ЕТТБ йигирма йилдан сўнг яна Ўзбекистонда йиғилди
16 май куни Самарқандда Европа тикланиш ва тарққиёт банкининг 32-йиллик йиғилиши ва бизнес форуми бошланди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам банкнинг Тошкентда ўтган йиллик анжумани Ўзбекистондаги қийноқлар ва инсон ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб халқаро можарога айланиб кетган эди.