Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:02 18.2.2024

Украина ҚК: Бир суткада тўртта учоқ уриб туширилди

Украина ҚК Ҳаво кучлари якшанба куни Россиянинг яна бир учоғи – Су-34 уриб туширилганини билдирди

Бу ҳақда Ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук маълум қилди.

Қўмондонга кўра, учоқдан ташқари, 12 та зарбдор дрон ва битта Х-59 авиация ракетаси ҳам йўқ қилинган.

Аввалроқ Украина расмийлари шанба куни Россиянинг учта жанговар учоғи – иккита Су-34 ва битта Су-35 уриб туширилганини хабар қилишган эди.

Озодлик ушбу маълумотларни мустақил манбалар орқали текшириш имконига эга эмас.

17:58 18.2.2024

Украина Авдиивкани йўқотишдан қандай хулосалар чиқарди?

Украина мудофаа вазири Рустем Умеров “Фейсбук”да ёзган постида Украина ўз қўшинлари Авдиивкадан чекинишидан қандай хулоса чиқарганини баён қилди.

“Авдиивкадан олган хулосаларимиз:

Душман бошқариладиган авиабомбаларни қўллай олмаслиги учун замонавий ҲҲМ тизимлари керак.

Душман омборларини йўқ қилиш учун олисдан урадиган қуроллар зарур.

Артиллерия снарядларига муҳтожмиз.

Бунинг устида мунтазам ишлаяпмиз.

Истеҳкомлар – биз уларни қуряпмиз, мустаҳкамлаяпмиз. Одамларни асраш – тўғри иш.

Авдиивкани қайтарамиз”.

17:56 18.2.2024

Украина қўшинлари ўқ-дори йўқлиги сабабли Авдиивкадан чекинди

17-феврал, шанба куни эрта тонгда Украина қўшинлари вайрон бўлган шарқий Авдиивка шаҳридан чиқиб кетишга мажбур бўлди, деб баёнот берди Украинанинг армиясининг янги қўмондони. Олександр Сирский.

Бу Россиянинг Бахмут шаҳрини эгаллаб олган 2023-йил май ойидан бери энг катта муваффақияти бўлди.

Генерал Олександр Сирскийнинг таъкидлашича, Авдиивкани тарк этиш Россия қўшинлари қуршовида қолмаслик ва “ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш” учун қилинган.

"Мен қуршовга тушмаслик ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун қўшинларимизни шаҳардан олиб чиқиб, янада қулайроқ чегаралардан мудофаага ўтишга қарор қилдим", - деди у қуролли кучлар баёнотида.

Авдиивка шарқдаги рус кучлари томонидан кучайиб бораётган босимнинг энг оғир қисмини ўз зиммасига олди, чунки Ғарбнинг беқарор ҳарбий ёрдами қарийб икки йилдан бери курашаётган қўшинлар вазиятини таранглаштирди.

"Биз вазиятни барқарорлаштириш ва ўз позицияларимизни сақлаб қолиш чораларини кўрмоқдамиз", деди Сирский.

Россия мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари Авдиивкадан чекингани, ҳамда рус кучлари 1000 км фронт чизиғи бўйлаб кечган жангларда украин қўшинларидан устун келганини маълум қилди.

Россиянинг ғалабаси Киев йирик сафарбарлик ҳақида ўйлаётган ва украин қўшинларига янги қўмондон тайинлаган бир пайтда содир бўлмоқда.

Урушдан олдин 32 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган Авдиивка дастлаб 2014 йилда Москва томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар томонидан босиб олинган, аммо кўп ўтмай Украина шаҳарни қайтариб олган эди.

Авдиивка Россия назоратидаги Донетск шаҳридан 15 км узоқликда жойлашган. Урушдан олдин шаҳар кокс заводи Европада машҳур эди. Авдиивканинг эгалланиши Россияга Донецк ва Луганск устидан тўлиқ назоратни ўрнатишига йўл очади.

17:15 11.2.2024

Украинага ҳужум қилган 45 та Россия дронидан қирқтаси уриб туширилди

11-февралга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига дронлар ёрдамида зарба берди. Украина Қуролли кучлари 45 та дрондан 40 тасини уриб туширганини маълум қилди. Ярадорлар ва вайронагарчиликлар мавжуд.

Украина жанубий мудофаа кучлари қўмондонлиги маълумотларига кўра, дрон ҳужуми беш ярим соатдан ортиқ давом этган. Украина ҳарбийларига кўра, Россия қирғоқ инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалиги объектларини нишонга олган.

"Ҳужумлардан бирида Николаевда ёнғин содир бўлди, портлаш тўлқини атрофдаги турар-жой бинолари, маҳаллий аҳолининг шахсий автомашиналари ва газ қувурига зарар етказди. Бир фуқаро яраланди", — дейилади хабарда.

Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина пойтахтига ҳужумни қайтарган, шаҳар четидаги барча дронларни йўқ қилган. Қурбонлар ва вайроналар йўқ. Киев вилоятида вайроналарнинг қулаши натижасида корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди ва омборлар зарар кўрди.

Днепропетровск вилоятида ҳам қулаб тушган вайроналар туфайли ёнғин содир бўлган, 39 ёшли эркак жароҳатланган.

Николаев вилоятида инфратузилма объектига зарар етган ва ёнғин содир бўлган. Портлаш тўлқини атрофдаги турар-жой бинолари, шахсий автомобиллар ва газ қувурига зарар етказган. Николаев мери Александр Сенкевич бир киши жабрлангани ҳақида маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, босиб олинган Қримдаги Балаклава ва Чауда бурнидан Украина ҳудуди бўйлаб жами 45 та “Шаҳид” учирилган. Украина ҳарбийлари Киев, Винница, Житомир, Кировоград, Николаев, Черкаси, Одесса, Днепропетровск ва Херсон вилоятларида қирқта ҳужумчи дронни йўқ қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG