Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:50

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:49 12.1.2023

Мушкулликларга қарамай Киевда юрак операциялари давом этмоқда

Киевдаги кардио жарроҳлик институти Украинадаги энг машҳур юрак-қон томир касалликларини даволаш марказларидан бири.

Институтда электр таъминотидаги узилишларга қарамай, ҳаётни сақлаб қолиш операцияларини ўтказиш давом этяпти.

Бир нечта дизел генератори ўрнатилди, асосий тиббий хизматларни кафолатлаш учун қудуқ қазилди.

Видеода шифокорлар Россиянинг ракета ҳужуми натижасида электр токи ўчганидан кейин шошилинч операция ўтказаётгани акс этган.

«Иш шароитлари мураккаб. Биз ҳар доим ток ўчишига тайёр бўлишимиз керак. Операция хоналари, реанимация бўлимлари ва бошқа бўлимлар учун бир нечта генератор сотиб олдик», дейди Киев кардиожарроҳлик институти раҳбари Борис Тодуров.

Муассаса эҳтимолий барча вазиятга тайёр. Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери институт барча турдаги қийинчиликларга, фавқулодда ҳолатларга тайёрланди.

«Биз мустақил қудуқ қазиб ўзимизни сув билан таъминладик. Маҳаллий иситиш тизимига ўтдик. Ҳозир автоном сув ости кемаси каби ишлаяпмиз. Бинода бизга зарурий ҳамма нарса бор. Қон ва плазмалар, дори-дармон ва озиқ-овқат захираси ҳам мавжуд. Ҳаво ҳужумлари пайтида беморлар, шифокорлар ва ҳамширалар яшириниши учун ерости бошпанамиз бор», дейди Борис Тодуров.

Генераторларнинг ишлашини таъминлаш ҳам осон эмас. Тодуровнинг айтишича, ҳар бир генератор учун кунига бир тоннадан ортиқ дизель ёнилғиси керак бўлади.

«Электр тўлиқ ўчганда дизель генераторидан фойдаланамиз. Бу 50 киловаттлик генератор операция,интенсив терапия хоналарини, қудуқ ҳамда канализация тизимини қувват билан таъминлашга етади», дейди генераторлар ишлашига масъул Никола.

Шифокорлар баъзи беморлар доимий парваришга муҳтожлигини айтади. Қийинчиликларга қарамай, Киев кардиожарроҳлик институти 2022 йилда рекорд миқдордаги жарроҳлик амалиёти ўтказган.

19:55 12.1.2023

Украина Соледарда Россия кучларини тўхтатиб турибди

Россия Соледар яқинида қўшинларини кучайтирмоқда, бироқ Украина Россия кучларини ушлаб турган ҳолда шиддатли жангларни давом эттирмоқда.

Украина мудофаа вазири ўринбосари Ханна Малярнинг айтишича, Москва “стратегик ташаббус”ни қўлга киритишга уринмоқда. Украинадаги рус ҳарбий бўлинмалари сони бир ҳафта олдин 250 та бўлган бўлса, ҳозир 280 тага етган.

“Бахмут яқинидаги Соледар шаҳри учун жанглар шиддатли кетмоқда. Вазият оғир бўлишига қарамай, Украина аскарлари астойдил курашмоқда. Мудофаа чизиғимизни бузиб ўтишга ва Соледарни қўлга киритишга уринаётган душман катта йўқотишларга учрамоқда. Шаҳар ташқариси Путин аскарларининг жасадлари билан тўлиб тошган. Шунга қарамай, улар ўз аскарлари жасадлари устида ҳаракатланмоқда. Россия ўз халқини ўлимга етакламоқда. Лекин биз мудофаани ушлаб турамиз. Россия бошлаган бу шафқатсиз уруш қимматга тушаётганини унутмаслик керак", дейди Украина мудофаа вазири ўринбосари Ханна Маляр

Яна бир юқори мартабали ҳарбий амалдор, генерал Олексий Громов брифингда Украинадаги ҳарбий вазият “мураккаб”лигича қолаётганини, энг оғир жанглар шарқий фронтда давом этаётганини билдирди.

Рус қўшинлари Украинани таъминот чизиқларидан узиб, Украина қўшинларини қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда, деди Громов.

Громов, шунингдек, Россиянинг Украина шимолидаги иттифоқчиси бўлган Беларусдан уюштириладиган ҳужум хавфи йил давомида сақланиб қолишини ҳам қўшимча қилди.

17:12 13.1.2023

Украина Россиянинг Соледарни ишғол қилгани иддаоларини яна бир бор рад этди

Украина қуролли кучларининг Шарқий гуруҳи вакили Сергей Череватий Украина кучлари ҳамон шаҳар ичида қолмоқда.

"Украина қўшинлари Соледарни тарк этгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, жанглар давом этмоқда. Жангчиларимизнинг тактик позициясини ошкор қилмаслик учун тафсилотлар ҳақида гапирмаяпмиз. Душман максимал куч ташлаган. Лекин бизнинг кучларимиз ҳали ҳам шаҳарнинг ўзида жанг қилмоқда ", Череватий.

Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский ҳам Соледар шаҳрида украин кучлари ўз позицияларини сақлаб, Россия қўшинларига катта талофатлар етказмоқда, дея баёнот берди.

Зеленский видеомурожаатида "ўз позицияларини эгаллаб, душманга катта талофат етказаётган" Соледардаги икки украин бўлинмасига миннатдорчилик билдирди.

Зеленский, шунингдек, украиналик юқори мартабали қўмондонлар билан учрашгани, Соледар ва унга яқин шаҳарлар учун курашда қандай қўшимча кучлар зарурлиги ва яқин кунларда қандай чоралар кўриш кераклигини батафсил таҳлил қилганини айтди.

“Албатта, асосий масала - Соледар, Бахмут ва умуман Донецк йўналиши. Керакли қарорларни олдик, зарур бўлган қўшимча кучлар ва қўмондонлар томонидан келгуси кунларда қилинадиган қадамларни батафсил таҳлил қилдик. Шунингдек, биз қўшинларни қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлаш, шерикларимиз билан тегишли ҳамкорликни муҳокама қилдик”.

Украина мудофаа вазирлигига кўра, Соледарда энг шиддатли жанглар кечмоқда.

Россия кучлари ўтган тунда артиллерия, ракеталар ва учоқлардан фойдаланган ҳолда, стратегик аҳамиятга эга Бахмут шаҳрининг шимоли-шарқий чеккасида жойлашган Соледарга зарбалар берган.

"Қийин вазиятга қарамай, Украина аскарлари шижоат билан жанг қилмоқда", - дейилади Украина Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Maxar Technologies эълон қилган сунъий йўлдош тасвирларида бир неча ҳафталик шиддатли жанглар ортидан Соледар кумпаякун бўлгани кўринади.

Аввалроқ, Кремлга алоқадор Россиянинг "Вагнер" хусусий ёлланма гуруҳига раҳбарлик қилаётган Евгений Пригожин унинг кучлари шаҳарни эгаллаб олганини иддао қилиб чиққан эди.

Уруш шароитида бу иддаони мустақил тасдиқлаш имконсиз.

Урушни ўрганиш Америка институти фронтдаги вазият таҳлил қилинган жума кунги ҳисоботида "Россия кучлари Соледар ҳудудини тўлиқ бўлмаса-да, аксар қисмини назоратга олгани, Украина қўшинларини шаҳарнинг ғарбий чеккасидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлган"и ҳақида гап боради .

Соледар - Донецк вилоятидаги Бахмутдан 10 километр шимоли-шарқда жойлашган кичик шаҳар. Аҳолиси 2022 йил февралга қадар 10 мингга яқин кишини ташкил қилган . У ерда Шарқий ва Марказий Европадаги энг йирик туз ишлаб чиқарувчи “Артёмсоль” давлат корхонаси жойлашган..

19:40 13.1.2023

"Вагнер" ўликларини фураларда Россияга ташимоқда

Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий гуруҳи ўлган аскарларини юк машиналари ёрдамида Украинадан Россия шаҳарларига олиб кетмоқда, деб ёзади "Осторожно, новости" телеграм-канали.

Буюртмани бажариш учун компания ҳам бир фурага 60 минг рублгача тўламоқда, пудратчига қўйиладиган талаблардан бири юк машинада металл қобиққа ўралган 6 тонна оғирликдаги юкни маълум ҳароратда сақлайдиган совутгич албатта бўлиши керак.

Бундай буюртмаларни қабул қилувчи фирмалардан бири Ростовдаги юк ташувчи ширкат “Дисавтотранс”дир.

Ширкат цинк жўнатмалари "деярли ҳар куни" деярли ҳар куни амалга ошираётганини тан олди, буюртмачи “Вагнер” ширкати эканлигини тасдиқлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG