Украинага Леопард 2 танклари етказиб берилишини Москва хавфли провокация сифатида кўрмоқда
Жоржтаун университети фахрий профессори Анжела Стентнинг айтишича, Германиянинг Россияга муносабати ўзгармоқда:
“Немислар ниҳоят украиналикларни Леопард танклари билан таъминлашга рози бўлгани ҳақиқатан ҳам Германиянинг Россияга нисбатан шу билан бирга Марказий ва Шарқий Европага нисбатан муносабатларида туб ўзгариш борлигини кўрсатади".
Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг юбориладиган танклар уч-тўрт ой ичида тайёр бўлишини маълум қилди.
Бироқ Германияда Украина ҳарбийларини тайёрлаш тез орада бошланади. Шунингдек, Германия ўқ-дорилар билан таъминлаши ҳам кўзда тутилган.
Испания ҳам Украинага Леопард танкларини жўнатишга хайрихоҳ
НАТОдаги иттифоқчиларнинг қарорларидан сўнг Испания мудофаа вазири Мадрид ҳам Украинани Германияда ишлаб чиқарилган Леопард 2 танклари билан таъминлашга хайрихоҳлигини билдирди.
Элкано тадқиқот марказининг хавфсизлик ва мудофаа бўйича тадқиқотчиси Феликс Артеганинг сўзларига кўра, Испанияда 108 та 2А4 танклари мавжуд.
2А4 кўплаб Европа мамлакатлари учун эски типдаги танк модели ҳисобланади.
Испания танкларининг қарийб ярми Шимолий Африкадаги Сеута ва Мелиля анклавларида жойлашган.
53 таси эса Сарагосадаги ҳарбий базада ҳамда улар қайта таъмирланиши керак, деди Артега.
"Челленжер 2" инглиз танклари Украинага йўл олди
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украинага юбориладиган "Челленжер 2" танкларини намойиш қилди.
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак яқин ҳафталар ичида Украинага 14 та "Челленжер 2" танкидан иборат эскадрон юборилишини маълум қилди.
1994 йилдан бери "Челленжер 2" жанговар танкларидан Британия мудофааси учун фойдаланиб келинмоқда. Маълумотларга кўра, танклардан ҳозиргача Босния ва Герцеговина, Косово ва Ироқдаги можароларда фойдланилган.
Россия навбатдаги ракета зарбаларини берди. Аҳоли метрога беркинди
Киев ҳарбий маъмурияти шаҳарга отилган 15 дан ортиқ ракета уриб туширилганини маълум қилди, бироқ аҳолини бошпаналарда қолишга чақирган.
Киев мери Виталий Кличконинг билдиришича, шаҳар жанубидаги нотураржой бинога ракета урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва икки киши яраланган.
Украина ҚК Бош штабининг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, Россия армияси 26 январга ўтар кечаси Украинага 24 та Shahed-136 камикадзе дронлари билан ҳужум уюштирган, барча дронлар йўқ қилинган.
Днепропетровск вилоятида эса, вилоят кенгаши раиси Николай Лукашук айтишича, битта дрон саноат объектига келиб тушган.
26 январь куни эрталаб Украинанинг барча вилоятларида яна ҳаво тревогаси эълон қилинди.