Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:13 11.2.2024

Зеленский ҳарбий раҳбарликдаги ўзгаришларни давом эттирди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирский ва Бош штаб бошлиғи Анатолий Баргилевичнинг ўринбосарлари номзодларини тасдиқлади.

Булар бешта генерал ва полковник бўлиб, уларни Зеленский “ушбу урушнинг жанговар қўмондонлари” деб таърифлаган, уларнинг тажрибаси умумий армия даражасида фойдали бўлади.

Генераллар Сирский ва Баргилевичнинг ўзлари 8 ва 9 февралда ҳозирги лавозимларига тайинланган.

Сирский Россиянинг кенг кўламли босқинининг бошиданоқ Украина қўшинларини бошқарган Украина Қуролли Кучларининг бош қўмондони сифатида машҳур генерал Валерий Залужний ўрнини эгаллади.

Президент Зеленский бу ўзгаришларни “Украина мудофаа кучлари муваффақияти учун қўмондонликни қайта ишга тушириш” деб атади.

17:11 11.2.2024

Мутахассислар Россиянинг босқинининг Чернобил зонасига таъсирини ўрганмоқда

Экология экспертлари гуруҳи Чернобилга ташриф буюриб, рус қўшинлари етказган зарарни текширди.

"Россия босқинининг Чернобилга таъсири ҳақиқий хавфга айланиши мумкин эди. Биз ҳозир Беларус чегарасига жуда яқин жойда турибмиз. Беларус Россиянинг Украинага босқинида шерик. Мен ниҳоят бу жойни ўз кўзим билан кўрганимдан жуда хурсандман”, деди Европарламент вице-президенти Хейди Ҳаутала

Рус қўшинлари 2022 йилнинг 24 февралида Украинага бостириб кириб, Киев шимолидаги Чернобил электр станциясини эгаллаб олди. Кейинроқ руслар Украина шимолидан қўшинларни олиб чиқиб кетишга мажбур бўлгач станцияни ҳам тарк этишди.

Руслар Чернобил атрофида мудофаа истеҳкомлари қурган, энг радиоактив ҳисобланган Қизил ўрмон ҳудудида окоплар қазиб кетган, деб хабар берди Украинанинг Энергоатом давлат ширкати.

1986 йил апрель ойида Чернобил АЭСда ядро реактори портлагандан кейин ҳудуддаги юқори радиация даражаси туфайли чеклов зонаси ташкил этилган.

Швеция собиқ ташқи ишлар вазири Маргот Вальстром ҳамраислигидаги 12 кишидан иборат гуруҳ аъзолари давом этаётган урушнинг Украина атроф-муҳитига таъсирини муҳокама қилди.

17:08 11.2.2024

Тергов қўмитаси "Москва" крейсери чўкиши бўйича ишни тўхтатди

Россия Тергов қўмитаси “Москва” крейсери чўкиши бўйича жиноий ишни тўхтатди. Бу ҳақда кемада ҳалок бўлган денгизчи Егор Шкребецнинг отаси Дмитрий Шкребец томонидан эълон қилинган қўмита мактубида ёзилган.

Шкребецнинг ёзишича, у Тергов қўмитасининг Ҳарбий тергов бош бошқармасидан иш 2023-йил 20-декабрда тўхтатилгани кўрсатилган хабарнома олган. Ҳужжат унга феврал ойининг бошларида почта орқали етказилган.

Хабарномада дастлабки тергов Жиноят-процессуал кодексининг 208-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан – “гумон қилинувчи ёки айбланувчининг терговдан қочиб кетганлиги ёхуд унинг турган жойи бошқа сабабларга кўра аниқланмаганлиги” сабабли тугатилгани қайд этилган.

Шкребецнинг ёзишича, у Тергов қўмитасининг "қарорига шикоят қилишдан маъно кўрмайди", чунки "унинг қабул қилиниши сабабларини ва содир бўлган қийин вазиятларни тўлиқ тушунади".

Унинг фикрича, гумонланувчиларни жавобгарликка тортиш имкони йўқ, чунки улар Россияда эмас.

Шкребец, шунингдек, бевосита жиноятчилардан ташқари, Россияда бўлган, аммо жиноий иш иштирокчилари бўлмаган "бошқа тоифадаги" жиноятчилар ҳам борлигини таъкидлади.

"Булар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан, бошқалари эса ҳаракатсизлик ва лаёқатсизлик туфайли "Москва" крейсери билан содир бўлган воқеаларга шароит яратиб, флагман ва денгизчиларимизни йўқотишга йўл қўйганлардир", деб ёзган марҳум денгизчининг отаси.

"Москва" крейсери Қора денгиз флотининг флагмани бўлиб, 2022 йил апрел ойи ўрталарида чўкиб кетди. Россия расмийларига кўра, ҳалокатга ёнғин натижасида ўқ-дориларнинг портлаши сабаб бўлган.

Украина томони Украина Қуролли кучлари Нептун ракеталари билан икки марта зарба берганини, шундан сўнг Россия крейсери чўкиб кетганини даъво қилган.

Турли маълумотларга кўра, Москва экипажининг сони 416 дан 680 кишигача, шу жумладан муддатли ҳарбий денгизчилар бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги крейсерда бўлган бир нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани ва 27 нафари бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган. Қариндошлар эса камида 40 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.

20:53 10.2.2024

Украинага урушда етказилган зарар Москвадан ундирилади

Халқаро ҳамжамият Россия етказган зарар учун Москвадан товон ундиришда Украинани қўллаб-қувватлаши керак.

Олий даражадаги ишчи гуруҳ томонидан эълон қилинган бу ҳақдаги тавсияномада икки йилдан бери давом этаётган Россия босқини оқибатида мамлакат вайронага айланган.

Украина ҳозирда дунёдаги энг кўп миналанган давлат, миллионлаб гектар экин майдонлари миналаштирилган.

Россия қўшинлари Чернобил атрофидаги радиация билан заҳарланган ўрмонларни безовталагани у ерда янги радацион хавфни ўртага чиқарган.

Ўтган июн ойида Каховка тўғонининг бузилиши, экспертлар фикрича, Россия томонидан портлатилиши оқибатида муҳим қишлоқ хўжалиги ерларини сув босган.

Ўша ойда Украина Президенти девонида урушнинг экологик оқибатлари, жумладан, ядровий хавфсизлик муаммолари, сув ва тупроқ ифлосланиши ҳамда портламаган ўқ-дориларни текшириш бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳ тузилди.

"Россия Украинага вайрон қилиш учун келгани ҳеч кимга сир эмас. Улар нафақат халқимизни ўлдиради, балки табиатимизни, экологиямизни бузади", деди Андрей Ермак.

Гуруҳга, шунингдек, атроф-муҳитга қарши жиноятлар учун жавобгарлик вариантларини баҳолаш ва яшил реконструкция бўйича қадамларни тавсия қилиш вазифаси юкланди.

"Биз уруш туфайли атроф-муҳитга етказилган зарарни кўриб чиқиш учун жуда оғир вазифани олдик ва биз Россия содир этган уруш жиноятлари, шу жумладан содир этган жиноятлари учун товон тўлашига ишонч ҳосил қилиш учун жавобгарлик масаласини кўриб чиқдик", деди Маргот Валстром, ишчи гуруҳ ҳамраиси, Швеция собиқ ташқи ишлар вазири.

12 кишилик гуруҳнинг бошқа аъзолари орасида Европа Иттифоқининг атроф-муҳит бўйича комиссари Виржиниюс Синкевиcиус, швециялик экология фаоли Грета Тунберг, Ирландиянинг собиқ президенти Мери Робинсон ва Украина бош прокурори Андрий Костин бор.

Украина ҳукумати ва халқаро ҳамжамият учун келажакдаги стратегиялар устида ишлаш учун мўлжалланган 50 та тавсиялар уруш натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарни йиғиш ва сақлашни назорат қилувчи юқори даражали органни ташкил этиш ва яшил ҳудудларни назорат қилиш учун мансабдор шахсни тайинлашни ўз ичига олади.

Гуруҳ, шунингдек, Украина бош прокурорига уруш давридаги атроф-муҳитга етказилган зарар учун жавобгарлик стратегиясини ишлаб чиқишни ва Халқаро жиноий судни ташкил этган Рим статутини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро текширувлар экологик оқибатларни ҳам инсон ҳуқуқлари масаласи сифатида кўриб чиқиши керак, дейилади ҳисоботда.

Гуруҳ Каховка тўғони бузилишидан асбест билан тўлдирилган вайроналар ва ифлосланган чўкинди каби заҳарли чиқиндиларни олиб ташлаш бўйича миллий йўриқнома яратиш билан бир қаторда ишлаб чиқилаётган Украинанинг миналарга қарши кураш стратегиясини тезлаштиришни тавсия қилди.

Европа Иттифоқининг атроф-муҳит бўйича комиссари Виржиниюс Синкевичюс ЕИ Украинани урушнинг ҳалокатли таъсиридан халос бўлиш ва барқарорлик тамойилларига мувофиқ қайта қуришда ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG