Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:41

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:23 21.1.2024

Дронлар Ленинград вилояти портига ҳужум қилди

Якшанбага ўтар кечаси Ленинград вилоятидаги Уст-Луг денгиз портида кучли ёнғин чиқди. “Новатэк” ширкатига қарашли терминаллардан бирига ўт кетди. Йирик газ омбори шикастлангани айтилмоқда.

Вилоят губернатори Александр Дрозденкога кўра, жабрланганлар йўқ, персонал эвакуация қилинган.

Расмийлар ёнғин сабабини очиқлашганича йўқ. Бироқ, “Фонтанка” маълумотига кўра, ҳодиса дронлар ҳужуми оқибатида содир бўлган.

47.News нашри ёнғин видеосини ёйинлар экан, дронлар иккита бўлганини маълум қилмоқда.

Улар Россия Мудофаа вазирлиги ҲҲМ кучлари томонидан маҳаллий вақт билан соат 00:30 ларда Ленинград вилоятининг Кингисепп тумани устида қайд этилган, соат чамаси 03:20 ларда эса портга ҳужум қилган.

Эрталаб 9 ларга яқин ёнғин локаллаштирилди, дея маълум қилган туман ягона диспетчерлик хизмати. Айни пайтда ўт ўчирувчилар 100 куб метр сиғимли цистернани ўчиришда давом этишмоқда.

Уст-Лугда “Новатэк” нефт-кимё заводи жойлашган. У газ конденсатини қайта ишлаб, нафта, керосин, дизел фракцияси ва мазут олади. Ширкат маҳсулотларини ўша ердан ўз терминали орқали кемаларга юклаб, экспортга жўнатади.

“Фонтанка” ёзишича, якшанбага ўтар кечаси “Новатэк” бандаргоҳида Бельгия, Уммон ва Ливиядан келган учта кема бўлган.

Кеча тунда Тула, Смоленск ва Орлов вилоятлари ҳам дронлар ҳужумига учраган. Барча дронлар уриб туширилгани айтилмоқда.

Аммо Тулада ерлик аҳоли телеграм-каналларда битта дрон “Шчегловский вал” заводига урилиб портлаганини хабар қилишган.

Мазкур завод ҳарбий техника ва жиҳозлар, хусусан “Панцирь” ҲҲМ тизимларини ишлаб чиқаради.

Тула маъмурияти маълумотни тасдиқламади. Кейинроқ Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз вилоятнинг Клинци тумани устида битта дрон уриб туширилганини билдирди.

Россия Мудофаа вазирлиги дронлар ҳамласини “Киев режимининг террорчилик ҳужумлари” деб атайди. Украина томони эса одатда бунақа ҳужумларга изоҳ бермайди.

16:18 21.1.2024

Донецк ўққа тутилиши натижасида 13 нафар тинч аҳоли ўлди

Россия қўшинлари назоратидаги Донецк шаҳри якшанба куни эрталаб артиллериядан ўққа тутилди. Ҳужум кўпроқ шаҳар бозори жойлашган Текстилшчик микротуманига қаратилган.

Россия томонидан тайинланган мэр Алексей Кулемзин шаҳар аҳолисидан 12 киши ўлганини билдирди. Айирмачи “ДХР” раҳбари Денис Пушилин эса қурбонлар 13 киши эканини айтмоқда. Яна камида 10 киши яраланган.

Шунингдек, Куйбишев туманида дрон иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш билан шуғулланаётган таъмир бригадаси устига снаряд ташлаган.

Воқеа жойида экскаватор ёниб кетган, экскаватор ҳайдовчиси жароҳатланган.

Кулемзин ҳужумда Украина қуролли кучларини айблади. Украина қўмондонлиги эса бу воқеалар юзасидан изоҳ берган эмас.

Ўз навбатида Россия қўшинлари ўтган суткада Запорожье вилояти ҳудудларига 95 та зарба йўллаган, оқибатда бир киши яраланган ва бино-иншоотларга шикаст етган.

Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Юрий Малашко маълум қилмоқда.

Тунда Россия армияси Харков вилоятини ҳам ўққа тутган. Вилоят раҳбарига кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

16:16 21.1.2024

Байден Украинадан "узоқлашиш”нинг оқибатларидан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден Россияга қарши курашда Украинадан воз кечиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирар экан, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши кераклигини айтди:

“Россияга қаранг, улар Украинада 300 000 аскарини йўқотди. Ҳозир биз эса Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери энг кучли позициядамиз. Аммо энди Украинани қўллаб-қувватлашда давом этсак ва аксинча уларни ташлаб қўядиган бўлсак нима бўлишини ўзингиз ўйланг. Болқон мамлакатларида нималар содир бўлишини жиддий ўйлаб кўринг".

Конгрессдаги республикачилар АҚШ-Мексика чегарасида янги хавфсизлик сиёсати сабаб Украинани фавқулодда молиялаштиришни рад этди. Байден ҳеч бўлмаганда Демократлар назоратидаги Сенатда АҚШ-Мексика чегараси бўйича келишув келгуси ҳафта ишлаб чиқилиши мумкинлигига умид билдирди.

Кремль Давосда Россия иштирокисиз ўтган Киев тинчлик режаси бўйича музокаралар ҳеч қандай самара бермаслигини таъкидлади. Россия Украинадаги ҳарбий амалиёт кўзланган барча мақсадларга эришилмагунча давом этишини билдирган.

Россия босқинига икки йил тўлар экан, фронт чизиғида бир неча ойдан бери деярли ўзгариш йўқ. Украинанинг қарши ҳужуми сезиларли натижалар бермади.

16:14 21.1.2024

Зеленский Давосда JPMorgan раҳбарлари ва бошқа йирик инвесторлар билан учрашди

Украина президенти Володимир Зеленский 16 январь куни Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида АҚШнинг энг йирик банки JP Morgan раҳбарлари ва бошқа халқаро инвесторлар билан учрашди.

Учрашувда JPMorgan Chase бош директори Жейми Димон ҳамда BlackRock, Bridgewater, Associates, Carlyle Group, Blackstone, Dell ва АrcelorMittal топ-менежментлари иштирок этди, дея маълум қилди Зеленский офиси.

Айтилишича, йиғилишда 100 га яқин нуфузли раҳбарлар қатнашган. Учрашувда Украина иқтисодиёти ва инфратузилмасини тиклаш ва модернизация қилиш учун кўпроқ инвестиция киритиш зарурлиги муҳокама қилинган.

Зеленский давлат ва хусусий капитал иштирокидаги ишлаб чиқариш лойиҳаларни ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади, дейилади унинг офиси берган баёнотда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG