Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:53

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:47 7.1.2023

Украин расмийлари: Путиннинг "Рождество сулҳи" амалга ошмади

Россия қўшинлари президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Рождество сулҳига” қарамай, 6 январь куни Украина ҳудудларига ҳужум қилишни тўхтатмади, деди шанба куни Луганск раҳбари Сергей Гайдай.

“Қандай ҳужумга тутилган бўлса, улар ҳам шундай бўлиб қолмоқда, бизнинг позицияларимизга қандай ҳужум қилишга уринишлар бўлса, шундай бўлиб қолаверади, - деди у. "Ўйлайманки, Бош штаб содир этилган отишмалар ва ҳужумлар сонини эълон қилади".

Аввалроқ Владимир Путин православ Рождество байрами муносабати билан бутун жабҳа чизиғи бўйлаб 36 соат давомида ўт очишни тўхтатишга буйруқ берган эди.

Киев ташаббусни қўллаб-қувватлашдан бош тортди ва буни иккиюзламачилик деб атади.

14:59 7.1.2023

Зеленский: Биринчи марта "Бредли"ларни оламиз - айнан шу техника керак эди бизга

АҚШ Киевни биринчи марта "Бредли" жанговар машиналарини беадиган бўлди. Украина президенти Владимир Зеленский жума куни видеомурожаатида Вашингтоннинг бу қарорини олқишлади.

Зеленскийнинг айтишича, расмий эълон унинг ўтган ой Вашингтонга қилган ташрифи аниқ натижалар берганини кўрсатади. Қуроллар 3 миллиард долларлик АҚШнинг янги ёрдамларининг бир қисмидир. Украинага қурол ёрдам пакети жума куни эълон қилинди.

"Биз биринчи марта Бредли зирҳли техникасини оламиз - айнан шу нарса керак", - деди Зеленский АҚШга миннатдорчилик билдириб.

Иттифоқдошларини кўпроқ қурол юбориш учун тинимсиз босим ўтказаётган Зеленский, шунингдек, "Мардер" пиёда жанговар машиналари ва "Пэтриот" ҳаво мудофаа тизимларини юборадиган Германияга миннатдорчилик билдирди.

"Демак, ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кўпроқ зирҳли техникалар, танклар - бу биринчиси - кўпроқ тўп ва снарядлар . . . ва буларнинг барчаси украиналиклар ва барча европаликларни ҳар қандай рус терроридан кўпроқ ҳимоя қилишни англатади. , " деди Зеленский.

15:13 7.1.2023

АҚШ Украинага 3 млрд. долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ Украинага 3 миллиард долларидан кўпроқ қурол-яроғ ёрдами пакетини эълон қилди.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Оқ уйда ўтказилган матбуот брифингида ҳарбий ёрдам пакетига "Бредли" пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, ўзиюрар гаубицалар, миналарга чидамли пистирмалардан ҳимояланган ва бошқариладиган ракета тизимлари ва бошқа жиҳозлар киритилганини айтди.

“Бугун Қўшма Штатлар Украинага уч миллиарддан ортиқ янги ҳарбий ёрдам, жумладан, Украина учун 2, 8 миллиард доллар маблағ ажратилишини эълон қилиш билан Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига доимий содиқлигимизни намойиш этади. Мудофаа вазирлигидаги ҳамкасбларим бугун тушдан кейин бу ҳақда батафсил маълумот беришади, аммо пакетга "Бредли" пиёда аскарларининг жанговар машиналари кириши кутилмоқда, биз кеча эълон қилганимиз ўзиюрар гаубицалар, минага чидамли пистирмалардан ҳимояланган транспорт воситалари, ракеталар, ердан ҳавога ракеталар, шунингдек, автомобилларга қарши миналар, ўқ-дорилар киради".

Ёрдамлар ҳаво мудофааси учун муҳим бўлган Sea Sparrow ракеталарини ҳам ўз ичига олади.

Sea Sparrow ракеталари Россиянинг Украинага берган ракета зарбаларини чеклашга ёрдам беради.

АҚШ ва Германия, шунингдек, Россиянинг ракета ва дрон ҳужумларини қайтариш учун "Пэтриот" ракета тизимларини юборишга ваъда берди.

Миллий хавфсизлик матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, бу имкониятлар Украина шарқидаги жанговар жараёнларга мос келади, унинг айтишича, “кўп қишлоқ хўжалиги ерлари, очиқ ерлар”.

20:49 7.1.2023

Путин эълон қилган "оташкесим"га қарамай Украина шарқида ҳужумлар давом этмоқда

Москва томонидан эълон қилинган ва Киев рад этган бир томонлама оташкесимга қарамай Украина шарқида ҳужамлар давом этмоқда.

Президент Владимир Путин жума куни тушдан бошлаб православ Рождество байрамини нишонлаш учун 36 соатлик оташкесимга буйруқ берганди.

Киев бу ҳафтада катта йўқотишларга учраган ва қўшинларни кучайтириш учун вақтдан ютмоқчи бўлаётган Москва томонидан таклиф қилинган сулҳни рад этган.

Россия Мудофаа вазирлиги қўшинлари жума куни тушдан кейин ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қила бошлаганини маълум қилди.

Аммо Донбасс шарқидаги Кременная яқинида жойлашган Украинанинг 80-ҳаво ҳужуми бригадасининг ҳарбий хизматчилари ўт очишни тўхтатиш белгилари йўқлигини айтишди.

"Тушдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади, отишмалар давом этмоқда. Улар байрамда тинчланишни хоҳлашди ва бизни ишонади деб ўйлаб чалғитмоқчи бўлишди. Улар 2014 йилдан бери бизни ўққа тута туриб, "оташкесим, ўт очишни тўхтатинг" деб ёлғон гапиришади", - украин аскари.

"Бугунги вазият худди кечаги кун, кечаги кун, ўтган ҳафта ва ўтган ойдагидек. Душман Рождество байрами муносабати билан сулҳ эълон қилган бўлса-да, ҳеч нарса ўзгармади", - деди бўлинма командири Микола.

Россия Православ черкови Рождествони январ ойида нишонлайди. Украинадаги асосий православ черкови кўплаб украиналик диндорлар тақвимларини Рождествони декабрда нишонлаш учун ўзгартирган. Баъзи украиналиклар эса ҳали ҳам январ ойида байрамни нишонлашади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG