Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:49

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:56 14.12.2022

Херсондаги вилоят маъмурий биноси ракета ҳужумига тутилди

Россия кучлари Херсон марказидаги вилоят маъмурияти биносини ракеталар ҳужумга тутган. Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, қурбонлар йўқ, россиялик ҳарбийлар бир нечта ракета тизимларидан зарба берган.

Ўтган ой Россия қўшинлари Херсондан чекинган ва Днепрнинг ўнг қирғоғига ерлашганди.

18:58 14.12.2022

ОАВ: Вашингтон Украинага “Пэтриот” ракетага қарши мудофаа тизимини бериши мумкин

Киев ва Херсон ракета ҳужумларига тутилган бир пайтда Қўшма Штатлар Украинага “Пэтриот” ракетага қарши мудофаа тизимини тақдим этишни режалаётгани ҳақидаги хабарлар ўртага чиқди.

Бир қатор ахборот воситалари юқори мартабали АҚШ расмийларига таяниб, Вашингтон Украинага “Пэтриот” ракетага қарши мудофаа тизимини тақдим этиш режалари ҳақида шу ҳафтадаёқ эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Ҳозирча, Пентагон ҳам, Украина ҳукумати ҳам бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

АҚШнинг “Пэтриот” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари энг илғорларидан бири ҳисобланади. Бутун дунё бўйлаб ғарб ва уларнинг иттифоқчилари ана шу тизим билан ҳаво ҳудудини мудофаа қилади.

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев НАТОни Киевга “Пэтриот” тизимлари етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирганди.

Айни пайтда Украина шарқида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Украина қуролли кучлари Бош штаби 14 декабрь куни эрталаб Украина ҳарбийлари сўнгги 24 соат ичида уч вилоят – Донецк, Луганск ва Харьковдаги 14 та позиция бўйлаб Россия кучларининг ҳужумларини қайтарган.

Донецкнинг Бахмут ва Авдеевка шаҳарларида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Россия кучлари бир неча ойдан бери стратегик шаҳар Бахмутни назоратига олишга ҳаракат қилмоқда.

Украина ҳарбийлари россиялик ҳарбийлар шаҳарнинг чекка ҳудудларини ёриб ўтганини тасдиқлади, ҳозир кўча жанглари давом этмоқда. Бахмутнинг асосий қисми Украина Қуролли Кучлари назорати остида қолмоқда.

12:07 15.12.2022

Украинада собиқ президент Януковичнинг барча мол-мулки мусодара қилинди

Украина Олий антикоррупция суди Адлия вазирлигининг даъво аризасини қаноатлантирди ва мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичга мансуб бўлган барча кўчмас ва кўчувчи мулкларни ҳамда пулларни давлат фойдасига муосдара қилди.

Суднинг расман билдиришича, жумладан, Януковичнинг Киев яқинидаги Межигорье резиденцияси, Сухолучьедаги меҳмонхона-ресторан комплекси, Киевдаги квартираси, банк ҳисобидаги 1 миллион доллардан кўпроқ пул, ширкатлардаги улушлари, умумий нархи 18,7 миллион евро бўлган 537 та маданий қимматга эга буюмлари олиб қўйилди. Маданий қийматга эга бўлган буюмлар орасида китоблар, иконалар, картиналар, антиквар мебель, соатлар, гулдонлар, қиличлар, қуроллар ва XIX асрга мансуб замбарак ҳам бор.

Янукович 2010 - 2014 йилларда Украина президенти бўлган. 2014 йилда у мухолифат намойишлари (Майдан) ортидан мамлакатдан қочди. Бу эса Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишига ва Донбассдаги конфликтнинг бошланишига омил яратди.

Украинада Янукович давлатга ҳиёнатда ва бошқа жиноятларда айбланмоқда. У бир жиноят иши бўйича сиртдан 13 йилга қамалган. Янукович ҳозирда Россияда яшамоқда. У анчадан бери жамоатчиликка кўриниш бермади.

12:12 15.12.2022

Европарламент Украина халқини Сахаров мукофоти билан тақдирлади

Эркин фикрлаш ва инсоний қадр-қимматни ҳимоя қилгани учун Европарламент томонидан бериладиган Андрей Сахаров мукофоти билан Украина халқи тақдирланди. Мукофтни топшириш тадбири Страсбургда ўтказилди. Мукофотни украиналик фаоллар гуруҳи қабул қилиб олди. Президент Владимир Зеленский тадбирда видеоалоқа орқали иштирок этди.

Тадбирга йиғилганлар ўз ватанини ҳимоя қилиб ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади.

Европаламент раиси Роберта Метсола мукофот барча украин халқига берилганини таъкидлар экан: “Жанг қилаётганларга; қочишга мажбур бўлганларга; яқинларини ва қариндошларини йўқотганларга. Ўзлари ишонган нарса учун курашаётган барчага. Биламанки, Украинанинг жасур халқи таслим бўлмайди. Биз ҳам”,- деб айтди.

У Украина халқи нафақат ўз ватанини, балки Европа ҳуқуқ қадриятлари ва демократияни ҳам ҳимоя қилаётганини таъкидлади.

Сахаров номидаги мукофот Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига берадиган асосий мукофотидир. У 1988 йилда таъсис этилган.

2021 йилда Сахаров мукофоти ҳозир қамоқда сақланаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга берилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG