Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:42

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги конституция кучга кирди. Расмийлар "ноллаштириш" ҳақида сукут сақламоқда

Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

65 фоизга ўзгаргани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади.

Мирзиёевнинг амалдаги ваколати 2026 йилда тугайди. Тузатишлар, президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтиради. Ўзбекистон қонунчиларига кўра, ўзгартиришлар конституциянинг тахминан учдан икки қисмини ўзгартиради.

Таклиф этилган тузатишлар дастлаб мамлакатнинг Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг ажралиб чиқиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олган эди.

Бироқ 2022 йил июл ойи бошида минглаб қорақалпоқлар минтақанинг Ўзбекистондан мустақилликка интилиш ҳуқуқининг йўқ қилинишига қарши норозилик намойиши ўтказгач, Мирзиёев Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш ғоясидан воз кечган.

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, Қорақалпоғистонда хавфсизлик кучлари томонидан намойишлар тарқатиб юборилганида 21 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик митингларнинг ўнлаб иштирокчилари конституциявий тузумни бузиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашга уринганлик, оммавий тартибсизликлар уюштирганлик, давлат маблағларини ўғирлаш ва пул ювишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Референдум мустақил Ўзбекистон тарихидаги учинчи референдумдир.

2016-йилда вафот этган Мирзиёевдан аввалги авторитар биринчи президент Ислом Каримов 1995 ва 2002-йилларда икки марта референдум ўтказган ва бу унга ҳокимиятни сайловларсиз узайтириш имконини берган. Президентлик муддати ҳам ўзгартирилди.

21:01 30.4.2023
Referendum Uzbekistan 2023
Referendum Uzbekistan 2023

«Милиция мажбурлаб овоз беришга олиб кетди»

Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, Зарбоғ 13 кўчасида жойлашган ҳостелда яшайдиган талабаларнинг Озодликка ёзишича, орган ходимлари уларни овоз бериш учун участкага боришга мажбурлаган:

«Бугун милиция ходимлари келиб бизни овоз беришга боришга мажбурлашди. Ўнтача бола эдик. Референдум ихтиёрий, ким хоҳлас абориб овоз беради, десак, бормасаларинг жарима қиламиз, деди. Мажбур бордик ва овоз бердик. Мен «йўқ» деган жойига белигладим, чунки, бир шахснинг ўнлаб йил президентлик қилишини истамайман. Бу диктаторлик бўлади. Мен бундай жамиятда яшашниистамайман ва шунинг учун ҳам йўқ, дедим».

20:43 30.4.2023

Бировнинг номидан бериб юборилган овозлар

Мана бу видеода эса овоз бериш участкасига келган фуқаро унинг номидан кимдир аллақачон овоз берганини аниқлаган ва қайтадан овоз беришини талаб қилган.

Фарғона
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

20:41 30.4.2023

Овоз бериш участкаси ходимаси "ижод" қилмоқда

Озодликка Твиттердан келган бошқа видеода эса овоз бериш участкаларидан бирининг ходимаси бюллетенларга бир чеккадан «ҳа» деган жойига белгилар қўйиб, тахлаётганини кўриш мумкин.

Фарғона вилояти.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00
20:34 30.4.2023

Ахлатга ташланган бюллетенлар

Озодликка Бухоро вилоят, Ромитан туманидан келган видеода турғунлардан бири, ташлаб юборилган бюллетенларни кўрсатмоқда. Лекин нима мақсадда бу бюллетенлар ташлангани бу шахсга ҳам номаълум.

Ромитан тумани.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG