86 ёшли Мамат Қулматов Ўшдаги тиббиёт факультетида ўқийди. У бунга қадар табиблик билан шуғулланган. Шифобахш гиёҳларнинг хосиятларини яхшироқ билиб, ўзи шуғулланган касбни бундан ҳам яхши ўзлаштириш мақсадида фармацевтика мутахассислигини танлаб олганини айтиб берди.