Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:50

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:08 16.12.2022

ЕИ яна 200 россияликни қора рўйхатга киритди

Европа Иттифоқи раҳбарлари, яна 200 га яқин шахсни қора рўйхатга киритиб, Россиянинг тоғ-кон саноатига сармоя киритишини тақиқлади.

Энергияни тежаш чора-тадбирлари доирасида Европа Иттифоқидаги биноларда иссиқлик истеъмоли камайтирилган. Йиғилиш давомида баъзи раҳбарлар қалин кийимларда ўтиришга мажбур бўлгани матбуотнинг эътиборини тортди.

Саммитда Европа Иттифоқи комиссиясига келаси йил бошида Европа Иттифоқининг илғор тармоқларини, жумладан биотехнология ва сунъий интеллектни ривожлантириш, шунингдек, 450 миллион истеъмолчига эга EИ бозорида рақобатни сақлаб қолиш бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилди.

20:10 16.12.2022

“Украинага кўрсатаётган ёрдамимиз Россия томонидан қораланишига йўл қўймаймиз”

Пентагон генерали Патрик Райдер, Қўшма Штатлар Украинага Патриот мудофаа тизимларини етказиб беришини Россия раҳбарияти “провокация” деб атагани ҳамда АҚШнинг можародаги ҳарбий иштироки янада кенгаётгани борасидаги Кремл огоҳлантиришларига жавоб берди.

“Биз Украинага кўрсатаётган хавфсизлик ёрдамимиз Россия томонидан қораланишига йўл қўймаймиз”, деди Райдер.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Вашингтонни, Украинага АҚШ етказиб бераётган ҳарбий техника Россия учун қонуний нишон бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришлардан “тўғри хулоса чиқаришни” маслаҳат берди.

Райдер, АҚШ Германияда украиналик ҳарбийларни тайёрлашни кенгайтиришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги машғулотларда бир ойда тахминан 500 украиналик ҳарбий қатнашади. Бироқ, бу Европага қўшимча америкалик ҳарбийлар юборишни талаб этмайди.

Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқи етакчиларига кўрсатилаётган ёрдам учун чуқур минттадорчилик билдирди ва келгусида ҳам зарур ёрдамни аямасликка чақирди:

"Ҳарбий ёрдам охирги олти ойда кўрсатилган миқдордан кам бўлмаслиги керак. Бу Украина эркинлиги ва Европа ғоясини Россия билан глобал қарама-қаршиликда ҳимоя қилиш учун жуда муҳимдир. Бироқ, бундан ташқари, бизга кўпроқ замонавий қуроллар, катта ҳажмдаги таъминот керак. Гап ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракетага қарши техникалар ҳақида бормоқда. Мен Европа Иттифоқининг 27 аъзосидан ҳарбий ёрдам ҳажмини ошириш учун аниқ чоралар кўришни сўрайман”.

20:11 16.12.2022

Европа етакчилари Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи етакчилари 2022 йилдаги сўнгги саммитда келгуси йил Украинага 18 миллиард евролик ёрдам ажратиш ва Россияга нисбатан янги санкциялар қўллашга келишиб олди.

Польша сўнгги лаҳзаларда Украинага молиявий ёрдам пакети ажратиш ва минимал глобал корпоратив солиқ борасидаги эътирозларини қайтариб олди.

"Биз яна бир бор Россия агрессиясини қатъий қоралаш, Кремльнинг уруш машинасига босим ўтказиш ва шу билан бирга Европани Иттифоқнинг мажбуриятлари озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмаслиги йўлини топяпмиз", деди Шарл Мишел, Европа Кенгаши раҳбари.

Саммит якунида Босния ва Герцеговинага расмий номзод мақоми ҳам берилди.

Россияга қарши санкциялар пакетини бир овоздан маъқуллаган бўлсада, ЕИ аъзолари, энергия ва иқтисод муаммоларида ягона тўхтамга кела олмади.

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова, Россия Европа Иттифоқи томонидан киритилган тўққизинчи санкциялар пакетига, худди аввалгилари сингари муносиб жавоб беришини айтди.

Украинага уруш бошлаганидан бери, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар жорий қилиб келмоқда. Бу эса энергия нархи ва инфляциянинг ўсишига сабаб бўлди, Европада қатор иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди.

20:12 16.12.2022

Россия ракета зарбаларидан Украина бўйлаб яна электр ўчирилди

Харьков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, вилоятга қарата 10 та ракета учирилган, натижада муҳим инфратузилма объектлари шикастланган, Харьков шаҳрида электр йўқ, вилоят ҳудудида узилишлар кузатилмоқда, жабрланганлар йўқ.

Киев вилоятининг Бровари шаҳрида уриб туширилган ракета бўлаклари турар-жой биноларига тушган. Уч иморат томи ва ҳовли деворларига шикаст етган. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Украина ҚК Ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат Украина ҳудудига жами 60 дан зиёд ракета учирилганини билдирди.

“Одатдагидек, Ту-95 учоқларидан Х-555 ва Х-101 ракеталари учирилди. Қора денгиздаги кемалардан учирилган “Калибр”лар, С-300 ракеталари бор. Шунингдек, Ту-22 М3 бомбаловчи учоқлари Х-22 ракеталарини отди. “Кинжал” ракеталарини ташувчи МиГ-31К учоғи ҳам осмонга кўтарилгани қайд этилди», деди у.

Рейтерс гувоҳларининг айтишича, бугун Киевда учта портлаш содир бўлган. Бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда. Украина темир йўл операторининг билдиришича, бир қатор темир йўл линиялари элeктр қувватисиз қолган.

Киев мэри Виталий Кличко эса, ўз навбатида, шаҳарнинг Десня, Днепр ва Голосеев туманларида портлашлар рўй бергани ҳақида хабар қилди.

Сўнгги ракета зарбалари Харков вилояти, Одесса ва Винницадаги муҳим инфратузилма обьектларига берилган. Расмийлар Харков, Полтава ва Киевнинг бир қисми электрсиз қолгани, шимолий Суми вилоятида эса электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида маълум қилди.

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко, Кривой Рог марказидаги турар-жой биноси вайроналари остида одамлар қолган бўлиши мумкинлигини билдирди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Москва инфратузилма обектларига қилинган ҳужумлар Украинанинг ҳарбий салоҳиятини синдиришга қаратилганини айтиб, бу ҳаракатини оқлаб келади. Украина эса бу ҳужумларни уруш жинояти, деб баҳолайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG