаттиқроқ позицияни эгаллашга ундашди.

Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича комиссари Тиерри Бретон Европа Иттифоқи мамлакатлари корхоналари жорий йилда камида 1, 3 миллион артиллерия снарядларини ишлаб чиқаришга қодирлигини айтди.

Бретон Таллинда Эстония бош вазири Кажа Каллас билан қўшма матбуот анжуманида бу ҳақда гапирди. Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш устида ишлашда давом этади – 2024 йил охирига келиб эса 1, 3 миллиондан 1, 4 миллион донагача снаряд ишлаб чиқариши мумкин. Бретон келаси йилда қобиқ ишлаб чиқариш кўпайтирилишини айтди.

.

3230

Оқ уй миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби Украинага хавфсизлик бўйича ёрдам оқимини давом эттириш муҳим ва шошилинч зарурлигини таъкидлади.

Кирби, жанг майдонидаги талаблар ва Россиянинг ҳаракатлари туфайли баъзи ўқ-дорилар этишмаётганини тан олиб, баъзи қурол тизимларига бўлган кескин эҳтиёжни таъкидлади.

Журналистларнинг Президент Байденнинг чоршанба куни тушдан кейин Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва бошқа республикачилар конгресси етакчилари билан учрашуви ҳақида сўрашганида, Кирби муҳокаманинг асосий мавзуси Украина ҳақида бўлганини таъкидлади.

Байден Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш ва АҚШ захираларини тўлдириш учун 61, 4 миллиард доллар қўшимча маблағ сўради. Бу Исроил учун 14, 3 миллиард доллар ва чегарани ҳимоя қилиш учун 13, 6 миллиард долларни ўз ичига олган "қўшимча" сўровнинг бир қисмидир.

01:00 21.1.2024

Бахмут ва Авдеевка учун жанглар

Украинанинг Бахмут шаҳри ва урушнинг шарқий фронти яқинида қаттиқ қиш.

Украин ҳарбийси Михаило Рейтер агентлигига уларнинг яна бир душмани совуқ хаво эканини айтади.

“Ёмон об-ҳаво ишимизга ҳалал беряпти. Дронларнинг учиши қийин бўлада совуқда. Разведка фаолияти ҳам секин бўлади”.

Украина ҳарбийларининг айтишича, бу муаммолар, ўқ-дорилар ва қурол-яроғ захираларининг камайиши ва аскар етишмаслиги билан бирга уларнинг ҳужум қилиш қобилиятини тўхтатмоқда.

Уларнинг Ғарб қуроллари оғир об-ҳаво шароитида ҳам курашади, дейди улар.

Ўтган йили Украинанинг қарши ҳужуми босиб олинган жануб ва шарқда қаттиқ ҳимояланган Россия чизиғини бузиб ўта олмади.

Россия босқинининг икки йиллиги яқинлашар экан. . . Украина ўз тарафдорларини артиллерия захираларини ошириш учун кўпроқ ҳаракат қилишга ундамоқда.

Украиналик ҳарбий Павлонинг айтишича, улар ҳозирча душманнинг олдинга силжишини тўхтатмоқдалар.

“Олға силжиш учун бизга ўқ-дорилар керак, бизга кўпроқ аскар, қурол лозим. Агар биз буни ҳозир олмасак, олға юролмаймиз. Ўқ -дори йўқлигидан кўп ўт очмаяпмиз. Кунига бешта холос. Илгари кунига 10та, 20та отардик.”, дейди Павло.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқидаги сиёсий қарама-қаршиликлар бир неча ой давомида иккита йирик ҳарбий ва молиявий ёрдам пакетини ушлаб турди, аммо Киев ёрдам охир-оқибат амалга ошишига умид билдирган.

Украина қуруқликдаги кучлари қўмондони Рейтер агентлигига унинг қўшинлари кичикроқ қарши ҳужумлар уюштираётганини ва ўқ-дорилар ва одамларни тежаш мақсадида ҳар икки томоннинг жанглари кичикроқ миқёсда эканини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG