Саройдан узоқ шоир бюсти саройга қўйилди
Шоир Рауф Парфининг ҳайкали узоқ тортишув ва сарсонгарчиликлардан сўнг ниҳоят Ўзбекистон Давлат санъат музейида қўним топди. Ўзбек халқ шоирига бағишлаб 27 март куни ўрнатилган ушбу ёдгорлик биринчиси бўлди. 8 тонналик ҳайкал ўзбек ҳайкалтароши Азамат Хотамовнинг икки йиллик меҳнати махсули.