Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

22:43 17.1.2023

Днепрда яна бир ўлик топилди, Россия ҳужуми қурбонлари сони 45 кишига етди

Россиянинг Днепрдаги турар-жой биносига ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди.

Бу ҳақда Днепропетровск вилояти раҳбари Валентин Резниченко телеграммада ёзади. Сешанба куни эрталаб 44 киши ҳалок бўлган, қидирув-қутқарув операцияси якунланган эди.

Куннинг иккинчи ярмида уй вайроналари остидан бир кишининг жасади топилган.

15:54 19.1.2023

Киевдаги болалар боғчаси яқинида Украина вертолёти қулаб тушди

Натижада 18 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида ИИВ раҳбари Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ва ИИВ давлат котиби Юрий Лубковичлар бор, дея маълум қилди Украина Миллий полицияси раҳбари Игорь Клименко.

Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Алексей Кулебанинг кейинроқ аниқлик киритишича, авиаҳалокат чоғида уч бола дохил 18 киши ҳалок бўлган.

Қурбонларнинг тўққиз нафари вертолёт бортида бўлган. Шунингдек, Кулеба ҳодиса чоғида яна 15 нафар бола дохил 29 киши тан жароҳати олгани ортидан касалхонага етказилганини қўшимча қилган. Қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

Хусусан, қурбонлар орасида бўлган Денис Монастирский - Бучадаги қатлиом бўйича суриштирув олиб борган ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилиш ҳамда Халқаро жиноят судига чиқариш учун материал тўплаш билан шуғулланаётган эди.

2022 йилнинг апрелида мулозим ушбу мавзуда “Настояшчее время”га катта интервью берганди.

“Мен айтган бу рақам, 2700 киши – бу биз шахсини аниқлай олганлар, тинч фуқаролардир. Шу ерлик аҳоли, коммунал хизматлар ходимлари ва бошқалар. Аксари – аёллар ва болалар. Афсуски, босқинчилар чекинаётиб кўп жасадларни ёқиб юборишга уринганлар. Шахсан мен буни Бучада ўз кўзим билан кўрдим. Улар бошидан отиб ўлдирилган эркаклар, аёллар ва болалар мурдаларини ёқиб йўқ қилишга ҳаракат қилганлар. Лекин улгуришмаган. Ҳозирда бу маълумотларнинг бари йиғилмоқда. Ўтган куни келган франциялик экспертлар бизнинг хулосаларимизни тасдиқлашди. Улар ҳам жасадларни, бу воқеалар юз берган жойларни синчиклаб ўрганишди”, деган эди Монастирский.

21:29 19.1.2023

«Германия Россия нефтига қарам эмас»

Германия молия вазири Кристиан Линднер, мамлакати Россия энергиясига ортиқ қарам эмаслигини айтди.

Унинг Би-би-сига интервьюсида айтишича, Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг, Германия энергетика инфратузилмасини тўлиқ диверсификация қилиб, бошқа манбаларни топган.

“Ҳа, албатта, Германия ҳамон энергия ташувчиларга жуда боғланиб қолган, лекин бугун Россия импортига эмас, балки жаҳон бозорига тобемиз”, демоқда вазир.

Германия Россия газининг энг йирик харидори эди: мамлакат ўз эҳтиёжи учун зарур газнинг қарийб ярмини ва нефтнинг учдан бирини Россиядан импорт қиларди.

Бироқ санкциялар жорий этилганидан сўнг Россия Германияга газ беришни камайтира бошлади, ўтган йилнинг августида эса буткул тўхтатди.

Бу йил бошидан Германия Россия нефтидан воз кечди.

21:31 19.1.2023

ОАВ: Вагнерчилар Путин қизининг шифохонасида даволаняпти

“Вагнер ХҲШ”нинг Украина урушида яраланган ёлланма жангчилари Санкт-Петербургдаги “Мой медицинский центр” клиникасида даволанишмоқда.

Ушбу шифохона Россия президенти Владимир Путиннинг дўсти миллиардер Юрий Ковальчук ҳамда президентнинг қизи Мария Воронцовага алоқадор экани айтилади.

Шифохонанинг ички кўриниши тасвирлари “Вагнер ХҲШ” раҳбарига оид телеграм-каналда пайдо бўлди.

Чоршанба куни “Кепка Пригожина” телеграм-канали ХҲШ асосчиси евгений Пригожин “Петерберг клиникаларидан бирида реабилитация қилинаётган оғир яраланган жангчилар ҳолидан хабар олгани” акс этган видеони ёйинлади. Роликда Пригожин жароҳатдан сўнг оёққа ва қуйи умуртқа поғоналарига юк тушишини камайтириб берувчи экзоскелет ёрдамида тикланаётган эркак билан гаплашиб турибди.

Озодликнинг рус хизмати Пригожиннинг реабилитация қилинаётган ёлланма аскар билан учрашуви Малая Конюшенная кўчасида жойлашган клиникада суратга олинганини аниқлади. У илгари “СОГАЗ медицина” деб аталарди, бироқ ребрендинг бўлгач ҳозирда “Мой медицинский центр” номини олган. Пригожин тасвирга олинган хона сурати клиника сайтидаги фотогалереяда мавжуд.

Озодлик радиоси Сурия ва Украинада жанг қилган вагнерчилар Санкт-Петербургнинг Малая Конюшенная кўчасидаги “СОГАЗ медицина” клиникасида даволаниши ҳақида 2021 йил ноябрда ўтказган суриштирувида батафсил ёзган.

Ўшанда журналистлар шифохона “Вагнер ХҲШ” жангчиларидан ташқари, Россия президентининг дўстлари, Федерал қўриқлаш хизмати раҳбарлари, Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко ва бошқа казо-казоларга ҳам хизмат кўрсатишини аниқлашга муваффақ бўлган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG