Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

10:50 14.12.2022

Кремль 2022 йил охиригача армиясини Украинадан олиб чиқмаслигини билдирди

Кремль Россия ҳарбийлари Украинадан 2022 йилнинг охиригача олиб чиқиб кетилиши эҳтимолини рад этди. “Бу ҳақда сўз ҳам бўлиши мумкин эмас”, –деди президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский “Катта еттилик”нинг онлайн саммитида нутқ сўзлаб, Россияга Рождество арафасида қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишни таклиф қилган эди.

Песков Украина президентининг бу таклифига муносабат билдирар экан “Киев айни пайтда юзага келган реал вазият билан ҳисоблашишга мажбур экани”ни айтди. У ўзларини “ДХР”, “ЛХР” деб номлаб олган сепаратчи ҳудудлар ва Украинанинг босиб олинган Херсон, Запорожье вилоятларида референдумлар ўтказилганини, бу ҳудудлар Россия томонидан аннексия қилинганини тилга олди. “Бу янги реалликни ҳисобга олмай туриб, олға силжиш мумкин эмас”, - деди Песков.

АҚШ ва жаҳондаги давлатларнинг асосий қисми, шунингдек, БМТ Украинада ўтказилган “сохта референдум”лар натижаларини тан олган эмас. Россия Украинанинг босиб олинган тўрт ҳудудида сентябрда Россияга қўшилиш бўйича “рефрендум” ўтказган эди. Киевт ва унинг иттифоқчилари референдумаларни “сохта” деб билади, чунки референдумлар халқаро меъёрлар ва Украина қонунларига зид равишда ўтказилди.

11:14 14.12.2022

Украина Бош прокуратураси Россия аскарлари 154 кишини зўрлаганини аниқлади

Россия бостириб кирган 24 февралдан бери то шу кунгача Украина Бош прокуратураси рус ҳарбийлари босиб олинган ҳудудларда 154 украиналикка нисбатан жинсий зўравонлик қилганини аниқлади. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати 13 декабрда маълум қилди.

Масалан, терговчилар Херсонда Россия аскарлари бир аёлни тўрт ой мобайнида мунтазам зўрлаб келганини аниқлаган. Херсонлик яна бир аёлни эса рус аскарлари мунтазам яланғоч қилиб ечинтириб, узоқ вақт қийноқларга солишган, жумладан, унинг баданига қайноқ сув қуйишган.

Прокурорлар Россия аскарлари томонидан амалга оширилган гендер зўравонлик ҳолатларини ҳам аниқлаган. Рус ҳарбийлари украин армиясида хизмат қилаётганларнинг хотинларини уйларидан олиб чиқиб кетиб, қийноқларга солган.

Терговчиларнинг билдиришича, Россия ҳарбийлари украиналикларнинг жинсий аъзоларига электр токи ўтказиб қийноққа солгани юзасидан 30 та фактни қайд этган. Электр токи билан камида 100 украин эркаги қийноққа солингани тасдиқланган.

Июль ойида БМТнинг конфликтлар вазиятида жинсий зўравонликлар бўйича махсус вакили Прамила Паттен Украинада камида 124 киши жинсий зўравонлик қурбони бўлгани тасдиқланганини билдирган эди.

12:08 14.12.2022

Reuters: Россия АҚШ ва ЕИдан ракеталар учун зарур бўлган чипларни олишда давом этмоқда

Санкцияларга қарамай, Россия ғарб давлатларидан қанотли ракеталар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган чипларни олишда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters Британия мудофаа тадқиқотлари бирлашган Қироллик институти билан ҳамкорликда ўтказган суриштирувда гап боради.

Суриштирувда аниқланишича, апрелдан ноябргача АҚШдан ва бир қатор Европа давлатларидан, жумладан, Германия ва Эстонидан Россия 777 миллион долларлик чипларни сотиб олган. Санкцияларни четлаб ўтиш учун Туркияда ва Ҳонконгда махсус фирмалар ташкил қилинган.

Суриштирувда мана шундай ширкатлардан бири Smart Trading Ltd ширкати тўғрисида батафсил маълумот берилади. Туркияда ташкил этилган бу фирманинг асосчиси Россиядаги Novelco логистик ширкати бош директори Григорий Григорьевдир.

Суриштирувда таъкидланишича, бу фирма ўзининг асл мақсадини сир тутмайди. Сентябрь ойида фирма ўз мижозлари учун “Россияга товар етказиб беришнинг муқобил йўлларини қандай топса бўлади” мавзусида семинар уюштирган.

Григорьевнинг ўзи эса Novelco Туркияда савдо чекловларига қарамай, АҚШ ва ЕИ маҳсулотларини Россияга жўнатувчи фирма очганини билдирган.

Айни пайтда Россияга қўйилган чекловларни четлаб ўтиш учун ҳар доим ҳам учинчи давлатларда фирмалар ташкил этиш лозим эмаслиги аниқланди. Масалан, июлда санкция жорий этилган Россиянинг “Радиант Груп” ширкати чиплар импорти билан шуғулланган. Бу ширкат ҳозирда ярим ўтказгичларни импорт қилаётган Titan-Micro фирмаси асосчиси экани эҳтимоли катта.

Reuters маълумотларига қараганда, бу икки ширкат Москвадаги Профсоюзная кўчасидаги бизнес марказнинг битта қаватида жойлашган.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Россия отган ракеталардан санкцияларга асосан Москвага сотилиши тақиқланган чиплар топилаётгани тўғрисида бир неча маротаба баёнот берган эдилар.

18:54 14.12.2022

Зеленский: Киевга отилган дронларнинг ҳаммаси уриб туширилди

Украина президенти Владимир Зеленский 14 декабрь куни Россия кучлари шаҳарга Эронда ишлаб чиқарилган 13та “Шаҳед” дронлари билан ҳужум қилгани, уларнинг барчаси уриб туширилганини айтди.

Киевга учирилган барча 13 та “Шаҳед” дронлари Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилганини айтди.

"Террорчилар бугун кунни 13 та “Шаҳед” дронларини учиришдан бошладилар. Дастлабки маълумотларга кўра, барча 13та дрон Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган. Офарин, мен сизлар билан фахрланаман”, - деди Зеленский.

Киев мери Виталий Кличконинг айтишича, марказий Шевченковский туманида портлашлар содир бўлган, иккита маъмурий бино зарар кўрган.

Сўнгги ҳафталарда Украина Россиянинг кўламли ҳаво ҳужумларига тутилди, оқибатда мамлакат энергетика инфратузилмасига катта зарар етди, миллионлаб одам электр, сув ва иссиқликсиз қолди.

Чоршанба кунги ҳужум Киев вилоятидаги энергия таъминотига қанчалик зиён етказгани аниқ эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG