Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:56

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:34 13.12.2022

Зеленский: Россиянинг ягона умиди Украинани энергиядан маҳрум қилиб, бўйсундириш

Россия Украинага ҳаводан зарба беришда давом этяпти. Россиянинг ягона умиди Украинани энергиядан маҳрум қилиб, устунликка эришиш, деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида:

"Россия ўзининг бу террор тактикасидан воз кечмаган. Оммавий ракета зарбалари берилмаëтганининг сабаби шунчаки душман янги ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳаво ҳужумлари исталган вақтда бўлиши мумкин. Россия ҳали ҳам Украинани электр энергиясиядан маҳрум қилиб, устунликка эришмоқчи. Бу террорчиларнинг охирги умиди”.

Кеча Украина бош штаби Россия армияси ракеталар, артиллерия ҳамда дронлар ёрдамида Украина шарқи ва жанубидаги нишонларга зарба берганини хабар берди.

Владимир Зеленский G7 йиғилишида онлайн чиқиш қилди. Зеленский Россия босқинига қарши замонавий танклар, артиллерия ва узоқ масофали ракеталар зарурлигини таъкидлади. Катта “еттилик гуруҳи” “Украинанинг мазкур шошилинч талабларини қондиришга” ваъда берди.

Зеленский, шунингдек, G7 етакчиларидан Украинадаги жорий энергия тақчиллиги даврида Киевга қўшимча 2 миллиард куб метр табиий газ етказиб беришни сўради. Россиянинг Украина энергия иншоотларига навбатдаги зарбаларидан сўнг миллионлаб одамлар совуқда элeктрсиз қолмоқда.

19:37 13.12.2022

Словакия Украинага МиГ-29 қирувчи учоқларини беришга тайёр

Бу ҳақда Словакия ташки ишлар вазири Растислав Качер “Інтерфакс-Україна”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз сизларга “МиГ-29”ларни ҳали берганимиз йўқ. Аммо бунга тайёрмиз. Бу иш қандай амалга оширилишини НАТОдаги ҳамкорларимиз билан гаплашиб оламиз... билишимча, яқин ҳафталар ичида Словакияга Украина делегацияси келади, сўнгра америкалик дўстларимиз билан бирга бу режани рўёбга чиқариш устида ишлаймиз”, деди Качер.

Германия эса Украинага 24та ўзиюрар замбарак етказиб берди ва энди тез орада яна 6 та Gepard ўзиюрар артиллерия қурилмалари жўнатишни режаламоқда.

Бу ҳақда Германия парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Мари-Агнес Штрак-Циммерман маълум қилди.

Аммо, унинг айтишича, Leopard русумидаги оғир танклар Украина армиясига берилмаяпти: ГФР ҳукуматида ҳануз бу борада “талай эътирозлар” мавжуд.

Сиёсатчи шахсан ўзи Украинага танклар бериш тарафдори эканини урғулади.

19:39 13.12.2022

Пентагон: Россия 40 йиллик снарядларни қўлламоқда

Россия армияси Украина урушида артиллерия снарядлари жиддий етишмовчилигини бошидан кечирмоқда, деди Пентагоннинг юқори мартабали мулозими.

Унга кўра, россияликлар жангларда 40 йил олдин ишлаб чиқарилган ва ҳатто бундан ҳам эски совет снарядларини қўллаётганига далиллар бор.

АҚШ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, аксар снарядлар ва ракеталарнинг техник ҳолати яхши эмас, кўплари отилаётган пайтда портлаб кетади ёки, аксинча, нишонга текканидан сўнг портламайди.

Америкалик ҳарбийлар ҳозирги ўт очиш интенсивлиги сақланган тақдирда, агар Москва четдан сотиб олиб олиш чораларини кўрмаса, 2023 йил бошларига бориб Россия армиясининг мақбул техник ҳолатдаги снарядлари тугаши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Аввалроқ Россия Эрон ва Шимолий Кореядан ўқ-дори сотиб олаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотларни инкор этган.

19:42 13.12.2022

Украина ҚК Бош штаби: Россия армияси Украина шарқи ва жануби-шарқида тўртта йўналишда ҳужум қилишга уринмоқда

Украина Қуролли кучлри Бош штаби оқшомги хабарномасида Россия армияси ҳозирда Лиман,Бахмут, Авдеевка ва Запорожье йўналишларида ҳужумга ўтиш учун кучларини тўплаётганини маълум қилди. Айтилишича, бошқа йўналишларда Россия бўлинмалари Украина ҚК ҳужумларини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Россия армияси Херсонни ўққа тутди, ўлганлар ва ярадорлар бор

Ҳозиргача икки киши ўлгани ва беш киши яралангани маълум. Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Ярослав Янушевичга кўра, душман пахтани қайта ишлаш корхонаси жойлашган микротуманга ҳужум қилган.

Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Валентин Резниченко эса ўтган кечаси Россия қўшинлари вилоятнинг қатор аҳоли масканларини қаттиқ ўққа тутганини билдирди. Мулозимга кўра, энг кўп Никополь шаҳри жабр чеккан: ўнлаб биноларга зарар етган, электр узатиш линияси узилган. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Россия оккупация маъмурияти Мелитополь яқинидаги автомобил кўприги портлатилганини билдирди

Украинанинг Запорожье вилоятига қарашли, Россия аннексия қилган Мелитополь шаҳри остонасида автомобил кўприги иккита портлаш натижасида жиддий шикастланди. Бу ҳақда Россия тайинлаган оккупацион маъмурият вакили Владимир Рогов маълум қилди.

Унинг айтишича, кўприк тиргакларига портлатиш қурилмаси ўрнатилган бўлган. Портлашлардан сўнг йўл қопламаси жиддий шикастланган, кўприк устида ҳаракат тўхтатилган. Рогов юз берган воқеада “украин қўпорувчилари”ни айблаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG